RU

Последние новости

20:08ПСЖ — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:00Суперлига. "Машъал" – ОКМК (матнли трансляция)  0 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  1 19:36"Андижон" — "Бунёдкор" 0:0 (Матнли транслация)  1 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  0 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  3 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   11 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  8 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   2 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  11 12:00Лунин қарор қилди  2

Суперлига. "Сўғдиёна"нинг "кумуш" сари йўли Новости

Суперлига. "Сўғдиёна"нинг "кумуш" сари йўли

Суперлиганинг 2021 йилги мавсуми ниҳоясига етди.

"Сўғдиёна" 29 йиллик танаффусдан кейин медал ютганидан хабарингиз бор. Улуғбек Бақоев бу йўлда 21 нафар футболчининг хизматидан фойдаланди.

Дарвозабонлар: Ширинбой Абдуллаев, Милан Митрович
Ҳимоячилар: Эргаш Исмоилов, Лука Чермель, Асилжон Бегимқулов, Элёр Орифов, Марко Колакович, Шахбоз Жўрабеков, Сардор Қулматов
Ярим ҳимоячилар: Искандар Шойқулов, Аюбхон Нўмонов, Арсланмират Амонов, Жасур Ҳасанов, Жамшид Болтабоев, Дарко Станоевич, Муҳсин Бозоров, Даниел Насриддинов
Ҳужумчилар: Саҳоб Рашидов, Шоҳруз Норхонов, Жасур Ҳакимов, Баҳодир Насимов

Жиззах клубининг мудофаа чизиғи бу йил энг яхшиси бўлди. "Сўғдиёна" 26 учрашувда атиги 15 та гол ўтказиб юборди.

Жамоанинг муваффақиятида сербиялик Милан Митровичнинг ҳиссасини алоҳида таъкидлаш керак. У 19 учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан фақат 8 та гол ўтказиб юборди (12 та "қуруқ" ўйин).

"Бўрилар" таркибидан майдонда энг кўп ҳаракатлангани Лука Чермель бўлди. 26 ёшли ҳимоячи 26 ўйинда 2 266 дақиқа ўйнади.  

Бу йилги "Сўғдиёна"нинг ҳужум чизиғини Шоҳруз Норхоновсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Айнан унинг голлари жамоага 15 очко олиб берди. Шоҳруз 10 та гол билан жамоанинг энг яхши тўпурари бўлди.

Жасур Ҳасанов эса голли узатмалар борасида жамоада энг яхшиси — 4.

26 ўйиннинн 12 тасида ғалаба, 11 тасида дуранг қайд этган "Сўғдиёна" барчадан камроқ енгилди - 3.

Клуб тарихидаги илк кумуш медал бевосита Улуғбек Бақоевнинг номи билан боғлиқлигини алоҳида таъкидлаш керак. "Сўғдиёна" кўплаб ўйинларда айнан унинг характери эвазига муваффақият қозонди. Агар бунга шубҳангиз бўлса, "бўрилар" таркибига эътибор қаратинг: сўнгги йилларда терма жамоада мунтазам ўйнаб келаётган бирор футболчи борми? Йўқ. Ҳаттоки, миллий жамоа либосида расмий ўйин ўтказганлар ҳам саноқли. Демак, бухоролик мутахассис "қўлидаги масаллиқлардан ширин овқат тайёрлашни" уддалади.

Мақола: Суперлига. "Пахтакор" қандай чемпион бўлди?         

Автор :
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика