RU

Последние новости

17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  1 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  0 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  2 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  46 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  46 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  14 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  19

Суперлига. "Қўқон-1912" "Насаф"ни ҳеч қачон сафарда енголмаган (9 факт) Новости

Суперлига. "Қўқон-1912" "Насаф"ни ҳеч қачон сафарда енголмаган (9 факт)

Эртага Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Қўқон-1912" Қаршида "Насаф" меҳмони бўлади.

Жамоалар ўртасидаги 26-учрашув (Ўзбекистон чемпионатлари доирасида) ҳақида қизиқарли маълумотларни ҳозирладик.

Насаф

Хусайин Норчаев - 10', Баҳром Абдураҳимов - 57', Алибек Давронов - 68'

Суперлига. Тур 24

15/11/2021, 14:00

1
:
3
Завершен

Коканд-1912

Андрей Сидоров - 76'

45'
90'
10'  Хусайин Норчаев
10'  Марко Станоевич
57'  Баҳром Абдураҳимов
57'  Дилшод Саитов
59'  Баҳром Абдураҳимов (Дониер Нарзуллаев)
68'  Алибек Давронов
68'  Марко Станоевич
69'  Хусайин Норчаев (Андрия Калудерович)
69'  Дилшод Саитов (Джурабек Маннонов)
76'  Дониер Нарзуллаев (Шохмалик Комилов)
28'  Анвар Ҳоджимирзаев
46'  Анвар Ҳоджимирзаев (Андрей Сидоров)
64'  Славко Лукич (Авазхон Маматхуджаев)
64'  Мухаммаданас Хасанов (Сухроб Бердыев)
76'  Андрей Сидоров
76'  Авазхон Маматхуджаев
88'  Илхом Вахобов (Александр Мерзляков)

1. Ўзаро учрашувлардаги устунлик "аждарлар" томонида:

16 ғалаба, 4 дуранг, 5 мағлубият. Тўплар нисбати — "Насаф" 45:25 "Қўқон-1912".

2. Бугунга қадар Қаршида 12 маротаба меҳмон бўлган Қўқон клуби "Насаф" устидан ҳеч ғалаба қозона олмаган (1 дуранг, 11 мағлубият).

3. Жамоалар ўртасидаги сўнгги 2 ўйин Бердиев жамоасининг устунлиги билан якунланди. "Қўқон-1912"нинг охирги ғалабаси эса 2019 йилги мавсумнинг 2-даврасида қайд этилганди.

4. "Қўқон-1912" қаторасига 6 ўйинда ютқазмади. Жамоанинг сўнгги мағлубияти 10 сентябрь куни "Бунёдкор" майдонида қабул қилинган эди (17-тур).

5. "Насаф" август ойидан бери енгилгани йўқ. Жамоанинг мағлубиятсиз ўйинлар серияси 7 тага етди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари сўнгги бор "Навбаҳор"га қарши баҳсда майдонни бошлари эгик ҳолда тарк этишган эди (16-тур).

6. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари қаторасига 15 ўйинда тўп киритгани ҳолда Суперлигадаги энг яхши голли серияни қайд этмоқда. Жамоа сўнгги бор 8-турда майдонни голсиз тарк этганди ("Пахтакор" 3:0 "Қўқон-1912").

7. Одатда мазкур клублар орасидаги баҳслар голсиз тугамайди. Тарих бунга фақат 1 бор гувоҳлик қилган (2018 йилги мавсумнинг 1-даврасида).

8. Эртага "Насаф" ярим ҳимоячиси Сухроб Нуруллоев собиқ жамоасига қарши майдонга тушиши мумкин.

9. "Қўқон-1912" сафидаги Бобур Акбаров, Славко Лукич, Александр Мерзляков эса бир вақтлар "аждарлар" либосида тўп тепган эди.

Маълумот учун, учрашув Тошкент вақти билан 14:00 да старт олади.

Суперлигада ким "снайпер" бўлади?

Автор :
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика