RU

Последние новости

12:41IShowSpeed Қозоғистонга келади  0 12:14"Барселона" келаси ёз учун иккита топ-трансферни режалаштирган  1 11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   4 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  2 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  3 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  18 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  2 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  10 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  9 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  12 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  12 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1

Суперлига. "Турон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни кичик ҳисобда мағлуб этди Новости

Суперлига. "Турон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни кичик ҳисобда мағлуб этди

Coca Cola Суперлигаси 23-туридан ўрин олган учрашув якунланди.

23-тур

Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони. 18:15

ТУРОН – СЎҒДИЁНА 1:0

Голлар: Хуршидбек Мухторов 58'

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов, Жалолиддин Ҳуснитдинов

VAR ҳаками: Акмал Раҳимов

AVAR: Иброҳим Исмоилов

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев

Комиссар: Шерзод Ражабов

"Турон": 35.Раҳимжон Давронов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 14.Хуршидбек Мухторов, 15.Азиз Холмуродов (30.Миразиз Маҳамадалиев 72'), 18.Абдуғани Камолов, 21.Аъзамжон Алиев, 44.Абубакир Ашуров, 45.Асадбек Саитхонов (7.Шоҳмалик Комилов 79'), 55.Аслбек Айсаров (9.Рустам Азимов 46'), 77.Файзуллобек Жуманқўзиев (17.Нодирбек Мукаров 46' (19.Равшан Хайруллаев 89')).

Захира: 99.Ҳумоюншох Сайётов, 5.Марлен Чобанов, 36.Нодирбек Абдураззоқов, 88.Сардор Садуллаев. 

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Жасурбек Ёқубов, 6.Алишер Салимов, 7.Муҳаммадсафо Фозилов (80.Самандар Синдаров 74'), 10.Жавоҳир Қаҳрамонов, 14.Люпчо Дориев, 15.Тарик Исич, 18.Миржалол Абдумуталов (3.Абдуллоҳ Омоналиев 83'), 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Станислав Андреев (11.Жасур Ҳасанов 74'), 90.Улуғбек Кенжаев (88.Самандаржон Мавлонқулов 64').

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 12.Хислат Халилов, 20.Амирбек Файзиев, 21.Шоҳруххон Мухсинов, 85.Отабек Аҳадов.

Огоҳлантиришлар: Станислав Андреев 21', Азиз Холмуродов 36', Жавоҳир Қаҳрамонов 42', Милан Митрович 56', Равшан Хайруллаев 90+1', Раҳимжон Давронов 90+4'


90+7. Ўйин якунланди!

90+6. Жасур Ҳасановнинг зарбаси ҳам ноаниқ бўлди.

90+3. Шоаҳмедовнинг зарбасига ноаниқ бўлди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

90. Тарик Исич дарвозага 2 метро масофадан зарба берди, аммо тўп осмон-у, фалакка кетди.

89. Яна бир зарба ва Давроновдан яна бир сейв!

88. Люпчо Дориевнинг кучли зарбасини Давронов қайтариб юборди.

86. Жасур Ҳасановнинг жаримадан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди.

82. Санжар Шоаҳмедовнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

80. Рустам Азимовнинг зарбаси рекошетга учраб, дарвоза томон бормади.

70. Азиз Холмуродовга нисбатан дарвозага яқин ҳудудда қўполлик ишлатилди, мезбонлар жарима зарбасига эга бўлишди.

67. Алишер Салимовнинг тўп узатмасини дарвозага жойлаб қўядиган шериги топилмади. 

63. Рустамхон Азимовнинг зарбаси аниқ бўлмади.

61. Гол ўтказиб юборгач меҳмонлар янада фаоллашди. 

58. Хуршидбек Мухторов пенальтидан аниқ фойдаланди ва гол урди!

56. Пенальти! Азиз Холмуродов рақиб жарима майдончаси ичида Митровичдан тўпни олиб қўйди ва дарвозага зарба бермоқчи бўлганда Милан ҳужумчини йиқитди. Ҳакам дарвозабонга сариқ карточка кўрсатди, жиззахликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди.

53. Жасурбек Ёқубовнинг зарбаси ноаниқ бўлди.

50. Ўйиннинг иккинчи қисмини мезбонлар анча фаоллик билан бошлашди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

45+3. Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

42. "Турон" дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, Давронов фаоллик билан тўпни қайтарди.

37. Ҳар икки жамоа ҳам навбати билан ҳужумларга ўтиб турибди, бироқ натижа бўлмаяпти.

31. Дориев ўзига узатилган тўпни дарвозага йўллай олмади. 

26. Люпчо Дориев ҳисобни очишга яқин келди, Давронов тўпни қийинчилик билан қайтариб юборди.

9. Азиз Холмуродов бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ бўлди зарба.

7. Аъзамжон Алиевнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Митрович қайтариб юборди.

6. "Турон" жарима зарбасини амалга оширди, меҳмонлар ҳимоячиси фаол ҳаракат қилиб, тўпни чиқариб юборди.

4. Жавоҳир Қаҳрамоновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтариб юборди.

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув 18:15 да бошланади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика