RU

Последние новости

19:44Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  16 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  373 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  4 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  34 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3

Суперлига ва Про лига клублари келаси йилги смета лойиҳасини ЎФА олдида ҳимоя қилмоқда Новости

Суперлига ва Про лига клублари келаси йилги смета лойиҳасини ЎФА олдида ҳимоя қилмоқда

Теги :  Суперлига
Суперлига ва Про лига клублари келаси йилги смета лойиҳасини ЎФА олдида ҳимоя қилмоқда.

Суперлига ҳамда Про лигада иштирок этаётган клубларга ажратилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланишини мониторинг қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 апрелдаги «Футбол клублари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 261-сонли қарорига мувофиқ профессионал футбол клубларининг йиллик харажатлар сметаси ЎФА билан келишилган ҳолда тасдиқланиши белгиланди. 

Барча футбол клублари 2022 йилги харажатлар сметаси лойиҳасини ҳозирданоқ ишлаб чиқмоқда ва ЎФАга келишиш учун тақдим этмоқда. Клубларнинг аввало инфратузилма ва академияни ривожлантириш масаласига пул йўналтиришини таъминлаш учун ЎФА ва ЎзПФЛ вакилларидан ташкил этилган махсус комиссия клубнинг йиллик харажатлар сметасида биринчи навбатда стадион ва майдон парваришига, академия ҳамда ўқув-машғулот қароргоҳини ташкил қилиниши, аёллар ва футзал жамоалари, шунингдек турли ёш тоифасидаги жамоаларнинг мусобақалардаги иштироки харажатлари акс этгани бўйича ўз таклиф ва тавсияларини бермоқда. 

Бундан кўзланган асосий мақсад – аксарият клубларда узоқ йиллардан буён ечим топмай келаётган инфратузилма бўйича камчиликларни босқичма-босқич бартараф этишдан иборат.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика