RU

Последние новости

21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  5 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  4 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  4 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  25 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  27 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  51 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4

Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг Новости

Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг

Суперлига 17-тури доирасидаги "Хоразм" – "Сурхон" учрашуви якунига етди.

Суперлига

17-тур

"Хоразм" – "Сурхон" 2:2  

Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 19:00

Голлар: Муродбек Бобожонов пенальти 45+3', Шаҳром Самиев (Хазрат Турсунқулов) 86' – Суннатилла Поёнов (Достонбек Турсунов) 4', Рустам Турдимуродов (Нодир Абдухолиқов) 78'

Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Аъзамов, Азиз Исақов

Захира ҳаками: Маъмур Илҳомов

Назоратчи: Марат Исмоилов

VAR: Фирдавс Норсафаров

AVAR: Ҳусан Худайбердиев

Комиссар: Маъмур Султонов

"Хоразм": 39.Артём Потапов, 2.Диёр Ортиқбоев, 6.Аббос Отахонов, 7.Темурбек Исмаилов (99.Шаҳром Самиев, 60), 9.Жасур Азимов (77.Суннатилло Абдуллажонов, 51), 10.Муродбек Бобожонов (8.Хазрат Турсунқулов, 83), 11.Ҳумоюнмирзо Иминов, 15.Владимир Бубанья, 18.Искандар Шайкулов (88.Аброр Хўсинов, 73), 27.Ихтиёр Тошпўлатов (22.Асадбек Саидхонов, 46), 94.Рустамжон Абдуҳамидов.

Захира: 12.Сардор Қобулжонов, 4.Фарруҳ Иброҳимов, 5.Дилшод Жўраев, 20.Данила Ежов.

"Сурхон": 16.Дилшод Йўлдошев, 4.Нодирхон Неъматхонов, 6.Беҳзод Шамсиев, 7.Достонбек Турсунов (15.Диёр Рамазонов, 61), 8.Ҳумоюн Шербўтаев (9.Муҳсин Бозоров, 83), 10.Рустам Турдимуродов, 22.Жавоҳир Жўраев, 24.Шерзод Комилов (18.Нодир Абдухолиқов, 61), 27.Асилбек Жумаев, 66.Беҳруз Шайдулов, 99.Суннатилла Поёнов.

Захира: 86.Даврон Мерганов, 2.Беҳруз Каримов, 14.Сарвар Абдуҳамидов, 19.Муҳаммад-Али Абдураҳмонов, 26.Беҳруз Шукуруллаев, 77.Асадбек Каримов.

Огоҳлантиришлар: Жасур Азимов (34).

Четлатишлар: Суннатилла Поёнов (40), Аббос Отахонов (70).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90+4. Зарбаа! Абдуллажоновнинг зарбасидан сўнг Жавоҳир Жўраев тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

90+3. Зарбааа! Муҳсин Бозоровнинг кучли зарбасини Артём Потапов қайтарди! Зўр зарба! Даҳшатли сэйв!  

90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

88. Уууух! Жўраевнинг пасидан кейин Турдимуродов кўкраги билан зарба беришга уринди, Бубанья дарвозага кириб кетаётган тўпни тўсиб қолиб, олдинга териб юборди. 

86. ГОЛ! Турсунқуловнинг узатмасидан сўнг Шаҳром Самиев дарвозани ишғол қилди – 2:2!

83. "Сурхон"да алмаштириш: Шербўтаев ўрнига Бозоров майдонга тушди. 

83. "Хоразм"да ўзгариш: Бобожонов ўрнига Турсунқулов баҳсни давом эттиради. 

78. ГОЛ! Абдухолиқовнинг пасидан сўнг ҳимоячини чиройли алдаган ҳужумчи Рустам Турдимуродов ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди! 

76. Бурчак зарбалари бўйича статистика – 5 га 1. 

74. Иминов тўпни олиб қўйиш мақсадида Рамазоновни йиқитишга мажбур бўлди. 

73. "Хоразм"да алмаштириш: Шайкулов ўрнига Хўсинов тушди. 

70. Ҳакам вазиятни VAR мониторида кўрди ва Аббос Отахоновнинг сариғини қизилга алмаштирди. Футболчи майдонни тарк этди. 

67. Отахонов Шайдуловга нисбатан ўта қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. 

65. Зарба! Бобожоновнинг кучли зарбасидан сўнг Беҳзод Шамсиев ўпни бартараф этди. 

61. "Сурхон"да 2 та ўзгариш: Комилов ўрнига Абдухолиқов, Турсунов ўрнига Рамазонов туширилди.

60. "Хоразм"да алмаштириш: Исмоилов ўрнига Самиев ўйинга қўшилди. 

55. Абдуҳамидовнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин тўп тўғри Шукрон Йўлдошевнинг қўлларига бориб тушди. 

51. Абдуллажонов ичкарига яхши ёриб кирди ва тўпни Саидхоновга узатди, унинг ичкарига берган пасини эса ҳимоячилар бартараф этди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. "Хоразм"да 2 та ўзгариш: Тошпўлатов ўрнига Саидхонов, Азимов ўрнига Абдуллажонов майдонга тушди.

Бириничи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб – 1:1. Танаффус! 

45+3. ГОЛ! Бобожонов пенальтидан тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1! 

45+2. Бош ҳакам вазиятни VAR мониторида ўрганди ва пенальти белгилади. 

45. Биринчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди. 

44. Сал аввалги вазиятни VAR қараб чиқмоқда. Бобожонов жарима майдончаси ичида Турдимуродов томонидан итариб юборилган бўлиши мумкин. 

42. Зарба! Иминовнинг чамаси 19 метрдан берган зарбасига аниқлик етишмади. 

40. Ҳакам вазиятни VAR монитори орқали ўрганди ва қарорини ўзгартирди: Суннатилла Поёнов майдондан четлатилди. 

36. Суннатилла Поёновнинг ўзи бу гал ўта қўпол ўйнади. У бутсасининг таг қисми билан Отахоновга зарба берди. Ҳакам Суннатиллага сариқ карточка кўрсатди. 

34. Жасур Азимов Суннатилла Поёновга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва сариқ карточка олди. 

31. Дилшод Йўлдошев ҳаводан келган узатмани узоқлаштириш учун дарвозадан чиқиб келди, бу пайтда эса ҳимоячи ва ҳужумчи тўп учун курашаётганди. Вазият якунлангач, Жавоҳир Жўраев дарвозабонга эътироз билдирди.

30. Зарба! Турсуновнинг пасидин сўнг Поёнов дарвоза томон зарба йўллади, Потапов ўз ўрнида! 

26. Асилбек Жумаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

22. Майдонда кураш тенг десак ҳам бўлади, лекин мезбонлар нисбатан фаолроқ десак ҳам хато бўлмайди. 

18. Шайкулов Турсуновга нисбатан қоидани бузди. 

15. Зарба! Қанотдан узатилган тўпни Бобожонов бош билан дарвозага тўғрилаб қўйишга уринди, сал ноаниқ. 

10. Ууух! Қанотдан ошириб берилган тўпни ҳужумчилар дарвозага йўналтиришга уринди ва қоидани ҳам бузди. "Сурхон" ҳимоячиси бу ҳолатда ишончли ўйнаб, тўпни узоқлаштирди. 

6. Бу "Хоразм" учун кутилмаган гол бўлди. Жамоа секин-аста ҳужум қилишга шайланмоқда.  

4. ГОЛ! Достонбек Турсуновнинг пасидан кейин Суннатилла Поёнов ўнг оёқда йўллаган зарбаси орқали Потаповни ожиз қолдирди – 0:1!

1. Учрашув бошланди! 

- Бош ҳакамнинг мосламалари ишламаётгани учун ўйин бошланиши кечикмоқда.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика