RU

Последние новости

12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  3 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  0 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  3 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  13 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  12 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  139 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1

Суперлига ва Про лига учрашувлари доирасида юзага келган баҳсли вазиятлар юзасидан ЎФА Ҳакамлар қўмитаси қарори Новости

Суперлига ва Про лига учрашувлари доирасида юзага келган баҳсли вазиятлар юзасидан ЎФА Ҳакамлар қўмитаси қарори

ЎФА ҳакамлар қўмитаси бир ҳакамни мавсум охиригача Суперлигадан четлатди, бошқаларига жарима солди.

ЎзФҲМ матбуот хизмати Суперлига 8-туридан ўрин олган “Сурхон" – “Насаф" баҳси, Суперлига 11-тури доирасидан ўрин олган “Қизилқум” – “Андижон” клублари ўртасидаги учрашув ҳамда Про лига 13-туридан ўрин олган "Дўстлик" – "Қўқон-1912” баҳсларида юзага келган баҳсли вазиятлар юзасидан ЎФА Ҳакамлар қўмитаси қарорини маълум қилади:


1. Суперлига 8-туридан ўрин олган “Сурхон" – “Насаф" баҳси бош ҳаками Илгиз Танташев ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилди. Унга кўра, ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандлари ва 4-бўлимнинг  4.3 бандига асосан, биринчи мавсум охирига қадар Суперлига учрашувларидан (8 та тур - 9, 10, 11, 12, 13-турлардан ва 2 та қолдирилган учрашувлар, Суперкубок) четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди;


2. Суперлига 11-тури доирасидан ўрин олган “Қизилқум” – “Андижон” клублари ўртасидаги учрашувнинг бош ҳаками Сардор Исматуллаев,  ВАР ҳаками Азиз Асимов ўйин давомида йўл қўйган хатолари учун ўйин якунидан сўнг учрашув назоратчиси Олег Дачев томонидан бош ҳакам 7.9, ВАР ҳакам C баҳосига лойиқ кўрилган. Лекин ушбу учрашув Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан такроран кўриб чиқилгандан сўнг бош ҳакамнинг баҳоси учрашув натижасига таъсир қилган хатолари учун 7.1, ВАР ҳакамнинг баҳоси Д эканлиги, учрашув назоратчиси баҳоларни юқори қўйганлиги аниқланди. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда:


Сардор Исматуллаевга нисбатан мавсум охирига қадар Суперлигадан четлаштириш, қуйи лигага тушириш ва учрашув учун белгиланган тўловдан 75 % олиб ташлаш жарима интизом чораси қўлланилди.

Азиз Асимовга нисбатан 4 та тур учрашувларига ВАР ҳакамликдан, 4 та тур учрашувларига бош ҳакамликдан четлаштириш ва учрашув учун белгиланган тўловдан 100 % олиб ташлаш жарима интизом чораси қўлланилди.

Олег Дачевга нисбатан 8 та (Суперлигадан) учрашувларига назоратчиликдан четлаштириш ва учрашув учун белгиланган тўловдан 100 % олиб ташлаш жарима интизом чораси қўлланилди;


3. Про лига 13-туридан ўрин олган "Дўстлик" – "Қўқон-1912” баҳси бош ҳаками Иброҳим Исмоилов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилди. ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандлари ва 4-бўлимнинг  4.3 бандига асосан, Суперлига ва Про лига учрашувларидан 6 та турга четлатиш, ўйин учун белгиланган тўловдан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика