RU

Последние новости

08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  0 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  11 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  2 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  1 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  8 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  35 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  25

Суперлига. "Пахтакор" "Локомотив"дан биринчи даврадаги мағлубият аламини олди, Абдуманноповдан дубль ва ассист Новости

Суперлига. "Пахтакор" "Локомотив"дан биринчи даврадаги мағлубият аламини олди, Абдуманноповдан дубль ва ассист

Ўзбекистон Суперлигаси 16-тур доирасидаги "Пахтакор" — "Локомотив" ўйини якунланди.

"Пахтакор" - "Локомотив" 3:1

18.08.2024. 20:15

"Жар" стадиони, Тошкент

Бош ҳакам: Иброҳим Исмоилов

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳнур Йўлдошев, Ҳасан Худойбердиев

Захира ҳаками: Умид Нутфуллоев

ВАР: Рустам Лутфуллин

АВАР: Даниил Яценко

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

Комиссар: Рустам Зупаров

Голлар: 1:0 — 16, Дониёр Абдуманнопов (Драган Черан), 2:0 — 18, Драган Черан (Дониёр Абдуманнопов), 3:0 — 65, Дониёр Абдуманнопов (Ҳожиакбар Алижонов), 3:1 — 81, Сардор Абдунабиев (Лазизбек Мирзаев).

"Пахтакор": 12. Владимир Назаров, 3. Шаҳзод Азмиддинов, 4. Абдулла Абдуллаев, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Ҳожиакбар Алижонов (77. Дилшод Саитов, 70), 10. Драган Черан (30. Отабек Жўрақўзиев, 71), 17. Достонбек Ҳамдамов (99. Улуғбек Ҳошимов, 71), 22. Умар Адҳамзода, 23. Абдурауф Бўриев, 27. Сардор Собирхўжаев (8. Диёр Холматов, 74), 33. Дониёр Абдуманнопов (11. Пўлатхўжа Холдорхонов, 70).

Захира: 35. Павел Павлюченко, 2. Беҳрузбек Асқаров, 40. Кими Мерк, 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов.

"Локомотив": 32. Суҳробжон Султонов, 2. Абдулазизхон Абдурашидов, 3. Валерий Кичин, 11. Константин Базелюк (77. Лазизбек Мирзаев, 46), 15. Жасурбек Ҳакимов (8. Дилшод Жўраев, 71), 17. Санжар Турсунов (72. Рустам Холназаров, 74), 22. Муҳаммаданас Ҳасанов (9. Темур Мамасидиқов, 88), 26. Абдуллоҳ Йўлдошев, 27. Собит Синдаров (7. Сардор Абдунабиев, 71), 55. Анзур Исмоилов, 97. Михаил Гашченков.

Захира: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 10. Шодиёр Шодибоев, 44. Исмоилбек Усмонхўжаев, 70. Абубакр Ризо Турдиалиев.

Огоҳлантириш: Валерий Кичин (39), Сардор Собирхўжаев (56), Умар Адҳамзода (87).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90+4. Хавфли вазият! Ҳошимовнинг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Хавфли вазият! Абдунабиевнинг зарбаси хавфли кўриниш олди, аммо дарвозага кирмади.

87. Адҳамзода Холназаровни қўполлик эвазига тўхатиб қолгани учун огоҳлантирилди

86. Гашченков томонидан йўлланган зарба анча ноаниқ кўриниш олди.

81. ГОЛ! Абдунабиев Мирзаевнинг узатмасини яқин масофадан голга айлантириб, ҳисобни бироз қисқартирди.

74. Иккала жамоада яна ўзгаришлар содир бўлди.

70. Иккала жамоа таркибида ўзгаришлар амалга оширилди.

65. ГОЛ! Рақиб жарима майдонида шижоат кўрсата олган Абдуманнопов рақиб посбони устидан тўпни ташлаб қўйиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

61. Абдуманноповнинг чап оёқда йўллаган зарбасига рақиб ҳимоячиси "блок" қўйди.

56. Собирхўжаев рақиб футболчисини тўхтатиб қолгани ва ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

55. "Пахтакор"нинг навбатдаги бурчак узатмаси Бўриевнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

49. "Пахтакор"нинг бурчак зарбаси Алижоновнинг кетма-кет зарбалари билан якунланди.

47. Хавфли вазият! Ҳозиргина майдонга тушган Мирзаев рақиб жарима майдонига кириб бориб, олис бурчакни нишонга олди, аммо зарбага аниқлик етишмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

45. Хавфли вазият! Абдуманноповнинг пасидан сўнг Алижонов рақиб жарима майдони ичида дарвозанинг олис бурчагини нишонга олиб кўрди, бироқ бироз аниқлик етишмади.

43. Чап қанотдан узатилган тўпга Алижонов кучли зарба бера олмагани учун Султонов қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.

41. Хавфли вазият! Адҳамзоданинг узатмасидан сўнг Черан кучли зарба йўллай олмади, дарвозага кириб кетаётган тўпни Синдоров бартараф этди.

39. Рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқишга уринаётган Ҳамдамовга нисбатан қўполлик ишлатгани учун Кичин огоҳлантирилди

37. "Пахтакор"да стандарт вазият юзага келди. Алижоновнинг жаримадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

34. Адҳамзоданинг чап қанотдан жарима майдонига яқин ҳудуддан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

28. Гашченковга нисбатан қўполлик ишлатилди. Меҳмонлар стандарт вазиятдан фойдалана олишмади.

26. "Пахтакор" бурчак зарбаси ишлаб олди. Узатма Ҳамралиевнинг зарбаси билан якунланди, ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди.

22. "Локомотив" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

18. ГОЛ! Черан ҳали ўзига келиб улгурмаган "Локомотив" дарвозасига боши билан иккинчи тўпни киритди. Абдуманнопов эса ажойиб узатма орқали "қарзини узди".

16. ГОЛ! Черан билан комбинация натижасида Абдуманнопов чап оёқда "Локомотив" дарвозасини ишғол қилди. Шу дақиқага қадар муқаррар голлардан жамоасини қутқарган Султонов бу гал тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди.


15. Хавфли вазият! Азмиддиновнинг ажойиб оширмасидан сўнг Ҳамдамов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.

14. "Пахтакор"нинг навбатдаги ҳужуми муваффақиятсиз якунланди. Абдуманнопов ўнг қанотдан олдинга боришга уриниб кўрганди, аммо тўпни майдонда сақлаб қололмади.

8. Хавфли вазият! Абдуманноповнинг узатмасидан сўнг Черан бўш қолган дарвозага аниқ зарба йўллай олмади.

7. "Пахтакор" яна бир хавфли ҳужум ташкил этишга уриниб кўрди, аммо якунда тўп мезбонлардан майдонни тарк этди.

5. Хавфли вазият! Мезбонларнинг кетма-кет иккита хавфли зарбасини Султонов қайтарди.

2. "Локомотив"да стандарт вазият юзага келди. Турсуновнинг узатмасини мезбонлар футболчиси майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак узатмасидан сўнг "темирйўлчилар" зарба ҳам йўллашди.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Пахтакор" оқ, "Локомотив" қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика