RU

Последние новости

00:17"Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл". Таркиблар билан танишинг  0 23:52Аббос Файзуллаев ва ЦСКАнинг бошқа футболчилари 158 нафар болакайларга қарши майдонга тушишди  0 23:43"Барселона" ваъдасининг устидан чиқа олмади  2 22:53U20 Осиё Кубогининг энг яхши дарвозабони "Пахтакор" билан хайрлашди  1 22:28Риан Исламов "Навбаҳор"га ўтди  4 22:02Испан клуби МЮ билан Антони борасида музокаралар ўтказмоқда  2 21:09"Пахтакор" ўз стадиони тайёр бўлгунча ўйинларни қайси аренада қабул қилади?  6 20:44Ҳоланд, Винисиус, Ямаль — дунёнинг энг қиммат футболчилари  17 20:20Слотт "Ливерпуль" ҳимоячиси жароҳат олганини маълум қилди  3 19:58Магуайр Аморим билан тен Ҳагни солиштирди  6 19:35"Қуёш чиқади. Биз қайтамиз" — Гвардиола  1 19:13"Манчестер Сити" нигериялик қанот ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:49Расман: Олег Зотеев – "Андижон" аъзоси!  5 18:28МЮ ҳимоячиси "Наполи"га йўл олиши мумкин  2 18:04Италиянинг 3 та клуби Шомуродовга қизиқмоқда  7

Суперлига: Тур шарҳи ва лауреатлар билан танишинг Новости

Суперлига: Тур шарҳи ва лауреатлар билан танишинг

Анъанамизга мувофиқ Суперлиганинг 7-тур якунлари ҳамда тур лауреатлари билан таништириб ўтамиз.

Куни кеча Суперлиганинг навбатидаги тур ўйинларига якун ясалди. Мазкур турда ишқибозлар жами 19та гол гувоҳига айланишди.


Турнинг дастлабки беллашувида "Пахтакор" қийин ўтган баҳсда "Металлург" қаршилигини енгишни уддалаган бўлса, иккинчи кун баҳсида "Локомотив" кутилмаганда ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб 1 очкодан бўлишиб олди. Жорий мавсум ҳисобидан илк бор Суперлига ўйинларига мезбонлик қилган Намангандаги учрашувда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"га ҳеч қандай имконият қолдирмади.  "Бухоро" эса ўз уйида "Насаф"га ютқазиб қўйиб қўйди ва қаршиликлар кетма-кет иккинчи ўйинда ғалаба нашидасини суришди. Андижондаги "Андижон" - "Динамо" беллашувида эса мухлислар голлар-шоусига гувоҳ бўлишди ва жамоалар муросасиз ўтган баҳсда 2:2 ҳисобидаги дурангга рози бўлишди. Олмалиқда эса АГМК ниҳоят чемпионатидаги иккинчи ғалабасини "Сурхон" устидан тантана қилди. Навоийда эса "Қизилқум" мағлубиятсиз серияга ўтиб олган "Бунёдкор"нинг оёғига болта урди.


ТУРНИР ЖАДВАЛИ


Мазкур турдан кейин турнир жадвалида баъзи ўзгаришлар юзага келди. Хусусан кучли-учлик таркибида жамоалар ўрни алмашди. Пешқадам "Пахтакор" иккинчи ўриндаги "Локомотив" билан орадаги фарқни 3тага етказган бўлса, "Металлург" бунга қадар эгаллаб турган учинчи ўрнини "Навбаҳор"га бўшатиб бериб, ўзлари 4-поғонага тушишди. Икки тур аввал охирги ўринда бўлган, ўтган ҳафта 8-поғонага қадар кўтарилган "Насаф" Бухородаги ғалабадан сўнг 5-ўринни банд этиб турибди. Навоийдаги мағлубиятдан кейин Абрамовнинг "қалдирғочлари" тўртинчи ўриндан 6-поғонага тушиб кетишди. Андижондаги дурангдан сўнг "Динамо" аввал эгаллаб турган ўрни, яъни 7-поғонада қолди.

Чемпионатни жуда шиддат билан бошлаган ва юқори учталикдан пастламай турган "Сурхон" аста-секин қуйига шунғимоқда. Олмалиқдаги мағлубиятдан кейин жамоа эгаллаб турган 5-поғонадан саккизинчи ўринга тушиб кетди. "Бунёдкор"ни мағлуб этган "Қизилқум" эса турнир жадвалида 3 поғона тепага сакради, яъни 9-ўрин. Чемпионат аутсайдерига айланиб қолган АГМК "Сурхон" таслим этилгач охирги поғонадан 10-ўринга кўтарилиб олди. Ўз уйида ғалабани қўлдан чиқарган "Андижон" эса бир поғона пастга тушди, яъни 11-ўрин. Ўтган турдан кейин "Қизилқум" банд этиб турган 12-ўринни эндиликда "Бухоро" эгалламоқда. Наманганда ютқазган "Сўғдиёна" эса 11-ўриндан хавфли ҳудудга тушиб кетди. Гарчи Тошкентда қимматли 1 очкони қўлга киритган "Қўқон-1912" қолган рақобатчилари ғалабага эришишгани туфайли турнир жадвалида мавқеини яхшилай олмади. Айни пайтда Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги жамоа энг охирги ўринни банд этишмоқда.



Суперлиганинг 7-туридан сўнг учта жамоа ("Пахтакор", "Локомотив", "Динамо") ўз ўрнини сақлаб қолди. "Навбаҳор", "Насаф", "Қизилқум" ва АГМК жамоалари эса ўтган турдаги ўрниларини яхшилаб олишди. Энг катта сакрашга эришган жамоа бу АГМК. Қосимов жамоаси бир ғалабадан кейин 4 поғона тепага кўтарилди. "Металлург", "Бунёдкор", "Сурхон", "Андижон", "Бухоро", "Сўғдиёна" ва "Қўқон-1912" эса мазкур турдан кейин турнир жадвалида пастлашди.



Тур фактлари:

- Энг кўп ғалаба қозонган жамоалар: "Пахтакор" (6)

- Энг кўп мағлубиятга учраган жамоалар: "Сўғдиёна" (5)

- Энг кўп дуранг ўйнаган жамоа: "Андижон" (4)

- Энг кўп гол урган жамоа: "Локомотив" (15)

- Энг кўп гол ўтказган жамоа: "Қўқон-1912" (16)

- Энг кам гол урган жамоа: "Сурхон" (5)

- Энг кам гол ўтказган жамоалар: "Пахтакор" (5)

- Умуман дуранг ўйнамаган жамоалар: "Сўғдиёна"

- Энг кўп гол АГМК ва "Металлург" жамоалари иштирокидаги ўйинларда кузатилган - 22

- Энг кам гол "Сурхон" иштирокидаги ўйинларда кузатилган - 11

- Ягона мағлуб бўлмаган жамоа - "Пахтакор"

- "Сурхон" қаторасига 4 ўйиндан буён гол уролмаяпти

- "Пахтакор" "Локомотив" билан ўртадаги тафовутни 3 очкога оширди

- Темурхужа Абдухолиқов кетма-кет 6 ўйин, Касьян эса қаторасига 5 учрашувдан буён гол урмоқда

- "Қўқон-1912" ўтган мавсумда бўлгани каби яна "Локомотив"дан Тошкентда очко олишни уддалади

- Энг яхши тўпурарлар Темурхўжа Абдухолиқов, Зафар Полвонов, Драган Черан ва Александр Касьян ҳисобида 6тадан гол мавжуд.

- Энг яхши ассистентлар Ҳусниддин Ғофуров ва Иван Соловьёв ҳисобида 4тадан голли узатма мавжуд


Тур дарвозабони - Абдувоҳид Неъматов

"Насаф"нинг ёш кипери Бухорода ўтган баҳсда жамоаси жонига бир неча маротаба оро кириб, якунда "Бухоро" устидан қозонилган ғалабада ўзининг катта ҳиссасини қўшишга муваффақ бўлди. 18 ёшли дарвозабон Суперлигадаги ўзининг иккинчи учрашувида ҳам дарвозаси даҳлсизлигини қуруқ сақлашга эришди ва ўйин давомида 3та жуда яхши сейвни амалга оширди. Мазкур турда дарвозасини муносиб қўриқлаган посбонлар кўп бўлди. Аммо айнан "Насаф" киперининг сейвлари жамоасининг қайд этган натижасида катта таъсир кўрсатгани эътибори билан айнан Неъматов кетма-кет иккинчи турки энг  яхши дарвозабон номига сазовор бўлмоқда.


Тур мураббийи - Даврон Файзиев

"Динамо" жамоаси ўзининг камтарин таркибига қарамасдан Суперлигада исталган рақиб учун ҳақиқий бош оғриққа айланмоқда. Аслида Про-лигага тараддуд кўрган, аммо сўнгги паллада олий дивизион вакилига айланган "Динамо" жамоасининг қайд этаётган натижалари, кўрсатаётган ўйини олқишга сазовор. Айниқса Андижондаги баҳсда жамоа кўрсатган ўйин, характер ва якунда эришилган натижа эътибори билан Даврон Файзиевни турнинг энг яхши мураббийи номига лойиқ кўрдик. Суперлигадаги энг камтарин таркиб билан шундай очиқ ва чиройли, муҳими натижа келтираётган футбол кўрсатаётган жамоада мураббий имзоси яққол сезилиб турибди.



Тур футболчиси - Александр Касьян

"Навбаҳор"нинг россиялик легионер ҳужумчиси "Сўғдиёна" билан бўлган ўйинда максимал самарадорлик намойиш этди. Нафақат мазкур ўйинда, балки чемпионат давомида барқарор ўйнаётган ва самарали ҳаракат қилаётган Касьян қаторасига бешинчи ўйиндирки майдонни голсиз тарк этмаяпти. Нафақат гол уришда, балки жамоаси ўйинини ташкил этишда ҳам, ҳужумларни ривожланишида ва тўпни жамоа учун сақлаб туришда Касьяннинг ҳозирги "Навбаҳор"даги ўрни жуда катта. "Сўғдиёна"га қарши ўйинда эса яратилган барча вазиятларни голга айлантиришни уддасидан чиқди. Дубль қайд этган футболчи учинчи голни ҳам урганди, аммо бу вазиятда қанот ҳаками байроқчасини кўтариб оффсайд қайд этди. Александр Касьян "Сўғдиёна" устидан қозонилган ғалабада жамоасининг асосий "қуроли"га айланди ва турнинг энг яхши футболчиси дея топилди.



Рамзий терма жамоа

Суперлиганинг 7-тур рамзий терма жамоасига энг кўп вакил (3) "Навбаҳор" жамоасидан киритилди. Ҳимоячи Славко Лукич, ярим ҳимоячи Остон Ўрунов ва Александр Касьян турнинг рамзий жамоасидан ўрин олишди. Айнан мазкур футболчиларнинг фаоллиги ва жонбозлиги эвазига наманганликлар "Сўғдиёна"ни ишончли тарзда мағлубиятга учратишди. Шунингдек, "Насаф" ва "Пахтакор"дан иккитадан футболчи рамзий жамоага кирди. "Насаф" кипери Абдувоҳид Неъматов ҳақли равишда ушбу жойга қўйилди. Айнан унинг ишончли ўйини эвазига "Насаф" қаторасига иккинчи учрашувда ўз дарвозасидан тўп ўтказмади. Бобур Давлатов эса "Бухоро" билан ўйинда жамоанинг энг яхши футболчиларидан бирига айланди. Айнан унинг ўйинни ташкил этишдаги ҳаракатлари "Насаф"нинг ҳужумларини кескинлаштириб турди. Шунингдек, "Пахтакор"нинг икки футболчиси Жалолиддин Машарипов ва Драган Черан "Металлург" устидан қозонилган ғалабада ҳал қилувчи ролни бажаришди. Айнан Машарипов бошлаган ҳужумларни Черан ниҳоясига етказувчи ролида бўлди. Дастлаб Машариповнинг ажойиб рейди ва Черанга голли узатмасидан кейин мувозанат тикланган бўлса, кейинчалик Машарипов ишлаган пенальтидан Черан гол уриб ўз дублини расмийлаштирди. "Қўқон-1912" ҳимоячиси Ойбек Рустамов "Локомотив"га қарши ўйинда анча фаол ва ишончли ўйнаш билан биргаликда, жамоаси учун гол уришни ҳам уддалади. "Динамо" сафидаги Шоҳруҳ Абдураҳмонов эса "Андижон"га қарши баҳсда энг яхши футболчилардан бирига айланди. АГМК ҳимоясида ўйнаган ва жамоасининг муҳим голини урган Дилшод Жўраев нафақат олмалиқликларнинг ғалабасида муносиб ҳисса қўшди, балки жамоаси қуруқ ўйин ўтказишида мудофаадаги мустаҳкам қурғон вазифасини ҳам яхши бажарди. "Қизилқум" сардори ва жамоанинг таянчи саналган Эркин Бойдуллаев "Бунёдкор" билан ўйинда нафақат яхши ўйнади, балки марказда яхшигина назорат ўрнатилишида муҳим вазифани бажарди.


Тур рамзий терма жамоаси (3-5-2)

Дарвозабон: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф")

Ҳимоячилар: Славко Лукич ("Навбаҳор"), Ойбек Рустамов ("Қўқон-1912"), Дилшод Жўраев (АГМК)

Ярим ҳимоячилар: Остон Ўрунов ("Навбаҳор"), Эркин Бойдуллаев ("Қизилқум"), Бобур Давлатов ("Насаф"), Шоҳруҳ Абдураҳмонов ("Динамо"),  Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор")

Ҳужумчилар: Александр Касьян ("Навбаҳор"), Драган Черан ("Пахтакор")


НАВБАТДАГИ ТУР

8-тур
10 май, жума

СЎҒДИЁНА — АНДИЖОН (18:45)
НАСАФ — ҚИЗИЛҚУМ (18:50)
11 май, шанба
ДИНАМО — АГМК (17:30)
ПАХТАКОР — НАВБАҲОР (19:45)
12 май, якшанба
БУНЁДКОР — ҚЎҚОН-1912 (17:15)
СУРХОН — БУХОРО (17:30)

МЕТАЛЛУРГ — ЛОКОМОТИВ (19:40)

Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика