RU

Последние новости

10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  1 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  1 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  9 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  2 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  6 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  8 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  7 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  11 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0

«Насаф» «ўз майдонида» «Бунёдкор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди Новости

«Насаф» «ўз майдонида» «Бунёдкор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Суперлигаси 10-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Насаф" учрашуви якунланди.

Суперлига, 10-тур

БУНЁДКОР – НАСАФ - 1:4

Гол: 23 - Иброҳим Томива (Зафар Сафоев),  36 - Ойбек Бозоров (Ҳусайн Норчаев), 40 - Шароф Муҳитдинов, 57 - Ойбек Бозоров (Дилшод Саитов), 69 - Ҳусайн Норчаев( Мурод Раҳматов)
24 май 2022 йил. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Шавкат Насибуллаев, Александр Сидоров, Алишер Усмонов, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Дмитрий Роман
VAR ҳаками: Элёр Турсунов
VAR ассистент: Максим Нехочин
VAR назоратчиси: Валентин Коваленко
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

"Бунёдкор": 91. Зафар Сафоев, 4. Даврон Эргашев (с), 5. Дилшод Жўраев (19. Билол Туплиев, 72), 6. Авазбек Ўлмасалиев, 7. Одилжон Абдураҳмонов (14. Ҳусайн Эргашбоев, 61), 8. Франсис Нарх, 17. Фарҳод Мираҳматов, 22. Усмонали Усмоналиев (10. Расул Йўлдошев, 61), 34. Суҳроб Иззатов, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 49. Иброҳим Томива
Захира: 32. Суҳроб Султонов, 2. Сардор Хурсандов, 3. Маҳмуд Маҳамаджонов, 21. Ғайрат Азизхўжаев, 23. Андрей Гулямов, 29. Музаффар Олимжонов

"Насаф": 1. Умиджон Эргашев, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Шароф Муҳитдинов, 8. Дилшод Саитов, 10. Ҳусайн Норчаев ( 99. Семир Самайлагич, 72), 18. Баҳром Абдураҳимов (9. Иван Соловьёв, 62), 22. Акмал Мозговой, 77. Ойбек Бозоров (23. Сардор Саъдуллаев, 82), 88. Марко Станоевич (6. Мурод Раҳматов, 62), 92. Умар Эшмуродов (17. Суҳроб Нуруллоев, 72) (с)
Захира: 13. Азамат Сойибов, 20. Шаҳзод Акрамов, , 27. Зафармурод Абдураҳматов, 30. Азиз Холмуродов,
Огоҳлантириш:  21 - Умар Эшмуродов, 45+4 - Иброҳим Томива, 63 - Фарҳод Мираҳматов


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ

Ҳакам иккинчи бўлимга беш дақиқа қўшиб берди

90. ЗАРБАААА. Эргашбоевнинг узоқдан йўллаган зарбасини Умиджон Эргашев қийинчлик билан бартараф этди

86. Ўзгариш: Нарх ўрнига Гулямов майдонга тушди

82. Ўзгариш: Бозоров ўрнига Сардор Саъдуллаев майдонга тушди

77. ЗАРБААА. Томиванинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди

72. Ўзгариш: Жўраев ўрнига Туплиев майдонга тушди

72. Ўзгариш: Норчаев ва Эшмуродов майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Нуруллоев ва Самайлагич майдонга тушди

Бир неча дақиқа аввал майдонга тушган Муроджон Норчаевга ажойиб узатма қилиб берди ва Ҳусайн ўз имкониятидан унумли фойдаланди


69. ГОООООООООЛ. Норчаев ҳисоби йирик кўринишга келтирмоқда

63. Огоҳлантириш: Фарҳод Мираҳматов огоҳлантирилди

62. Ўзгариш: Станоевич ва Абдурахимов майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Соловьёв ва Раҳматов майдонга тушди

61. Ўзгариш: Абдураҳмонов ва Усмоналиев майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Йўлдошев ва Эргашбоев майдонга тушди.


57. ГООООООООООЛ. Бозоров дубль қайд этмоқда

56. ЗАРБААА. Норчаев яхши имкониятдан фойдалана олмади

52. ЭРГАШEEEEEEEEEВ. «Насаф» дарвозабонидан супер сейв. Томива жуда кучли зарба йўллади, бироқ Умиджон ўз ўрнида

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

45+4. Огоҳлантириш: Иброҳим Томива огоҳлантирилди

Ҳакам биринчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берди


40. ГООООООООООЛ. Шароф Муҳиддинов жаримадан супер гол урмоқда. Бугун меҳмонлар фақат супергол уришмоқда

Норчаевдан ассист ва Бозоровдан супер гол. Ҳисоб тенглашмоқда


36. ГОООООООЛ. БОЗОРОООООООВДАН СУПEРГОООООООЛ!


 

29. ЗАРБА. Норчаевнинг узоқдан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетмоқда

Мезбонлар дарвозабони Сафоев тўпни Томивага узатди, Алиқулов Иброҳимга ета олмади. Мезбонлар легионери эса ҳисобни очмоқда. Сафоевдан ассист ва Томивадан гол


23. ГООООООООЛ. Иброҳим Томива ҳисобни очди

21. Огоҳлантириш: «Насаф» сардори Умар Эшмуродов ҳакам томонидан огоҳлантирилди

20. ЗАРБА. Акмал Мозговойнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ

4. Хавфли вазият! "Насаф"нинг ҳужуми, ўнг қанотдан Саитов узатган тўпга Норчаев ета олмади!


 




1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 19:00да бошланади

Рейтинг: +70   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика