RU

Последние новости

11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  1 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  1 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  5 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  0 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  1 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  0 08:31"Балки биз чемпион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  4 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  8 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  3 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  4 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5

Суперлига. "Сўғдиёна" қўшиб берилган дақиқада урган голи эвазига "Қизилқум" майдонидаги мағлубиятдан қутулиб қолди Новости

Суперлига. "Сўғдиёна" қўшиб берилган дақиқада урган голи эвазига "Қизилқум" майдонидаги мағлубиятдан қутулиб қолди

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Сўғдиёна" учрашуви якунланди.

Кызылкум

Мухаммадали Гиясов - 73'

Суперлига. Тур 18

13/09/2024, 18:15

1
:
1
Завершен

Согдиана

Олег Зотеев - 90'

45'
90'
61'  Файзуллобек Жуманкузиев (Гиорги Кухианидзе)
70'  Николай Тарасов
71'  Бахтиёр Касимов (Шахзод Рахматуллаев)
73'  Мухаммадали Гиясов
73'  Илхом Вахобов
80'  Гиорги Кухианидзе
87'  Файзулло Камбаров (Самандар Шукуруллаев)
90'  Элгуджа Лобжанидзе
46'  Сардорбек Хошимов (Самандар Мавлонкулов)
46'  Станислав Андреев (Мухаммадсафо Фозилов)
69'  Алишер Салимов (Джасур Якубов)
83'  Умидбек Султонов (Самандар Синдаров)
87'  Джасур Якубов
90'  Олег Зотеев
90'  Лупче Дориев

"Қизилқум" – "Сўғдиёна" 1:1

Қарши. "Марказий" стадиони. 18:15

Бош ҳакам: Найим Қосимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Максим Нехочин, Расул Фозилов

VAR: Иброҳим Султунов

AVAR: Алишер Раҳимқулов

Захира ҳаками: Умид Нутфуллоев

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Ойбек Юнусов

Гол: 1:0 — 73, Муҳаммадали Ғиёсов (Илҳом Ваҳобов), 1:1 — 90+3, Олег Зотеев (Лупчо Дориев). 

"Қизилқум": 12.Роберт Озолс, 4.Илҳом Ваҳобов, 6.Асрор Ғафуров, 10.Элгужа Лобжанидзе, 11.Акаки Шулая, 13.Николай Тарасов, 14.Файзулла Қамбаров (23.Самандар Шукуруллаев, 87), 17.Муҳаммадали Ғиёсов, 18.Бахтиёржон Қосимов (22.Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 71), 25.Азизбек Усмонов, 77.Файзуллобек Жуманқўзиев (8.Гиорги Кухианидзе, 61).

Захира: 1.Ҳумоюншох Сайётов, 2.Фарруҳ Жўраев, 7.Даврон Анваров, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 71.Жамолиддин Убайдуллаев, 79.Диёр Рахматиллоев.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 3.Исломжон Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 6.Алишер Салимов (5.Жасур Ёқубов, 69), 14.Люпчо Дориев, 23.Суҳроб Иззатов, 28.Станислав Андреев (7.Муҳаммадсафо Фозилов, 46), 32.Нодиржон Сойибов, 33.Олег Зотеев, 68.Сардорбек Ҳошимов (9.Самандар Мавлонқулов, 46), 99.Умидбек Султонов (17.Самандар Синдаров, 83).

Захира: 1.Шоҳруҳ Исоқов, 22.Алексей Носко, 34.Дилшод Мисиралиев, 43.Шерзод Мирзажонов, 82.Фазлиддин Омонкелдиев.

Огоҳлантириш: Николай Тарасов (70), Гиорги Кухианидзе (80), Жасур Ёқубов (87), Элгужа Лобжанидзе (90+2).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

Гол инобатга олинди. 

90+3. ГОЛ! Зотеев Дориевнинг узатмасини бош билан рақиб дарвозасининг узоқ бурчагига жойлаб қўйиб, ҳисобни тенглаштирди! ВАР вазиятни текширмоқда.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. Ёқубов рақиб футболчисини тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

87. "Қизилқум"да ўзгариш.

83. "Сўғдиёна"да ўзгариш.

80. Кухианидзе қарши ҳужумга ўтиб кетаётган Мавлонқуловни тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди. 

73. ГОЛ! Муҳаммадали Ғиёсов ажойиб зарба билан учрашувда ҳисобни очди! "Қизилқум" футболчиси чап қанотдаги Ваҳобовнинг узатгани тўпини тўхтатмасдан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!

71. "Қизилқум"да ўзгариш.

70. Тарасов "Сўғдиёна" футболчисига нисбатан ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди.

69. "Сўғдиёна" ўзгаришга қўл урди.

66. "Қизилқум"нинг ҳужуми Тарасовнинг зарбаси билан якунланди, ноаниқ.

63. Мавлонқуловнинг чап қанотдан узатмаси ҳеч кимга тегмасдан ён чизиқни кесиб ўтди.

61. "Қизилқум" таркибида ўзгариш амалга оширилди. 

55. "Сўғдиёна" чап қанотдан хавфли ҳужум ташкил этди, узатмани мезбонлар ҳимоячиси қайтарди.

51. Митровичга нисбатан ҳужумда қоидабузарлик ишлатилди.

48. Шулаянинг стандартдан узатмасини Мавлонқулов қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Сўғдиёна" таймни икки ўзгариш билан бошлади.

Тайм якунланди.

45+1. Хавфли вазият! Ғиёсов Жуманқўзиевни қулай вазиятга олиб чиқди, унинг чап оёқда йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Хавфли вазият! Лобжанидзенинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди, қарши ҳужумда эса "Қизилқум" дарвозабони жарима майдонидан ташқарига чиқиб, жамоасини голдан қутқариб қолди.

40. ГОЛ! Дориев "Қизилқум" посбони билан бирга-бир вазиятда тўпни унинг устидан ошириб, дарвозага жойлаб қўйди, бироқ ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.

39. Жуманқўзиев мадон марказида Салимов томонидан йиқитилди.

36. Ғиёсов "Сўғдиёна" жарима майдони ёнида йиқитилди, бироқ у ўйиндан ташқари ҳолатда эканлиги маълум бўлди.

33. Ҳошимов Шулаяга нисбатан қўпол ўйин намойиш этди. 

28. Энди Андреевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, у Шулая билан тўқнашди.

26. Усмонов Султонов билан тўқнашиб кетди, унга кичик ёрдам кўрсатилди.

21. Хавфли вазият! Стандарт вазиятда узатилган тўпга мезбонлар футболчиси рақиб жарима майдонида зарба йўллади, бироқ зарба кучи юқори бўлмагани боис  Митрович тўпни эгаллаб олди.

17. Хавфли вазият! Султонов яна рақиб жарима майдонида зарба йўллашга уриниб кўрди, бироқ у кўнгилдагидек уриниш амалга ошира олмади, қолаверса, у ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди.

14. Хавфли вазият! Султонов рақиб жарима майдонига кириб бориб, зарба йўллади, Озолс маҳоратини намойиш этди.

14. Шулаянинг зарбасига аниқлик етишмади.

12. "Қизилқум"нинг тезкор қарши ҳужуми Ғиёсовнинг зарбаси билан якунланди, тўп "Сўғдиёна" футболчисидан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

10. Дориев рақиб жарима майдони ичида "Қизилқум" ҳимоячиларини алдашга киришиб кетди, бироқ якунда тўпни йўқотди.

8. Меҳмонлар томонидан ташкил этилган ҳужум якунига етмади. Мезбонлар дарвозабони тўпни эгаллаб олди.

5. Хавфли вазият! Қанотдан оширилган тўпга Қамбаров бош билан зарба йўллади, Мирович ўз маҳоратини намойиш этди.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика