RU

Последние новости

20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  0 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  6 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  10 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  9 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  32 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   15 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7

Суперлига. "Сўғдиёна" - "Андижон" ўйинига оид маълумотлар Новости

Суперлига. "Сўғдиёна" - "Андижон" ўйинига оид маълумотлар

Бугун бўлиб ўтадиган иккита учрашув билан Суперлиганинг 8-турига старт берилади.

Жиззахда "Сўғдиёна" Суперлига дебютанти "Андижон"ни қабул қилади. Учрашув 18:45да бошланади. 

"Сўғдиёна"

Жиззах шаҳрининг бош жамоаси охирги икки турда мағлубиятга учради. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Пахтакор" ва сафарда "Навбаҳор"га имкониятни бой берди. 

Ўтган иккита ўйинда жиззахликлар ўз дарвозаларидан бешта гол ўтказиб юборишди. 

Мавсум бошидан бери "Сўғдиёна" фақат иккита учрашувда ғалаба қозонди. Ҳар икки ғалаба уйдаги ўйинларда ("Бунёдкор" ва "Металлург") устидан қўлга киритилди.

Бу жамоа турнир жадвалида 6 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди. "Сўғдиёна" ҳали дуранг ўйнамаган. 

"Андижон"

"Андижон" Суперлигада ҳозирча 7 очко тўплади ва жадвалнинг 11-поғонасида бормоқда. 

"Андижон" охирги иккита турни дуранг билан якунлади. Ильдар Сакаев шогирдлари сафарда "Сурхон" билан 0:0 ва уйда "Динамо" билан 2:2 ҳисобини қайд этишди. 

"Андижон" шу пайтгача фақат битта ўйинда ғалаба қозонди: "бургутлар" 5-турда "Насаф"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди. 

"Андижон" Суперлигада ҳозирча битта ўйинни ютган уч жамоадан бири бўлиб турибди. Шунингдек, "Бухоро" билан "Қўқон-1912" ҳисобида ҳам биттадан ғалаба бор. 

"Андижон" шу пайтгача 7та учрашувда майдонга тушган бўлса, шундан 5тасини сафарда ўтказди. 

Охирги 5 ўйин 

2016 йил. "Сўғдиёна" - "Андижон" 1:0 

2015 йил. "Сўғдиёна" - "Андижон" 1:2 

2014 йил. "Сўғдиёна" - "Андижон" 1:0 

2011 йил. "Сўғдиёна" - "Андижон" 1:1 

2009 йил. "Сўғдиёна" - "Андижон" 0:2 

Жиззахда бўлиб ўтган охирги бешта ўйиннинг иккитасида мезбонлар, яна иккитасида меҳмонлар ғалаба қозонишган. Яна битта баҳс дуранг натижа билан якун топган. "Сўғдиёна" охирги бешта ўйиннинг ҳеч бирида рақиб дарвозасига биттадан кўп тўп кирита олмаган.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика