RU

Последние новости

02:43Миллатлар лигаси. Франция меҳмонда Италияни мағлуб этди, Исроил Бельгиядан устун келди  6 02:16Қозоғистон терма жамоаси Черчесов қўл остида 0:15 тўплар нисбати билан Миллатлар лигаси антирекордини ўрнатди  1 01:29Кьеза қишда Италияга қайтиши мумкин?!  0 00:43Педро: "Рома"га мени Римнинг бош жамоаси бўлмиш "Лацио"га сотгани учун раҳмат"  0 00:00Миллатлар лигаси. Норвегия Қозоғистонни, Англия эса Ирландияни яксон қилди ва бошқа натижалар  22 23:26Александер-Арнольд "Реал" учун АПЛдаги энг юқори маошдан воз кечди  9 22:38Рамос "Реал"га қайтадими?  3 22:06Канте Ла Лига топ клубига ўтиши мумкин  3 20:55Неймар "Сантос" билан келишувга эришди ва "Ал Ҳилол" билан шартномани бекор қилишни муҳокама қилмоқда  3 20:28"Барселона" Шенсни билан шартномани узайтириши мумкин  7 19:57"Реал" агар Дэвисни харид қилса, Гутьерресни "Жирона"дан сотиб олмайди  0 19:25"Милан" "Реал" футболчисига қизиқмоқда  4 18:53Футзал. 2-турга старт берилди  1 18:16Кейн АПЛга кичик ўзгартириш киритиш кераклигини айтди  0 17:59Ямаль "Сельта"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин  11

Суперлигадаги энг зўр ёхуд текин ва миллиардли трансферлар Новости

Суперлигадаги энг зўр ёхуд текин ва миллиардли трансферлар

Қишки трансфер бозори пайтида ўзбек футболида қатор қизиқарли, шов-шувли ва кутилмаган харидларга қўл урилди.

Трансфер ойнасида энг фаол бўлган клуб доимгидек чемпионлик учун курашадиган "Локомотив" ва "Пахтакор" бўлди. Совриндор бўлишга ҳаракат қиладиган АГМК ва "Металлург" ҳам бу борада жим қараб тургани йўқ. Чемпионлик вазифасини қўяётган "Навбаҳор"да ҳам яхши трансферлар кузатилди. Бироқ жамоа раҳбарияти эълон қилган супер трансферлар ҳозирча кузатилгани йўқ. "Бунёдкор" эса қарияларни жалб этиш орқали диққатни тортди. "Бухоро"да эса селекция ишлари кўнгилдагидек бўлмади. "Насаф" трансфер ойнаси пайтида ўз ғазнасини маълум пул миқдори билан бойитиб олди. "Қизилқум"да кучайишдан кўра кучсизланиш кузатилгандек тасаввур пайдо бўлди. АГМКга бир хил даражадаги қатор янги футболчилар келишди. "Сўғдиёна" нисбатан таркибни анча барқарорлаштириб олди. "Қўқон-1912" эса мазкур трансфер ойнасида анча суст ҳаракат қилди. Етакчилар кетишди ва уларнинг ўрни ҳозирча муносиб номзодлар билан қопланмади.  "Андижон" эса айнан таркиб жиҳатдан Суперлига даражасига дош берадиган трансферларга қўл ургани сезилмади.

Хуллас, ўзбек футболидаги трансфер бозорининг энг кулминацион нуқтаси Азиз Турғунбоев бўлди. Айнан Турғунбоев билан боғлиқ бўлган трансфер сериали якунда дисквалификация билан тугади. Футболчи на "Навбаҳор"да қолди, на "Пахтакор"га ўтди.Лекин шунга қарамасдан энг зўр трансфер компаниясини "Пахтакор" олиб борди. Жамоага қатор иқтидор ва тажриба эгалари таклиф этилди. Марат Бикмаев ва Садриддин Абдуллаевни жамоага қайтиши, "Пахтакор"нинг принципиал рақиби бўлмиш "Локомотив"дан ўтгани эътиборга молик бўлди. "Локо" ҳам ўз навбатида бунга қадар "Пахтакор"да очилолмаган Жамшид Искандеровни ўз сафига қўшиб олганди.

Достон Ҳамдамовни "Анжи"дан "Пахтакор"га келиши шубҳасиз кутилмаган ва мавсумнинг энг ёрқин трансфери сифатида тилга олинишга муносиб. Шунингдек, жамоанинг муаммоли нуқтаси - таянч ярим ҳимоясига "Насаф"дан Одил Ҳамробековни 2,5 миллиард эвазига сотиб олингани трансфер бозорини қайсидир маънода безади.

Трансфер бозоридаги энг профессионал ҳамда чиройли харид деб бемалол "Насаф" ва "Пахтакор" ўртасидаги мазкур трансфер операциясини кўрсатиш мумкин. Қўшимча қилиш жоизки, "Насаф" мазкур трансфер операциясида Ҳамробековнинг кейинги трансферига тегишли бўлган 10% улушни ҳам сақлаб қолди. Яъни, Ҳамробековнинг кейинги трансферидан "Насаф" ҳам манфаатдор бўлади.

"Локо"нинг эътиборга молик трансфери сифатида "Нефтчи"дан ўтган Аваз Ўлмасалиевни келтириш мумкин. Одатда "Локо"га "Нефтчи"дан келган футболчилар ўзларининг янги қирраларини очишга муваффақ бўлишган. Аваз Ўлмасалиев жамоанинг яқин келажаги учун муҳим трансферга айланиш эҳтимоли юқори.

"Насаф"ни гарчи яна етакчилар тарк этган бўлсада, жамоа яқинда қўл урган трансферлар менга ёқди. "Машъал"дан таянч нуқтаси учун олинган Сардор Абдураимов ва ҳужум чизиғи вакили Ҳумонюн Муртазоев. Мазкур трансферларни аслида Бердиев ўтган йили амалга ошириш учун роса уринганди. Бироқ "Машъал" ҳеч ҳа деганда "Насаф"га футболчи бермайдиган принципиал клуб эканлигини ўтган йили ҳам намойиш этганди. Бу йили ҳам Суперлигасиз қолган "Машъал" ниҳоят мазкур футболчиларни "Насаф"га қўйиб юборишга розилик берди. Чунки муборакликлар Суперлигага қайтиш олдидан таркибларини янада буткул ёшартириб олиш сиёсатини маъқул кўришди. Келажак учун пойдевор ўрнатишмоқчи.

"Насаф"га келган Абдураимов ва Муртазоев янги мавсумда ёрқин ўйинлари орқали кўплаб мухлислар эътибори ҳамда мутахассислар эътирофини қозонишига шубҳам йўқ. Муҳими, бу футболчилар "Насаф"нинг жамоавий ўйинга мослашиб, кўникиб кетишса бўлгани. Устига-устак "Машъал" тарбиялинувчилари саналган ва "Насаф"га келган деярли барча футболчилар Қаршида доим яхши ўйнаб кетишган. "Насаф" учун "Машъал" тарбияланувчилари омадли футболчилар ҳисобланишади. Муртазоевнинг келиши ҳужум чизиғидаги йўқолган рақобатни қайта уйғотади. Бобир Абдихолиқов учун ҳам фойдали трансфер. Лекин янги мавсумда Бобир қанча муддат "Насаф" билан бирга бўлади, бу бошқа масала. Оғриқли мавзу.

"Навбаҳор" қўл урган трансферлар ичида ҳам яхшилари бор. Бири собиқ "насафчи" Славко Лукич. Иккинчиси ҳам аслида собиқ "насафчи" бўлган Ўткир Юсупов. Кўплаб жамоаларнинг мудофаа вакилларига назар ташлайдиган бўлсак, айримларида "Насаф" қурғонида ишончли ўйнаган футболчилардан иборат чизиқни кўрамиз. Бу хоҳ "Пахтакор", хоҳ "Қизилқум" ёки "Навбаҳор" бўлсин. "Навбаҳор"нинг дарвоза ва ҳимоя чизиғидан кўнгил тўқ. Яхши футболчилар жамланмаси йиғилди. Лекин бошқа нуқталар бўйича аниқ бир фикр билдиришга эрта. Легионерларнинг қай даражада эканлигини мавсум бошлангач биламиз.

АГМКда яққол юлдуз футболчи йўқ. Етакчи сифатида Жасур Ҳасанов жамоани олға бошлаши кутилмоқда. Санъат Шихов ҳам янги мавсумда АГМКнинг етакчиси сифатида гавдаланса ажаб эмас.

"Металлург"нинг трансфер компанияси ҳам эътиборга молик. Тўғри, асосан қариялар жамланган таркиб. Бироқ тажриба керак пайтда ўз сўзини айтишига шубҳа йўқ. "Металлург" доимгидек исталган пайт хоҳлаган рақибини қийин ҳолатга тушириб қўйишга қодир. "Пахтакор"дан ижара асосида эмас, балки тўлиқ трансфери сотиб олинган Станислав Андреев, Акбар Исматуллаев, Александр Лобанов, эркин агент сифатида ўтган Камолиддин Тожиев ҳамда футболимиз юлдузи Сервер Жепаровни келиши жамоани анча кучайтиришига шубҳа йўқ. "Металлург" бу йили совринли ўринлар учун курашишга қодир бўлган потенциал таркибни тўплади. Умуман олганда, "Металлург" "Пахтакор" олган футболчилар сув текинга ўтишмади. Яқинда Баҳром Абдурахимов ҳам бекободликлар таркибида кўриниш бериш эҳтимоли йўқ эмас. Бир нарсани қўшимча қилиш лозим, "Металлург" "Пахтакор"дан олган 3 футболчининг трансферларини 1 миллиарддан сотиб олди. Баҳром Абдурахимов учун ҳам айнан шунча маблағ таклиф этмоқчи. Абдурахимовга АГМК томонидан ҳам жиддий қизиқиш бўлди. Бироқ футболчи учун энг яхши ва уни қизиқтира оладиган таклифни айнан бекободликлар беришмоқда. Жепаров ҳам бежизга "Металлург" либосини кийишни танламади. Клубнинг мақсад ва ўз олдига қўяётган вазифалари ҳар қачонгиданда жиддийроқ. Бу борада клуб раҳбарияти етарлича сармоя киритган.

Шуниси аниқки, янги мавсумда "Пахтакор" - "Металлург" қарама-қаршилиги умуман бошқача фонда ўтади. Аслида ўтган йили ҳам мазкур тўқнашувда футбол кўргандик. Бироқ ижарадаги шартлар эвазигагина собиқ "пахтакорчилар" хизматидан фойдалана олмаган Шипилов ёшларни майдонга туширишга мажбур бўлган. Бу йили эса улар футболчиларнинг тўлиқ трансфери билан сотиб олишган. Камига "Пахтакор"дан кетган собиқ "шерлар" ҳам Арвеладзе ва эски жамоасига ниманидир исботлаш учун қўшимча куч билан ҳаракат қилишади. Қисқаси, буткул ўзгача қарама-қаршилик гувоҳига айланамиз.

Мазкур трансфер ойнасида "Насаф" ва "Пахтакор" амалга оширган трансферларидан яхшигина даромад қилишди. Қаршиликлар Ҳамробеков трансферидан 2,5 миллиард ишлашган бўлса, "Пахтакор" легионерлари Безерра ва Гонсалвеш ҳамда "Металлург" ва АГМКга сотган футболчиларидан яхшигина даромад қилди. Бир қарашда "Пахтакор" жуда қимматли трансферларни амалга оширгандек туюлади. Лекин жамоа футболчиларини сотиш орқали камида қўл урган трансферларини қоплади.


Энг шов-шувли трансфер - Достон Ҳамдамов ("Анжи"дан "Пахтакор"га)

Энг яхши трансфер - Одилжон Ҳамробеков ("Насаф"дан "Пахтакор"га 2,5 миллиард)

Кутилмаган трансфер - Сервер Жепаров ("Металлург" эркин агент)

Ўхшамаган трансфер - Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор"/"Пахтакор")

Кашфиёт трансфер - Ҳумоюн Муртазоев ("Машъал"дан "Насаф"га)

Фойдали трансфер - Ўткир Юсупов ("Қўқон-1912"дан "Навбаҳор"га эркин агент)

Автор :
Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика