RU

Последние новости

20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  10 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  35 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  59 19:35"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Де Брюйне асосий таркибда, Холанд эса захирада  0 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  4 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  40 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  15 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1

Суперлига янги мавсумига 10 февраль куни қуръа ташланади Новости

Суперлига янги мавсумига 10 февраль куни қуръа ташланади

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2022 йилги мавсум тақвим режаси бўйича келишиб олди.

Шундан келиб чиқиб, 10 февраль куни янги мавсумга қуръа ташланади. 

Учрашувлар саналарига ойдинлик киритилиши учун даставвал ОФК тақвим режасини кутишга тўғри келди. Эндиликда Чемпионлар лигаси, ОФК кубоги, Осиё чемпионати U23, Осиё кубогининг саралаш мусобақалари қайси саналарга тўғри келиши маълум бўлиб улгурган. 

Аввалроқ хабар берилганидек, мавсум одатга кўра Суперкубок учрашуви билан старт олади. Ўзбекистон чемпиони сифатида “Пахтакор”, кубокнинг амалдаги соҳиби сифатида “Насаф” жамоалари тўқнаш келадиган Суперкубок 27 февраль — якшанба куни бўлиб ўтади. Мазкур беллашувга мезбонлик қиладиган стадион масаласида ЎзПФЛ ўз режасига эга. Фақатгина масала икки тараф ўртасида ҳал этилгач, стадион номига аниқлик киритиб ўтилади. 

Суперлига эса 2 март санасидан эътиборан старт олади. Чемпионлар лигасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган клуб(лар) гуруҳ босқичи учрашувларида иштирок этаётган бир вақтда қолган жамоалар Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичида қатнашади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика