Суперлига. "Нефтчи" учун ҳал қилувчи палла."Пахтакор"ни қўрқинчили "Бобур Арена" кутмоқда. Иштахаси очилган "Металлург" Яйпанда "Турон"га қарши
05 окт 2023 16:03
Новости
Суперлига. "Нефтчи" учун ҳал қилувчи палла."Пахтакор"ни қўрқинчили "Бобур Арена" кутмоқда. Иштахаси очилган "Металлург" Яйпанда "Турон"га қарши
Жамоалар нафақат бизни балки минглаб мухлисларнинг кўзини стадионга буришга тайёр. Айниқса интригаси ҳали йўқолмаган чемпионатнинг ҳар бир учрашуви айрим масалаларга ойдинлик киритиши турган гап.
"Турон" - "Металлург"
—"Турон" 2 йил олдин Суперлигадаги биринчи тарихий ғалабасини Яйпанда "Металлург" устидан қўлга киритган эди. Орада бир пастга тушиб чиққан "Турон" яна ўз майдонида бекободликларни қабул қилади. Мезбонларга осон бўлмаслиги табиий. Иккинчи даврада Веско Стешевич шогирдларининг иштахаси очилган ва жамоа сўнгги 5та учрашувда лиганинг 13та жамоасидан кўп очко жамғарди (12 очко). Ваҳоланки, "Металлург" мавсумнинг дастлабки қисмида 13та ўйинда 12 очко ишлаганди, холос. Иккинчи фактор ҳужумдаги футболчилар фаоллиги. Забиҳилло Ўринбоев иккинчи даврада 7та ўйинда 4та гол 3та ассист қайд этган бўлса, Шаҳзод Убайдуллаев сўнгги 2та баҳсда 3та гол урди. Бугунги тўқнашувда меҳмонларнинг имконияти юқори.
"Турон" эса даврани кўтаринки руҳда бошлаганига қарамай сўнгги ўйинларда яна мағлубиятлар гидобига тушиб қолди (кетма-кет 4 мағлубият). Шунга қарамай "тулпорлар"да ҳамон кучлилар сафида қолиш имконияти буткул йўқолмаган. "Бухоро"дан 2, "Қизилқум"дан 5 очко ортда қолмоқда. Жамоанинг олдиндаги тақвимига ҳавас қилмаган бўлардим. Кейинги турларда "Турон" "Пахтакор", "Сўғдиёна", ОКМК, "Нефтчи"га қарши ўйинлар ўтказади. Реал олиб қаралганда ҳам имконият жуда паст. Вазиятдан чиқиб кетиш учун жамоада иккинчи давра бошидаги олов яна уйғониши керак бўлади.
"Бунёдкор" - "Қизилқум"
Бунедкор Авазбек Улмасалиев - 57', Умидбек Султонов - 82' |
Суперлига. Тур 21 06/10/2023, 18:30 2
:
2
Завершен
|
Кызылкум Ислом Кенжабоев - 50', Мухаммадали Гиясов - 75' |
— Навоийликлар сўнгги ўйинларда "отни қамчилаш"ни бошлади. "Сурхон" ва "Сўғдиёна"дан тортиб олинган ўта муҳим 6 очко сабаб турнир жадвалида бир поғона юқорилади. Иккинчи даврада меҳмонда Қарши ҳамда Тошкентдан очко билан қайтди. Қисқаси "Қизилқум"да ҳозир жанговар ва ғалаба кайфияти ҳукмрон.
"Бунёдкор" иккинчи даврада ўз майдонида фақат бир маротаба ғалаба қозонди. Александр Крестинин шогирдлари уйдаги охирги 3та учрашувнинг барчасида мағлубиятга учраган. "Бухоро" ва "Сурхон" билан ўйинларда сўнгги дақиқалардаги эътиборсизлик, диққатнинг йўқолиши голга олиб келди. Ўзаро ўйинларда "қалдирғочлар" кетма-кет 3та ўйиндан бери "Қизилқум"га мағлуб бўлмоқда. Сўнгги бор "Бунёдкор" 2021 йилнинг ноябрь ойида рақиби устидан ғалаба қозонган (1:0). Бу турда "Бунёдкор" меҳмони бўладиган "Қизилқум" Навоийга 3 очко билан қайтишини тахмин қиламан.
"Бунёдкор" - "Сурхон" 0:1
Гол: Бобир Асқаров 85
"Бунёдкор" - "Бухоро"
Голлар: Асилбек Қаюмов 21 (0:1), Милан Марчич 36 (1:1), Шоҳруз Норхонов 90+6 (1:2)
Ўзбекистон кубоги.
"Бунёдкор" - "Сурхон" 2:3
Голлар: Алексей Носко, 6 пен (1:0), Жаҳонгирбек Абдусаломов, 18 (1:1), Жаҳонгирбек Абдусаломов, 25 (1:2), Алексей Носко, 57 (2:2), Асадбек Каримов, 95 (2:3)
ОКМК - "Сўғдиёна"
OKMK Мартин Боаке - 47', Ислом Тухтаходжаев - 90' |
Суперлига. Тур 21 07/10/2023, 17:00 2
:
3
Завершен
|
Согдиана Жавохир Кахрамонов - 37', Марко Колакович - 38', Жавохир Кахрамонов - 72' |
— Миржалол Қосимов жамоасидаги камчиликлар ҳақида аввалги мақоламда батафсил тўхталган эдим. Шу боис яна батафсил қайтиш шарт эмас, деб ўйлайман. ОЧЛдаги барқарорсизлик Суперлигада ҳам давом этмоқда. Иккинчи даврада ОКМК фақат "Олимпик"ни мағлуб эта олди, 4та учрашувда дуранг ва 1та ўйинда мағлубиятга учради. Юқорига кўтарилишдан кўра пастга тушиб кетиш хавфи яқин. Унга яқин "Сурхон"да 30, "Андижон"да 28 очко мавжуд. "Кончилар"ни бу баҳсда ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди.
⚡️ОКМК - "Эйр Форс" учрашуви ҳақида. Қосимов ва ОКМКда ягона ишонч чиптаси қолди (таҳлил)
"Сўғдиёна"да барқарорлик йўқ. Бир қараса ўз майдонида "Навбаҳор"ни мағлуб этади, бир қараса аутсайдер майдонида 4та гол ўтказиб юборади. "Бўрилар" охирги 5та ўйиннинг фақат 1тасида ғалаба қозонган, 2та дуранг ва 2та мағлубиятга учраган. Меҳмонда эса жамоанинг омади келмаяпти. Ҳозирча "Бунёдкор" майдонида қўлга киритилган ютуқ иккинчи даврадаги ягонаси бўлиб турибди. Мазкур омиллардан келиб чиқиб айтганда бу баҳсда устунлик майдон эгаларида. Олмалиқда ОКМКнинг кичик ҳисобдаги ғалаба қозонишини тахмин қиламан.
"Нефтчи" - "Насаф"
Насаф Жамбули Жигаури - 38', Андрес Чавес - 90' |
Суперлига. Тур 21 07/10/2023, 18:30 0
:
2
Завершен
|
Нефтчи |
— Турнинг марказий учрашуви. "Насаф" ОЧЛдаги шиддатни чемпионат ўйинларида кўрсатишга қийналмоқда. Муҳим очколарни йўқотмоқда. Айниқса ўз майдонидаги беллашувларда муаммога дуч келаётганини айтиш мумкин. Қаршига келган сўнгги 3та жамоага "аждарлар" меҳмондўстликни маромига етказиб, "халтаси"га очко солиб жўнатмоқда. Ҳозирча янги келганлар ўзини кўрсата олмаётгани ҳақиқат. Чавезнинг кароматини ҳали кўрганимиз йўқ. Футболчи таркибга қачон қайтиши номаълум. Жаба эса фақат ўртоқлик учрашувларидагина саҳнага чиқяпти. Бу орада Азиз Амонов ўзини кўрсатишни бошлади.
"Нефтчи" ўтган мавсумда Қаршига сафарида рақибини мағлуб этиб, амалда "Насаф"нинг чемпионлик учун имкониятларини йўқотишига сабаб бўлганди. Виталий Левченко шогирдлари бу мавсумда мағлубиятга учрамаганини айтиш жоиз. Фарғоналиклар бу ўйиндаги ғалаба орқали очколарини 40тага етказиб олиши мумкин (захирада битта "Турон" билан ўйин). Аксинча ҳолат юз берган тақдирда совриндорлар қаторидан тушиб қолади. Мавсумни қандай якунлаш "Нефтчи"нинг ўзининг қўлида. Факт шуки, "Насаф" билан учрашув совриндорлар қаторига кириш ёки кирмаслик масаласига қисман аниқлик киритиб беради. Икки жамоанинг имкониятларидан келиб чиқиб мазкур ўйинда дуранг натижа қайд этилишини тахмин қиламан.
"Андижон" - "Пахтакор"
Андижан Рубин Хебай - 84' |
Суперлига. Тур 21 08/10/2023, 17:00 0
:
1
Завершен
|
Пахтакор |
— Супер муҳит яратишга одатланган "Бобур Арена"га бу сафар "Пахтакор" келади. "Шерлар"нинг бугунги ҳолати ҳақида кўп гапириш мумкин. "Пахтакор"нинг бу сафар ҳам ғалаба қозона олмаслигидан "Навбаҳор" ёки "Нефтчи" фойдаланиб қолиши тайин. Ўтган йили "Пахтакор" сўнгги паллада қандай чемпион бўлган бўлса, бу сафар худди шу фақат тескари сценарийда имкониятни бой бериши мумкин. "Сўғдиёна" ва ОКМК билан ўйиндаги дуранглар сабаб таъқибчилари яқинлашиб олди.
"Андижон" бу мавсумда кутилганиданда яхши натижалар қайд этмоқда, деб баралла айта оламиз. Айниқса етакчиларнинг тушига кириб чиқаётган бўлса ажаб эмас. Бу турда "Андижон" "Пахтакор"ни ютиб қўйса ажабланмайман ва сенсация, деб баҳоламайман. Чунки дастлабки даврадаги тўқнашувда "бургутлар" рақиб майдонидан ғалабага тенг 1 очко билан қайтган. Жамоа иккинчи даврада ўз майдонида ҳали рақибларга таслим бўлгани йўқ. Умуман мезбон сифатида жамоа сўнгги бор 5 май куни "Сўғдиёна"га ютқазган. "Андижон" 2008 йилги энг яхши натижасини такрорлашга интилмоқда. 5 ўриндаги ОКМК билан фарқ бор йўғи 2 очко. ОКМК эса октябрь ойининг сўнггида Андижонга келади.
"Андижон"нинг етакчиларга қарши ўйинлари
"Насаф" - "Андижон" 0:1
"Пахтакор" - "Андижон" 1:1
"Андижон" - "Насаф" 0:0
"Нефтчи" - "Андижон" 0:0
"Андижон" - "Навбаҳор" 2:1
Александр Хомяков жамоаси ўз майдонида кечадиган беллашувда рақибини кичик ҳисобда ютишини тахмин қилиб қоламан.
"Бухоро" - "Навбаҳор"
Бухара |
Суперлига. Тур 21 08/10/2023, 18:30 3
:
0
Завершен
|
Навбахор Джамшид Искандеров - 33', Асадбек Собиржанов - 88', Темурходжа Абдухаликов - 90' |
— Аутсайдер ва етакчи ўртасидаги ўйинда фаворит аниқ. "Навбаҳор" барча томонлама рақибидан устун. Тан олинадиган фактор. Аммо томони шуки, "Навбаҳор" меҳмонда "Сўғдиёна" ва "Андижон"га енгилди. Бу билан айтмоқчиманки, "Навбаҳор" ютиб бўлмайдиган жамоа эмас. "Бухоро" айни пайтда Про лига эшиклари олдида турибди. Шу боис ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Бакаев ўз майдонида Бабаянга жанг таклиф қилади. Бу жангда "лочинлар"нинг имконияти юқори.
"Сурхон" - "Олимпик" учрашуви 19 ноябрь санасига қолдирилган.
Муаллифнинг телеграм канали - PRESSBALL
Комментарии