RU

Последние новости

17:11Лапортнинг Европага қайтиш эҳтимоли юқори  0 16:42Лофтус-Чик: "Бизга Модричнинг тажрибаси керак"  0 16:18АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 15:51"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи  0 15:24"Атлетико" "Челси"нинг португалиялик футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 14:57"Бавария" Диаснинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, бошқа ўйинчиини кўзлаб қўйди  0 14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0 14:01Бернардески АҚШдан Италияга қайтди  0 13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  4 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  6 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  1 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  3 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  37

Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди Новости

Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” — “Шўртан” учрашуви бўлиб ўтди.


“Сўғдиёна” — “Шўртан” 1:1  

11.05.2025, 20:15

Бош ҳакам: Тўрабек Суюнов

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳнур Юлдошев, Сардор Умирзоқов

Захира ҳаками: Севдиёр Ҳамроқулов

Назоратчи: Тимур Галеев

ВАР: Ғайрат Жўраев

АВАР: Александр Сидоров

Комиссар: Шерзод Ражабов

Гол: Отабек Аҳадов (автогол) 77, 0:1, Ислом Қобилов (Сардорбек Эркинов) 90+5, 1:1

"Сўғдиёна": 21. Муҳаммадюсуф Собиров, 3. Исломжон Қобилов, 4. Отабек Аҳадов, 7. Хондамир Мустафоқулов, 8. Сухроб Иззатов ( 18. Ойбек Нурматов, 70), 11. Саҳоб Рашидов (99. Умидбек Султонов, 58) 14. Люпчо Дориев, 17. Эҳсони Паншанбе ( 42. Сардорбек Эркинов, 85), 19. Жавоҳир Қаҳрамонов,23. Сардорбек Ҳошимов, 28. Станислав Андреев

Захира: 1. Шохруҳ Исақов, 2. Зоир Жўрабоев, 5. Беҳруз Жуматов, 6. Самандар Синдаров, 34. Дилшодбек Мисиралиев, 46. Иномжон Абдумажидов, 

"Шўртан": 1. Шохруҳжон Эшбўтаев, 4. Улуғбек Худойбердиев, 6. Сирожиддин Қўзиев, 10. Темур Мамасидиқов (22. Сардор Садуллаев, 58), 11. Далер Шарипов (18. Оғабек Асадов,  58), 14. Аброрбек Тошқўзиев, 15. Жўрабек Маннонов, 21. Муродхўжа Жабборов ( 7. Бекзод Сувонов, 74), 24. Дониёржон Нарзуллаев, 33. Бекжон Раҳматов (99. Камрон Саидазимов, 46), 55. Азизбек Пирмуҳаммадов

Захира: 35. Шерзодбек Абдураимов, 3. Шохжаҳон Султонмуродов, 5. Миркомил Абдураззоқов, 8. Шаҳбоз Нуриддинов, 77. Асадбек Саитхонов

Огоҳлантириш: Люпчо Дориев ("Сўғдиёна") 10, Саҳоб Рашидов ("Сўғдиёна") 23, Азизбек Пирмуҳаммадов ("Шўртан") 45+5

Четлатиш: Сардор Садуллаев ("Шўртан") 83

ЯНГИЛАШ


90+9. Учрашув якунланди.

90+8. Охирги дақиқалар ёняпти. 

90+7. ЗАРБА. Дониёр Нарзуллаевнинг зарбасини Собиров ушлаб олди. 

90+5. ГОЛ. Сардорбек Эркиновнинг жарима майдончаси ичига узатиб берган тўпини ҳимоячи Ислом Қобилов боши билан дарвозага йўллаб ҳисобни тенглаштирди.

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди.

86. ЗАРБА. Жавоҳир Қаҳрамоновнинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

83. ЧЕТЛАТИШ. "Шўртан" сафида захирадан майдонга тушган Сардор Садуллаев қизил карточкага лойиқ кўрилди. Ғузорликлар қолган дақиқаларни бир киши кам бўлиб ўтказади. Ҳакам ВАР аралашуви билан қизил карточкани кўрсатди.

77. ГОЛ. Сен урмасанг, сенга уришади. "Шўртан" қарши ҳужумда "Сўғдиёна"га гол уриб ҳисобни очди. Жўрабек Маннонов узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб гол муаллифига айланди. Тўп йўл йўлакай мезбонлардан Отабек Аҳадовга тегиб дарвозадан жой олди.

75. Султоновнинг чиройли узатмасига Дориев якун ясай олгани йўқ. Мезбонларда тўлиқ устунлик.

73. ЎЗГАРИШ. "Шўртан", Муродхўжа Жабборов ўрнига Бекзол Сувонов тушди.

71. ЗАРБА. Дориевда гол уриш учун яна бир имконият юзага келди. 

66. "Сўғдиёна"нинг кетма-кет ҳужумлари самарасиз кетмоқда. 

58. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Саҳоб Рашидов ўрнига Умид Султонов тушди.

58. ЎЗГАРИШ. "Шўртан", Темур Мамасидиқов ўрнига Сардор Садуллаев тушди. 

50. ЗАРБА. Сардорбек Ҳошимов "Шўртан" жарима майдончаси ичида дарвозага зарба берди. Хавфли аммо ноаниқ.

46. ЗАРБА. Дориевнинг зарбасини Эшбўтаев қайтарди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

40. "Шўртан" футболчиси Жабборов зарба беришга уриниб кўрди. Қобилов тўп йўлига ғов бўлди.

30. "Сўғдиёна"нинг ҳужумлари аниқ кўриниш олмаяпти. "Шўртан" ҳимоячилари ўз ишини яхши бажаряпти.

23.  ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна", Саҳоб Рашидов

20. Дориевдан юриш. "Сўғдиёна"дан яхши ташкилланган ҳужум. Саҳоб Рашидов тўпни оёғига тўғирлай олмади.

17. ЗАРБА. Дориевнинг мураккаб зарбасини Эшбўтаев қайтарди. 

16. Яна "Шўртан"дан хавфли юриш. Охирги зарба ноаниқ. 

14. "Шўртан" мезбонлар дарвозаси олдида кескинлик яратди. Далер Шариповда жуда қулай имконият юзага келганди. Унинг зарбаси жуда кучсиз чиқди.

10. Ўйиндаги биринчи сариқ карточка. "Сўғдиёна" легионери Люпчо Дориев огоҳлантирилди.

- Ўйин бошланди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

+1   
11 мая 22:54:07
Аброр Ибрагимов
Сугдиёнаям тугабди тугриси. Агар Дориев булмаса Жиззах ноль экан Бошковичниям савиясини куробмиз факат хакамлар билан тортишишни койиллатаркан холос. Лекин Шуртан химояга ётиб олиб уйнади зато бир очко ишлади А. Самткулов молодец яхши тайёрлабди жамоани охиригача шу мураббийга ишонч билдириш керак энди.
+1   
11 мая 22:25:54
Ikromjon
Boshkovichniyam, Andrev dabbaniyam yo'qotish kerak
+1   
11 мая 22:24:33
Диёр Абдуллаев
Чичвордиларинг эссиз асаблар базилик кетди
+1   
11 мая 22:24:14
Диёр Абдуллаев
Чичвордиларинг эссиз асаблар базилик кетди
+1   
11 мая 22:17:17
Диёр Абдуллаев
Жиззах хужимкор уйнайди лекин ютказиб куяди шу чиройли уйнаганига хеч булмаса охирида бир очко кушиб берармикин
+1   
11 мая 22:17:01
Диёр Абдуллаев
Жиззах хужимкор уйнайди лекин ютказиб куяди шу чиройли уйнаганига хеч булмаса охирида бир очко кушиб берармикин
   
12 мая 11:50:56
Санжар
Бошкович зерикди шекилли
   
12 мая 11:39:19
Фарход
ККутиб колинг навбатдаги ист'ефо Бухоро бош мураббийи Бакоев ва Согдиана бош мураббийи Бошкович, кейинги исте'фолар Шуртан, Сурхон Хоразм мураббийлар штаби тайна турсинлар,
   
12 мая 00:15:44
jizzax_so'g'diyona
Ответ на комментарий пользователя Аброр Ибрагимов
Сугдиёнаям тугабди тугриси. Агар Дориев булмаса Жиззах ноль экан Бошковичниям савиясини куробмиз факат хакамлар билан тортишишни койиллатаркан холос. Лекин Шуртан химояга ётиб олиб уйнади зато бир очко ишлади А. Самткулов молодец яхши тайёрлабди жамоани охиригача шу мураббийга ишонч билдириш керак энди.
Янги мураббий келган шекилли. Трибунада уйинни томоша килиб, топшириклар бериб турди.
   
11 мая 22:15:31
Zohid Sheraliev
Сохобга бало борми ,бу бола куча фудболига хам тортмайдику
   
11 мая 22:10:14
Soccerland777
Қизил берилди. Энди пенальтиям берилса ажабмас
   
11 мая 21:26:16
jizzax_so'g'diyona
Бугун гол уриш ният боми?
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика