RU

Последние новости

09:01Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир чорак финалчи аниқланади  1 08:30Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди  1 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. Навбатдаги нимчорак финалчилар маълум  5 07:21Франциянинг номдор жамоаларидан бири Лига 2 га тушириб юборилди  1 02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  14 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  1 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  2 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  1 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  7 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  10 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  17 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0

Суперлига. Нестеров сўнгги дақиқаларда пенальтини қайтарган ўйинда "Қизилқум" "Олимпик" устидан ғалабага эришди Новости

Суперлига. Нестеров сўнгги дақиқаларда пенальтини қайтарган ўйинда "Қизилқум" "Олимпик" устидан ғалабага эришди

Суперлига 5-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Қизилқум" учрашуви якунланди.

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Руслан Серазитдинов, Олим Абдувосилов, 

Захира ҳаками: Тўрабек Суюнов

VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров

VAR ассистенти: Жаҳонгир Саидов

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Шерзод Ражабов

Олимпик

Суперлига. Тур 5

26/04/2022, 18:30

1
:
0
Завершен

Кызылкум

Санжар Шоахмедов - 29'

45'
90'
43'  Русланбек Жиянов
59'  Бектемир Абдуманнонов (Фаррух Мухторов)
59'  Даврон Анваров (Мухаммадазиз Иброхимов)
83'  Отабек Журакузиев (Пулатходжа Холдорхонов)
86'  Достонбек Турсунов (Суннатуллох Хамиджонов)
86'  Русланбек Жиянов (Мухаммадали Гиясов)
29'  Санжар Шоахмедов
68'  Темурходжа Абдухаликов
79'  Эркин Бaйдуллаев
82'  Шерали Джураев
83'  Шерали Джураев (Жасур Азимов)
86'  Александар Станисавлевич (Шон Пол Комолафе)
90'  Ислом Тухтаходжаев
90'  Темурходжа Абдухаликов (Салим Мустафаев)

"Олимпик" – "Қизилқум" 0:1 

18.30, "Локомотив" стадиони

Гол: Санжар Шоаҳмедов 29'

Гол урилмаган пенальти: Пўлатхўжа Ҳолдорхонов 90+4' (дарвозабон)

"Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров, 6.Эркин Байдуллаев, 7.Санжар Шоаҳмедов, 10.Темурхўжа Абдухолиқов (17.Салим Мустафоев, 90+2), 11.Александар Станиславлевич (43.Паул Комолафе, 86), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Шерали Жўраев ( 18.Жасур Азимов, 83), 25.Азизбек Усмонов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев, 88.Артём Дмитриев 

Заҳира: 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Тимур Набиев, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 14.Файзулло Қамбаров, 29.Гонсало Ритакко, 77.Азаматхон Максумов

"Олимпик": 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Элдорбек Бегимов,  5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Русланбек Жиянов (99.Муҳаммадали Ғиёсов, 86), 8.Бектемир Абдуманнонов (10.Фаррухбек Мухторов, 59), 11.Отабек Жўрақўзиев (22.Пўлатхўжа Ҳолдорхонов, 83), 19.Достонбек Турсунов (28.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 86), 23.Абдурауф Бўриев, 37.Алишер Одилов, 77.Даврон Анваров (21.Муҳаммадазиз Ибрагимов, 59)

Захира: 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 17.Жалолиддин Содиқов, 20.Диёрбек Ортиқбоев, 47.Ҳумоюн Шербўтаев

Огоҳлантиришлар: Русланбек Жиянов (43), Темурхўжа Абдухолиқов (68), Эркин Байдуллаев (79), Шерали Жўраев (82), Ислом Тўхтахўжаев (90+2).

ЯНГИЛАШ

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

БАҲС ЯКУНИГА ЕТДИ! 

90+4. "Қизилқум"да ўзгариш: Абдухолиқов ўрнига Мустафоев тушди. 

90+4. Уууух! Нестеров пенальтини қайтарди! 


90+4. Вазиятга ВАР аралашди. Қарор ўз кучида қолди. 

90+2. ПЕНАЛЬТИ! Ҳолдорхоновнинг зарбасидан сўнг тўп Тўхтахўжаевнинг қўлига тегди. Унга сариқ берилди.

90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

88. "Қизилқум"нинг ҳужуми ҳимоячилар томонидан бартараф қилинди. 

86. "Олимпик"да ўзгариш: Турсунов ўрнига Ҳамиджонов, Жиянов ўрнига Ғиёсов туширилди. 

86. "Қизилқум"да алмаштириш: Александар Станиславлевич ўрнига Паул Комолафе бахсни давом эттиради. 

83. "Олимпик"да ўзгариш: Жўрақўзиев ўрнига Ҳолдорхонов тушди. 

83. "Қизилқум"да алмаштириш: Шерали Жўраев ўрнига Жасур Азимов ўйинни давом эттиради. 

82. Шерали Жўраев огоҳлантириш олди.

79. Эркин Байдуллаев бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

76. Зарбааа!  "Олимпик"нинг узоқ ҳужуми Мухторовнинг зарбаси билан тушгади, футболчи мўлжалда сал адашди. 

73. Жиянов ҳаводаги курашда Усмонов билан тўқнашувда иштирок этди. Унга тиббий ёрдам зарурга ўхшайди. Йўқ, ҳаммаси жойида. 

71. Ууух!  Русланбек Жиянов комбинация орқали жарима майдони ичига кирир борди, бироқ кейинроқ унинг пасига шерикларидан ҳеч ким эга чиқмади.  

68. Абдухолиқов ҳужумда ҳимоячига нисбатан қоидани бузди ва сариқ картчокага лойиқ кўрилди. 

65. Зарба! Захирадан тушган Мухторовнинг бош билан берган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.  

62. Абдухолиқовнинг пасидан кейин Станисавлевич ноаниқ зарба берди.

59. "Олимпик"да 2 та ўзгариш: Бектемир Абдуманнонов ўрнига Фаррухбек Мухторов, Даврон Анваров ўрнига Муҳаммадазиз Ибрагимов майдонга тушди. 

57. Станиславлевич марказда айёрлик қилиб, Бўриевни йиқитди. Ҳакам вазиятга бефарқ қарамади. 

54. Зарбаааа! Абдурауф Бўриевнинг зарбаси йўлига Тўхтахўжаев тўсиқ бўлди. Акс ҳолда, жуда хавфли ҳолат юзага келиши мумкин эди.  

52. Александар Станиславлевич ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига яқинлашди, бироқ пас беришда хато қилди.

49. Зарба! Шуҳрат Муҳаммадиевнинг зарбаси кутилганидек чиқмади. Назаров тўпни эгаллаб олди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди. 

43. Жиянов Тўхтахўжаевга нисбатан жуда қўпол ҳаракат қилди ва огоҳлантирилди. 

38. Зарбааа!  Станиславлевичнинг кучли зарбаси дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

35. Зарбаааа! Абдуманноновнинг зарбасини навоийликлар посбони бартараф қилди. 

29. ГОООООООООЛ!  Ҳисоб очилди! Шуҳрат Муҳаммадиев қулай узатмасидан сўнг Санжар Шоаҳмедов тўпни тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди – 0:1! 


27. Ууууух! Одилов қанотда фаоллик кўсратиб, ичкарига пас узатди. Жўрақўзиевнинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди. 

22. Элдорбек Бегимов майдон марказида Темурхўжа Абдухолиқов билан тўқнашиб кетди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.  

20. Даврон Анваровнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси кучсиз чиқиб қолди, бу Нестеровга ҳеч қандай қийинчилик туғдирмади. 

18. Зарбаааа!  Абдухолиқов Зотеевнинг пасидан кейин бир ҳимоячини алдаб, жарима майдончаси ичига кириб борди ва зарба берди. Тўп ҳимоячи томонидан майдона ташқарисига чиқариб юборилди. 

14. Зарба!  Отабек Жўрақўзиевнинг чап оёқда йўллаган айланма зарбаси ўзи кутганидек чиқмади. 

9. Зарбаааа! Жўрқақўзиевнинг зарбасини Нестеров қийинчилик билан қайтарди. 

6. Қарама-қаршилик тенг курашлар остида давом этяпти. 

3. Меҳмонлар олдинга чиқишда қийинчиликка дуч келишмоқда. "Олимпик" катта босим уюштиряпти.

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва "Бунёдкор" мураббийлари Анвар Ғофуров, Виктор Карпенко учрашувни бевосита стадиондан кузатиб боришмоқда

1. Ўйин бошланди! 

Бош мураббийлар Никола Лазаревич ва Тимур Кападзе

- Жамоалар майдонга тушиб келишди. 

- Учрашув 18:30 да старт олади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика