RU

Последние новости

12:48"Бухоро" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасида дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 12:33U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Европа жамоаларига фақат бир марта ютқазган  4 12:00Championat.Asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг октябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  0 11:32Левандовски қишда "Барса"дан кетишни режалаштирмаяпти. Унинг 2026 йилнинг ёзида эркин агент бўлиб кетиш эҳтимоли юқори  2 10:41Италиянинг Молдова ва Норвегияга қарши баҳслар учун қайдномаси маълум қилинди  0 10:12Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  8 09:49"Пахтакор" афсонаси, собиқ футболчиси Тўлаган Исоқов вафот этди  10 09:43А Сериянинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийи маълум қилинди  0 09:14ОКМК "Навбаҳор"ни мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:45Португалия терма жамоаси ЖЧ саралаш учрашувлари учун қайдномасини эълон қилди  3 08:29Суперлига. ОКМК – "Навбаҳор" 3:1   0 08:16Sofascore. Туркияда тўпурарга айланиб олган Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:47U-17 ЖЧ. Осиё жамоаларидан ҳар хил натижалар. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 07:15U-17 ЖЧ. Ўсмирларимиз бугун Ирландияга қарши баҳс олиб боради  11 00:50Арне Слот: "Барқарор ўйин кўрсатаётганимизда ҳам мағлуб бўлдик"  0

Суперлигадаги дебюти, Эшбўтаев билан рақобат ва испаниялик мутахассис борасида Даврон Мерганов қандай фикрда? Новости

Суперлигадаги дебюти, Эшбўтаев билан рақобат ва испаниялик мутахассис борасида Даврон Мерганов қандай фикрда?

“Сурхон” жамоасида дарвозабонлар борасида муаммолар юзага келди.

Испаниялик голкипер айрим сабабларга кўра, юртига жўнаб кетди. Шоҳруҳ Эшбўтаев эса жароҳат олди. Мураббийлар штаби эса ёш посбон Даврон Мергановга ишонч билдирди. У биринчи даврада 3та ўйинда майдонга тушди. 20 ёшли Мерганов Суперлигадаги таассуротлари қандай? Буни билиш истагида у билан суҳбатлашдик. 


- Биринчи даврадан олган таассуротларингиз қандай?

- Мавсумнинг дастлабки қисми менда анча яхши таассуротлар қолдирди. Дейлик, жуда кўп қизиқарли ўйинлар бўлди. Мавсумнинг дастлабки қисми мен учун яхши кечди дея оламан. Чунки мен Суперлигада дебют қилиш имконига эга бўлдим. Умид қиламанки, иккинчи даврада жамоамиз янада яхши ўйинлар ўтказа олади. Натижаларимиз ижобий кўриниш олади. Мавсумни юқори ўринлардан бирида якунлай оламиз.

- Жамоа асосий дарвозабонларини сафдан чиқиши ва сизга имконият бўлишини сира ўйлаб кўрганмидингиз?

- Тўғриси, буни ўйламагандим. Бироқ мен профессионал футболчиман ва имконият бўлишига тайёр турамиз. Менинг вазифам - жамоамга фойда келтириш ва "Сурхон"ни муносиб химоя килиш ҳисобланади. Имконият берилганидан жуда хурсандман.

- Суперлигада дебют қилдингиз. Ҳаёжон бўлдими?

- Албатта ҳа, бошида бироз ҳаёжон бўлди. Лекин мураббийимиз менга тўғри кўрсатмалар берди. Бу эса мени майдонда хотиржам бўлишимга ёрдам берди дея оламан. 

- Футбол кириб келишингиз қандай рўй берган?

- Онам туфайли футболга кириб келганман. Яъни, онамлар футбол интернатига олиб келганлар. Менинг биринчи мураббийи Бахтиёр Бозоров. Айнан шу инсондан кўп нарсаларни ўрганганман. 

- Ҳозирда жамоа дарвозабонлар мураббийи сифатида испаниялик Жулен Эснаола ишламоқда. Бу мураббийдан нималарни ўрганмоқдасиз?

- Кўп жиҳатларни ўзлаштирмоқдаман. У ҳақиқий профессионал ва европача услубларни машғулотларда қўллайди. Бу менинг ўсишимга катта ёрдам бўлмоқда. 

- Эшбўтаев ҳозирда жароҳат сабаб жамоага ёрдам бера олмаяпти. У сафга қайтадиган бўлса, у билан рақобатлаша оласизми?

- Биласизми, Шоҳруҳ Эшбўтаев тажрибали дарвозабон, уни жуда ҳурмат қиламан. У билан яхши муносабатдамиз. Аслида “Сурхон”да аҳиллик биринчи ўринда. Албатта, жамоада соғлом рақобат керак. Бусиз футболчи ривожланмайди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика