RU

Последние новости

01:44Миллатлар лигаси. 13-сонияда гол урган Франция мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  5 01:10ОЧЛ. "Насаф" - "Шабаб Ал Аҳли" баҳсини бошқарадиган ҳакамлар маълум!  2 00:43Италияда маош учун энг кўп пул ишлатаётган клуб номи маълум қилинди  0 00:17УЕФА "Рома" ва "Астон Вилла"ни жазолади  0 23:35Наҳотки! Депай ўзи учун жамоа топди  1 23:17"Насаф" назорат учрашувида дуранг ўйнади, голлар 90 ва 90+2-дақиқада урилди  2 22:35Миллатлар лигаси. Холанд ҳам хеч нима эмас! Қўшниларимиз Норвегия билан дуранг ўйнади  7 22:22Ўзбекистон миллий термасининг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:00Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби БАА нега фавқулодда кучайиб кетди?  19 21:42Футзал. Ўзбекистон Бразилияга қарши илк ўртоқлик ўйинида еттита гол фарқи билан ютқазди   32 21:24Невилл нима сабабдан тен Хаг кетмаётганини айтди  3 20:45Аббосбек Файзуллаев: "Ҳозирги кунда осон рақибнинг ўзи йўқ. Кечаги натижалар бунга исбот бўлди"  3 20:34Ўткир Юсупов бугунги машғулотларда иштирок этмади  9 20:21Назорат учрашуви. "Олимпик" "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг қайд этди  0 19:56Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасига қарши баҳсга тайёрланишни бошлади  7

Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Қизилқум"ни қийинчилик билан мағлуб этди Новости

Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Қизилқум"ни қийинчилик билан мағлуб этди

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.




ҚИЗИЛҚУМ – ПАХТАКОР 0:1
19 май 2021 йил. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 19:45  (ТУГАДИ)
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Владимир Назаров.

Гол: Драган Черан  62, 0:1

"Қизилқум": 1. Игнатий Нестеров 6. Эркин Бойдуллаев 7. Ойбек Қиличев 8. Гиорги Куҳианидзе 10. Мате Ватсадзе 14. Файзулло Қамбаров 18. Жасур Азимов 19. Жамшид Ҳасанов 20. Ислом Тўхтахўжаев 21. Муҳсинжон Убайдуллаев 75. Олег Толмасов
Захира: 22. Артём Макосин 4. Миржалол Касимов 9. Бехруз Садиллаев 11. Шамсиддин Сагдуллаев 15. Хусан Расулов 17. Салим Мустафоев 23. Шерали Жўраев 25 Азизбек Усмонов 44. Хумоюн Абдуалимов

"Пахтакор": 35. Санжар Қувватов 3. Хожиакбар Алижонов 5. Анзур Исмаилов 9. Эрен Дердиёк 10. Драган Черан 18. Хожимат Эркинов 19. Шароф Мухитдинов 21. Аброрбек Исмоилов 23. Шерзод Азамов 28. Диёр Холматов 34. Фаррух Сайфиев
Захира: 25. Элдорбек Суюнов 6. Иброхимҳалил Юлдошев 8. Азизбек Турғунбоев 14. Хумоюнмирзо Иминов 15. Егор Криметс 16. Марлен Чобанов 17. Шерзод Темиров 42. Аббосбек Файзуллаев 99. Пўлатхўжа Холдорхонов


ЯНГИЛАШ


Ўйин якунланди. Икки жамоага ҳам ажойиб футбол учун миннатдорчилик билдирамиз. Бизни кузатишда давом этинг!

90. Учрашувнинг иккинчи бўлимига 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. ОГОХЛАНТИРИШ. "Қизилқум"дан Шерали Жўраев огохлантирилди

87. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор"да Дердийок ўрнига Холдорхонов, Эркинов ўрнига Йўлдошев туширилди

85. ОГОХЛАНТИРИШ. Драган Черанга сариқ карточка кўрсатилди.

80. ОГОХЛАНТИРИШ. Захирадан майдонга тушган Ҳумоюнмирзо Иминов огохлантирилди.

78. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯТ. Мезбонлар ҳисобни тенглаштиришга жуда яқин келди.

72. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор" сафида Шароф Муҳиддинов ўрнига Ҳумоюнмирзо Иминов, Диёр Ҳолматов ўрнига Азиз Турғунбоев ўйинга қўшилди.

70. ЎЗГАРИШ. "Қизилқум" таркибида Жасур Азимов ўрнида ўйинни Шерали Жўраев давом эттиради.

68. ОГОХЛАНТИРИШ. Ислом Тўхтахўжаевна сариқ карточка кўрсатилди.

64. Майдон эгалари таркибида ўзгариш. Мате Ватсадзе ўрнига Салим Мустафоев майдонга тушди.


62. ГОООООООООООООООООООЛ. ДРАГАН ЧЕРАААААААААААААААААН. Хожиакбар Алижоновнинг қанотдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришда хатога йўл қўйди, қайтган тўпни боши билан Черан гол уриб ҳисобни очди. 

59. ЗАРБААААААААААА. Ойбек Қиличевнинг кучли зарбасини Санжар Қувватов қайтарди

47. Эрен Дердийокнинг зарбасини Нестеров ушлаб олди.

46. "Қизилқум" таркибида ўзгариш. Жамшид Ҳасанов ўрнига Беҳруз Содиллоев майдонга тушди.

45. Иккинчи бўлим бошланди. 

Зерикарли ўтган учрашувнинг дастлабки қисми якунланди. Танаффус!

Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.

Бўлим охирларига келиб учрашувда темп ошди. Ҳожимат Эркинов ўз қанотида тиним билмаяпти

42. УХХХХХХХХХХХХХХ.Қандай вазият юзага келгандияяяяяя. "Пахтакор"нинг ташкил қилган ҳужуми кескин тус олди. Шароф Мухитдинов яна бир ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади. Бу вазиятда чап қанотдан етказиб берилган тўпни яқин масофадан дарвозага йўллашда хатога йўл қўйди

34. Шароф Муҳиддиновнинг узоф масофадан йўллаган зарбаси Нестеровга қийинчилик туғдирмади.

30. Муҳсин Убайдуллаевнинг қанотдан узатган тўпини Санжар Қувватов ушлаб олди.

23. Майдон эгалари темпн оширишди. Ойбек Қиличев фаол ҳаракат қилмоқда. 

18. Баҳсда темп юқори эмас. Жамоалар асосан тўп назорати билан чекланишмоқда. Ҳужумлар якунига етаётгани йўқ.

11. Ўйин тенгкурашлар остида давом этяпти. 

7. Диёр Ҳолматовнинг кучсиз зарбасини Нестеров осонликча ушлаб олди. 

Учрашувга старт берилди.

 Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Учрашув соат 19:45да бошланади.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика