RU

Последние новости

03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  119 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  8 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  46 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди Новости

Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди

Суперлига 24-туридан ўрин олган учрашув якунига етди.

Суперлига

24-тур

"Сурхон" – "Динамо" 0:2  

Термиз. "Сурхон Арена". 17:00

Голлар: Фирдавс Абдураҳмонов (Ричард Фрайдей) 7', Жаҳонгир Абдусаломов (Дмитрий Плетнёв) 29'

Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров

Ёрдамчи ҳакамлар: Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов

Захира ҳаками: Шоҳинур Бойматов

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

VAR: Найим Қосимов

AVAR: Зилола Раҳматова

Комиссар: Ойбек Икромов

"Сурхон": 16.Дилшод Йўлдошев, 2.Беҳруз Каримов, 5.Жамолдин Ходжаниязов, 6.Беҳзод Шамсиев, 7.Достон Турсунов (19.Муҳаммад-Али Абдураҳмонов, 65), 10.Рустам Турдимуродов, 18.Нодир Абдихолиқов (15.Диёр Рамазонов, 65), 24.Шерзод Комилов (9.Муҳсин Бозоров, 72), 27.Асилбек Жумаев, 66.Беҳрўз Шайдулов (22.Жавоҳир Жўраев, 56), 99.Суннатилла Поёнов (14.Сарвар Абдуҳамидов, 72).

Захира: 86.Даврон Мерганов, 20.Сардор Маҳмудов, 23.Камрон Юсупов, 26.Беҳруз Шукуруллаев.

"Динамо": 27.Эдем Неманов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Ратиньо, 10.Анвар Ҳожимирзаев (8.Санжар Қодирқулов, 83), 16.Ричард Фрайдей (25.Ойбек Ўрмонжонов, 46), 18.Олександр Кучеренко, 20.Жалолиддин Жумабоев, 21.Жаҳонгир Абдусаломов (22.Улуғбек Абдуллаев, 83), 37.Фирдавс Абдураҳмонов (23.Беҳрузбек Облақулов, 73), 55.Дмитрий Плетнёв (88.Марко Станоевич, 83), 77.Маҳмуд Маҳамаджонов.

Захира: 13.Равшанбек Ягудин, 4.Акбар Абдирасулов, 11.Хислат Халилов, 14.Баҳодир Насимов.

Огоҳлантиришлар: Жаҳонгир Абдусаломов (16), Маҳмуд Маҳамаджонов (18), Дмитрий Плетнёв (58), Беҳзод Шамсиев (68), Фирдавс Абдураҳмонов (70), Сарвар Абдуҳамидов (78), Эдем Неманов (85).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшилди. 

85. Эдем Неманов вақт чўзгани учун сариқ карточка олди. 

83. "Динамо"да 3 та алмаштириш: Ҳожимирзаев ўрнига Қодирқулов, Абдусаломов ўрнига Абдуллаев, Плетнёв ўрнига Станоевич туширилди. 

82. Зарбааа! Абдуҳамидовнинг қулай пасидан сўнг Турдимуродов яқин масофадан кучли, аммо ноаниқ зарба йўллади. 

81. Ҳожимирзаевнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини ҳимоячилар узоқлаштиришди. 

78. Абдуҳамидов Облақуловни йиқитди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

76. Зарбаа! Плетнёвнинг бош билан яқин масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

73. "Динамо"да ўзгариш: Абдураҳмонов ўрнига Облақулов майдонга тушди. 

73. Уууух! Ўрмонжоновнинг айланма зарбасини Йўлдошев бартараф этди! 

72. "Сурхон"да 2 та ўзгариш: Комилов ўрнгиа Бозоров, Поёнов ўрнига Абдуҳамидов учрашувна давом эттиради. 

70. Абдурахмонов Рамазоновни йиқитиб, рақиб тезкор ҳужумига нуқта қўйди ва огоҳлантириш олди. 

68. Шамсиев Абдусаломовга нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди.  

65. "Сурхон"да 2 та алмаштириш: Турсунов ўрнига Абдураҳмонов, Абдихолиқов ўрнига Рамазонов баҳсга қўшилди. 

64. "Динамо" вакиллари жарима майдончаси ичига ёриб кирди, бироқ якунда Неманов Маҳамаджоновдан тўпни олиб қўйишга эришди.  

61. Жўраев Ратиньодан тўпни олиб қўйин илинжида қоидани бузди. 

58. Дмитрий Плетнёв сал аввал рўй берган вазият учун эътироз билдирди ва сариқ олди. 

56. "Сурхон"да алмаштириш: жароҳатланган Шайдулов ўрнига Жўраев туширилди. 

55. Иккинчи бўлимда "Сухрон" нисбатан фаол. Мезбонлар омадини ҳужумдан изламоқда. 

52. Зарбааа! Шайдуловнинг олисдан берган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

48. Ууух! Достон Турсунов жарима зарбасидан яхши узатмани амалга оширди, бироқ тўпга унинг шерикларидан ҳеч ким улгурмади. 

47. Зарбааа! Ўрмонжоновнинг қанотдан ошириб берган тўпини Ҳожимирзаев дарвоза томон йўллади, ноаниқ. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. "Динамо"да ўзгариш: Фрайдей ўрнига Ўрмонжонов баҳсни давом эттиради. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:2. Танаффус! 

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

43. Ууух! Турсунов қулай вазиятга чиқиб бориб, дарвоза томон зарба берди, Немановдан сэйв! 

40. Жумабоев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбориш чоғида Жумаевга нисбатан сал қўпол ҳаракат қилди. 

36. Самарқандликлар тўпни назорат қилган ҳолда темпни бир маромда ушлаб турибди. 

32. "Сурхон"да ноаниқ паслар кўп, меҳмонларда эса аниқлик жуда юқори. Бу ҳисобда ҳам акс этиши шубҳасиз. 

29. ГОЛ! Плетнёвнинг пасидан сўнг Абдусаломов кучли зарбаси орқали собиқ жамоаси "Сурхон"ни жазолади – 0:2!

27. Зарбааа! Ратиньо кучли зарбси орқали олис масофадан дарвозани пойлашга уринди, ноаниқ. 

22. Зарба! Рустам Турдимуродовнинг чамаси 20 метрдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

18. Маҳмуд Маҳамаджонов Поёновга нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун огоҳлантирилди. 

16. Ўрозов Жумаевга нисбатан қоидани бузди, бироқ сариқ карточкани Абдусаломов олди, эътироз учун. 

13. Бош ҳакам майдонда ётган Рустам Турдимуродов ҳолидан хабар олди. Ҳаммаси жойида ва баҳс давом этади. 

10. Майдон марказига яқин ҳудудда Комилов Абдусаломовга нисбатан қўполлик ишлатди. 

7. ГОЛ! Фирдавс Абдураҳмонов Фрайдейнинг ерлатиб берган пасидан сўнг пастки бурчакни нишонга олди – 0:1!

6. Майдон марказида Нодир Абдихолиқовга нисбатан қоида бузилди. 

4. Жамоалар эҳтиёткор тарзда, бир-бирларини ўрганган ҳолда ўйин кўрсатмоқда. 

1. Учрашув бошланди! 

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика