RU

Последние новости

10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  3 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  2 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  15 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  4 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  17 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  11 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  18

Суперлига. "Нефтчи" Олмалиқда "Сурхон" билан дуранг ўйнади Новости

Суперлига. "Нефтчи" Олмалиқда "Сурхон" билан дуранг ўйнади

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Нефтчи" учрашуви якунланди.

Суперлига, 13-тур

29 июнь 2022 йил. Олмалиқ, ОКМК стадиони. 19:00

"СУРХОН" – "НЕФТЧИ" 1:1

Голлар: Сирожиддин Қўзиев 34', Абдул Азиз Юсупов 76'

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Акмал Ғиёсов, Александр Буров, Иброҳим Исмоилов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

"Сурхон": 86. Даврон Мерганов, 3. Бобиржон Акбаров, 4. Жавоҳир Соҳибов (60. Ўрал Чориев 75'), 5. Серхио Родригес, 8. Бахтиёржон Қосимов, 10. Муродбек Бобожонов, 19. Нуриддин Ҳасанов, 23. Абдул Азиз Юсупов, 33. Тоҳиржон Шамситдинов (26. Улуғбек Абдуллаев 31'), 66. Беҳруз Шайдулов, 99. Камрон Саидазимов (6. Жаҳонгир Аҳмадов 56').

Захира: 53.Абдумўмин Пардаев, 2. Зоир Жўрабоев, 24.Фарҳод Маматқулов, 40. Абдуғафур Ҳайдаров, 55. Шарафиддин Шобиров, 64.Самандар Қодиров.

"Нефтчи": 45.Акбар Тўраев, 6.Сирожиддин Қўзиев (7.Ойбек Қиличов 85'), 13.Лутфулло Тўраев, 17.Абдуллоҳ Олимов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Анваржон Ғофуров, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Умар Адҳамзода (11.Иззатилла Абдуллаев 71'), 44.Дарко Станоевич, 77.Аброрбек Исмоилов, 99.Улуғбек Ҳошимов.

Захира: 1.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 9.Суннатилла Абдуллажонов, 25.Дониёр Мадаминов, 31.Марко Сарич, 46.Шаҳзодбек Убайдуллаев.

Огоҳлантиришлар: Илҳом Мўминжонов 14', Камрон Саидазимов 47', Даврон Мерганов 63', Умар Адҳамзода 66'

ЯНГИЛАШ


90+4. ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!

90. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

87. ЗАРБА! Улуғбек Ҳошимов Аброр Исмоиловга тўпни узатди, унинг дарвоза томон йўллаган зарбаси эса анчагина ноаниқ кетди.

85. "Нефтчи"да ўзгариш: Сирожиддин Қўзиев ўрнига Ойбек Қиличов майдонга тушди.


84. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Сурхон" футболчиси олдинга бориб дарвоза томон зарба берди, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди, қайтган тўпга Абдул Азиз Юсупов зарба берди, амма ушбу зарба ҳам ноаниқ...

81. "Сурхон"да яна бир хавфли вазият! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Анвар Ғофуров тўпни қайтарди, сал қолганда тўп дарвоза тўридан жой олиши мумкин эди.

Абдул Азиз Юсупов чамаси 16 метрлардан зарба бериб, дарвозанинг тўрига тўпни "михлаб қўйди"!


76. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Сурхон" ҳисобни тенглаштирди!

75. "Сурхон"да ўзгариш: Жавоҳир Соҳибов ўрнига Ўрал Чориев майдонга тушди.

71. "Нефтчи"да ўзгариш: Умар Адҳамзода ўрнига майдонга Иззатилла Абдуллаев тушди.

65. Абдуллоҳ Олимовнинг жарима зарбасидан дарвоза томон йўллаган зарбасини Мерганов қайтарди.

63. Даврон Мерганов олдинга чиқиб келиб дарвоза томон яқинлашаётган Улуғбек Ҳошимовни йиқитди. 

56. "Сурхон"да ўзгариш: Камрон Саидазимов ўрнига Жаҳонгир Аҳмадов туширилди.

55. Нуриддин Ҳасанов бир неча футболчини алдаб жарима майдончасига кириб борди ва зарба берди, дарвозабондан сейв!

51. "Сурхон" жамоаси иккинчи бўлимни анчагина фаол тарзда бошлашди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+3. Биринчи бўлим якунланди!

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Голдан сўнг ўйин темпи бироз тушди. 

Лутфулла Тўраевнинг узатмасидан сўнг Сирожиддин Қўзиев дарвоза томон зарба бериб, гол урди!


34. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Нефтчи" ҳисобни очди!

31. "Сурхон"да ўзгариш: Тоҳиржон Шамситдинов ўрнига Улуғбек Абдуллаев майдонга тушди. 

27. Ўйин ҳарорати анчагина юқори. 

23. Аброр Исмоилов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, Мерганов эса ушбу вазиятни бартараф этди.

22. "Нефтчи" жамоаси бир неча бор ҳужумлар уюштирмоқда. Аммо ҳамон голдан дарак йўқ. 

13. Тўп назорати асосан "Сурхон" футболчиларида.

5. "Сурхон" бурчак зарбасини амалга оширди, бироқ вазият хавфли тус олмади.

4. ЗАРБА! Тўп ноаниқ кетди!!! Сирожиддин Қўзиев пенальтидан унумли фойдалана олмади...

Мезбонлар дарвозабони "Нефтчи" ҳужумчисини жуда қўпол тарзда тўхтатиб қолди.

3. ПЕНАЛЬТИ! "Сурхон" дарвозаси томон!

2. Илк дақиқаларини сурхондарёликлар фаол бошлади. 

1. Ўйин бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

- Учрашув соат 19:00да бошланади. 

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика