RU

Последние новости

02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  0 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  0 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  49 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  7 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  45 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

Суперлига янги мавсуми 7 мартдан старт олиши кутилмоқда Новости

Суперлига янги мавсуми 7 мартдан старт олиши кутилмоқда

2025 йилги мавсум ишчи тақвими ҳақида.

2024 йилги мавсум якунига 1 та тур қолди. Сир эмаски, 2025 йилдан бошлаб Суперлига иштирокчилари сони 16 тага етади. 

Олдинда бизни қишки трансфер ойнаси кутиб турибди ва у келаси йилнинг 25 февраль куни якунига етади. Лига ишчи режаси бўйича мавсум 7 март санасидан старт олади. Бунда март ойидаги ФИФА кунига қадар 2 та тур беллашувларини ўтказиб олиш режалаштирилган. 

"Насаф" ва "Андижон" жамоалари майдонга тушиши аниқ бўлган Суперкубок ўйини одатдагидек май ойида ўтиши катта эҳтимол. Бу вақт катта футбол учрашувини ташкил этишда ҳар тарафлама қулайлиги аввалги мавсумларда исботланган. 

Тақвимдан кўриш мумкинки, Суперлиганинг ҳар бир клуби биринчи давра давомида минимум 18 тадан учрашувда майдонга тушади. Ўзбекистон Кубогининг чорак финалига қадар етиб борадиган жамоаларда эса ички ўйинлар сони 20 тани ташкил этади.

Иккинчи давра давомида 3 та ФИФА куни мавжуд. Шундан келиб чиқиб, жамоалар бунда асосан Суперлигага ўз диққат эътиборини қаратади. Бу вақт оралиғида Ўзбекистон Кубогининг фақатгина ярим финал ва финал ўйинлари ўтказилади. 

Бу албатта ишчи режа ҳисобланади. Олдиндан аниқлашнинг иложи бўлмаган айрим ҳолатлар унга ўз таъсирини кўрсатиши мумкин.


Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика