RU

Последние новости

13:37Левандовски Ла Лиганинг 10 ўйинида 8 та гол урди. Мбаппе билан ўртадаги фарқ 5 та гол  0 13:12Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди  0 12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  5 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 12:25Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди  7 12:04"Нефтчи" — чемпион! Тақдирлаш маросимидан видео  2 11:51"Нефтчи" учун узоқ кутилган чемпионлик баҳсидан галерея  1 11:28Жуд Беллингем: "Мени фақат "Реал" мухлисларининг фикри қизиқтиради"  0 10:42Виталий Левченко: "Бу узоқ ва машаққатли йўл эди, мухлислар чемпионликни 24 йил кутишди"  8 10:19"Нефтчи" таркибида ким нечанчи чемпионлигини қўлга киритди?   8 09:53"Ливерпуль" сардори: "Ҳозир жуда қийин вазиятдамиз"  1 09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  4 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  1 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  2 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  5

Суперлигага ўтиш ўйини ҳамда Ўзбекистон кубоги финали вақтлари маълум Новости

Суперлигага ўтиш ўйини ҳамда Ўзбекистон кубоги финали вақтлари маълум

“2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”нинг 21.1-банди 4-хатбошисига кўра, мавсум якунига кўра Суперлигада 12-ўринни банд қилган клуб лигадаги ўрнини сақлаб қолиш учун Про лиганинг учинчи жамоасига қарши ўтиш ўйинида иштирок этади.

Мазкур банднинг 5-хатбошисига кўра, ўтиш ўйини Про лига клуби майдонида ташкил этилади. 

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ўтиш учрашувини 2 декабрь санасида ўтказади. Беллашув 14:00 да старт олади.

Ўтиш ўйинининг асосий вақтида ғолиб жамоани аниқлаш имкони бўлмаса, 15 дақиқадан икки қўшимча таймлар белгиланади. Шунда ҳам ғолиб номига ойдинлик киритилмаса, Суперлиганинг 2022 йилги мавсумига йўлланма олувчи сўнгги жамоа номи пенальтилар сериясига кўра аниқланади.

Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви эса 4 декабрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Беллашув 16:00 да старт олади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика