RU

Последние новости

15:27"Бавария"нинг молиявий аҳволи оғирми?  0 15:00ПСЖ Санчо бўйича таклиф билан чиқди  1 14:37"Навбаҳор" Александр Лобанов билан хайрлашди  14 14:11Меринонинг келажаги яқин орада ҳал бўлади  2 13:47"Барселона" Фати билан хайрлашмоқчи эмас  3 13:23"Арсенал"нинг икки ҳимоячиси мавсумолди тайёргарликни ўтказиб юборади  1 12:58Расман: "Арсенал" "Аякс" дарвозабони билан шартнома имзолади  1 12:33"Сурхон" назорат ўйинида "Олимпик"дан устун келди  4 12:10"Манчестер Юнайтед" 26 ўйинда 32 та гол урган "Арсенал" ёш футболчисига қизиқмоқда  3 11:46Эшитдик-да! "Навбаҳор" қизиқаётган футболчига "Насаф" ҳам таклиф билан чиқди  19 11:30Хорватия термаси ҳимоячиси миллий жамоадаги фаолиятини якунлади  1 11:10Париж-2024. Рекордлар ва статистика  5 10:59«Барселона» Европа чемпионларининг трансфери учун катта таваккал қилади  9 10:32Месси «Интер Майами» сафида нечта ўйин ўтказиб юбориши маълум  12 10:04Ўзбекистонлик яна бир футболчи легионерга айланди  13

Суперлига. Дарвозаларга 4та гол урилган ўйинда "Қўқон-1912" ва АГМК жанговар дуранг қайд этди Новости

Суперлига. Дарвозаларга 4та гол урилган ўйинда "Қўқон-1912" ва АГМК жанговар дуранг қайд этди

Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - АГМК учрашуви бўлиб ўтди.



ҚЎҚОН-1912 – АГМК 2:2 (ТУГАДИ)
20 ноябрь 2021 йил. Қўқон. "Марказий" стадион. 14:00
Ҳакамлар:
Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Алишер Тўхтасинов
Назоратчи: Арслон Хотамов
Комиссар: Александр Давиденко

Гол:  Мартин Боаке 14 - 0:1, Андрей Сидоров 71 - 1:1, Бобур Йўлдошев 82 - 1:2, Иван Йосович 84 - 2:2

"Қўқон-1912": 1.Музаффар Абдуллаев - 14.Авазхон Маматхўжаев, 70.Мурод Холмуҳаммедов, 33.Иван Йосович, 23.Александр Мерзляков (3.Бобур Акбаров 85) - 8.Фарҳод Бекмуротов, 15.Ойбек Рустамов ( 99.Андрей Сидоров,65) - 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (7.Асадбек Собиржонов, 65), 91.Якуба Бамба (20.Иқбол Маликжонов, 85), 13.Сардор Азимов (19.Суҳроб Бердиев, 76) - 10.Шоҳназар Норбеков.
Захира: 96.Ислом Абдуллаев, 4.Илҳом Ваҳобов, 5.Славко Лукич, 18.Анвар Хожимирзаев,

АГМК: 35.Валижон Раҳимов - 77.Дилшод Аҳмадалиев ( 20.Мирғиёс Сулаймонов, 76), 8.Бобур Йўлдошев, 15.Аббос Отахонов, 2.Акром Комилов - 23.Йован Жокич, 22.Санжар Шоаҳмедов ( 9.Зафар Полвонов, 76), 4.Миржамол Қосимов - 17.Санжар Турсунов (11.Мурод Тошматов, 90), 27.Мартин Боаке (18.Александр Касьян, 76), 10.Ҳусниддин Ғофуров (28.Шоҳруҳ Гадоев, 86)
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 32.Суҳроб Султонов - 5.Дилшод Жўраев,    42.Нодир Абдураззоқов.

Огоҳлантириш: Иван Йосович 17, Санжар Турсунов 24, Ойбек Рустамов 56


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди.

90+3. Жамоалар ҳужумга зўр бермоқда. Майдон ёняпти!

90. ЎЗГАРИШ. АГМК, Санжар Турсунов ўрнига Муроджон Тошматов тушди. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

86. ЎЗГАРИШ. АГМК, Ҳусниддин Ғофуров ўрнига Шоҳруҳ Гадоев тушди.  

85. ЎЗГАРИШ. "Қўқон-1912", Александр Мерзляков ўрнига Бобир Акбаров, Якуба Бамба ўрнига Иқбол Маликжонов тушди.

84. ГОООООООЛ. "Қўқон-1912" ҳисобни тенглаштирди. Норбековнинг аутдан отиб берган тўпидан сўнг ҳимояда тартибсизлик юзага келди. Йосович бундан унумли фойдаланиб кетди. 




82. ГОООООООЛ. АГМК ҳисобда олдинга чиқиб олди. Миржамол Қосимов тепган жарима зарбасини Абдуллаев қайтарди. Қайтган тўпни Бобур Йўлдошев дарвозага йўллади




76. ЎЗГАРИШ. "Қўқон-1912", Сардор Азимов ўрнига Суҳроб Бердиев тушди.

76. ЎЗГАРИШ. АГМК Санжар Шоаҳмедов ўрнига Зафар Полвонов, Дилшод Аҳмадалиев ўрнига Мирғиёс Сулаймонов, Мартин Боаке ўрнига Александр Касян тушди. 

71. ГОООООООООООООЛ. Андрей Сидоров боши билан АГМК дарвозасини ишғол қилди. Унга Асадбек Собиржонов ассистентлик қилди. 

68. Мурод Ҳомуҳаммедовнинг зарбаси рекошет бўлиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. 

65. ЎЗГАРИШ. Майдон эгалари таркибида Муҳаммаданас Ҳасанов ўрнига Асад Собиржонов, Ойбек Рустамов ўрнига Андрей Сидоров тушди. 

61. Шоҳназар Норбековнинг пасидан сўнг Сардор Азимов дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Раҳимов тўп йўлига ғов бўла олди.

56. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Қўқон-1912", Ойбек Рустамов

51. "Қўқон-1912" ҳужум уюштирди. Ҳасановнинг зарбасини Валижон Раҳимов ушлаб олди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

43. Муҳаммаданас Ҳасановнинг жаримадан йўллаган узатмасини Валижон Раҳимов майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

41. Меҳмон жамоа ҳимоячилари бехато ўйнаяпти. 

37. АГМК футболчилари бўш худудлардан унумли фойдаланмоқда.

31. Қўқонликлар темпни оширди. Қанотлар анча фаол.

29. ЗАРБААААААААААА. Санжар Турсунов  чамаси 20 метрлардан ажойиб зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсинини титратиб юборди. Музаффар Абдуллаев ҳам бунда маҳоратини кўрсатди. 

26. Мезбонлар ҳужумчиси Шоҳназар Норбеков жарима майдончасига кириб бориб зарба берди. Бироқи ноаниқ

24. ОГОҲЛАНТИРИШ. АГМК, Санжар Турсунов

17. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Қўқон-1912", Иван Йосович

15. ЗАРБАААААААА. Санжар Турсунов очилиб бораётган Ҳусниддин Ғофуровга пас берди. Ғофуров дарвозабон билан бирга бир вазиятда қолиб зарба йўллади. Музаффар Абдуллаев жамоасини голдан қутқариб қолди. 

14. ГОООООООООЛ. АГМК учрашувда ҳисобни очди.  Санжар Шоаҳмедов бошлаган ҳужумни Миржамол Қосимов давом эттирди ва тўпни юқорилатиб жарима майдончасига узатди. Бўйдор ҳужумчи Мартин Боаке боши билан дарвозани ишғол қилди. 

13. "Қўқон-1912" тўпни яхши назорат қиляпти. Лекин ҳужумлар зарбагача бораётгани йўқ.

8. Майдонда тенг кураш кечмоқда. 

3. АГМК яна жарима ишлади. Миржамол Қосимовнинг жарима майдончаси ичига узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди.

2.  ЗАРБААА. АГМК ярим ҳимоячиси Йован Жокичнинг жарима тўпидан йўллаган зарбасини Музаффар Абдуллаев осонликча ушлаб олди. 

1. ЗАРБАААА. Мезбонлар илк ҳужумни ташкил қилди. Якуба Бамбанинг зарбасига аниқлик етишмади. 

Ўйин бошланди. 

- Учрашув соат 14:00да бошланади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика