RU

Последние новости

14:31АПЛ форварди Англиянинг 8 та клубида қизиқиш уйғотди  1 14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  5 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  9 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  3 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  7 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  105 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  4 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  4 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  2

Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади Новости

Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Сурхон" учрашуви якунланди.

"Навбаҳор" – "Сурхон" 0:0

12.09.2025

Бош ҳакам: Тимур Тўхтасинов

Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳматов

Захира ҳаками: Акмал Раҳимов

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

VAR ҳаками: Равшан Абдиваҳидов

AVAR ҳаками: Насибабону Тошмұҳаммедова

"Навбаҳор": 16.Шукрон Йўлдошев, 12.Саидазамат Мирсаидов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 24.Достон Абдулҳаев, 99.Игорь Габриэль, 5.Жулио Сезар (14.Жамшид Болтабоев, 62), 70.Аббос Ғуломов (21.Риан Исломов, 70), 55.Камолиддин Тожиддинов, 13.Бенжамин Теиди, 9.Забиҳилло Ўринбоев (29.Педро Аугусто, 70), 11.Муҳаммадали Ғиёсов (71.Наврўз Иминжонов, 74)

Захира: 41.Озодбек Маъруфов, 17.Руслан Жиянов, 15.Жавоҳир Абдужабборов, 36.Гильерме Гедеш, 7.Азим Аҳмедов

"Сурхон": 16.Дилшод Йўлдошев, 7.Достон Турсунов (19.Муҳаммадали Абдураҳмонов, 74), 66.Беҳруз Шайдулов, 4.Нодирхон Неъматхонов, 22.Жавоҳир Жўраев,6.Беҳзод Шамсиев, 99.Суннатилла Поёнов (20.Сардор Маҳмудов, 74), 24.Шерзод Комилов (15.Диёр Рамазонов, 62), 77.Асадбек Каримов (27.Асилбек Жумаев, 62),  8.Ҳумоюн Шербўтаев (18.Нодир Абдухолиқов, 27), 10.Рустам Турдимуродов

Захира: 86.Даврон Мерганов, 5.Жамолиддин Хўжаниязов, 26.Беҳрўз Шукуруллаев, 9.Муҳсин Бозоров

Огоҳлантиришлар: Игор Габриэль (14), Достон Абдулҳаев (15), Жулио Сезар (20), Жавоҳир Жўраев (85)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Ўйин якунланди.

90+2. "Сурхон" бош мураббийига сариқ карточка кўрсатилди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

86. Болтабоевнинг узатмаси ҳеч кимга тегмаган ҳолда майдонни тарк этди.

85. Жавоҳир Жўраев қўполлик учун огоҳлантирилди.

84. Шукрон Йўлдошев қанотдан узатилган тўпни иккинчи уринишда қийинчилик билан эгаллади.

80. Теидининг зарбаси хавфли, аммо ноаниқ.

79. Турдимуродовнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

74. "Сурхон"да икки, "Навбаҳор"да бир ўзгариш.

73. Поёновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

70. "Навбаҳор" таркибида икки ўзгариш.

66. Игорь Габриэль рақиб ҳужумини бартараф этди.

62. "Сурхон"да икки, "Навбаҳор"да бир ўзгариш.

59. Зарба! Турсуновнинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

53. Турдимуродовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

50. Ўринбоев бир рақибини алдаб, жарима майдонига кириб борди, аммо унинг узатмасини ҳимоячи бартараф этди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+5. Зарба! Ўринбоевнинг жаримадан йўллаган зарбасини Йўлдошев қайтарди. Икки жамоа дарвозабонларининг фамилияси бир хил экан. 

45+4. Ўринбоевга нисбатан фол. Жарима зарбаси.

45+3. Зарба! Турдимуродовнинг яқин масофадан бош билан йўллаган зарбасини Йўлдошев қайтарди.

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди.

Ўйин давом этади. Пенальти белгиланмади.

42. "Сурхон" ёрдамчи мураббийи эътироз учун огоҳлантирилди.

Ҳакам ВАР билан эҳтимолий пенальтини муҳокама қилмоқда.

40. Абдулҳаев ҳимояда ишончли ҳаракат қилди. Дастлаб у Турдимуродовни зарарсизлантирди, сўнгра зарбага тўсиқ вазифасини ўтади.

38. Ғиёсов ҳужумда Комиловга фол ишлатди.

35. Жулио Сезар ҳимояда ишончли ҳаракат қилиб, Турдимуродовдан тўпни олиб қўйди.

30. Турдимуродов офсайдда қолиб кетди.

27. "Сурхон"да ўзгариш.

25. Шербўтаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

23. Ўринбоев тепган тўпни Йўлдошев эгаллади.

20. Жулио Сезар Турдимуродовни йиқитгани учун огоҳлантирилди.

19. Тожиддиновнинг жаримадан йўллаган узатмаси ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди. 

15. Энди Абдулҳаев қўполлик учун огоҳлантирилди.

14. Игор Габриэль Турсуновни тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

11. Турдимуродовнинг зарбасига рақиб футболчиси "блок" қўйди.

10. Шайдуловнинг узатмаси юқори бўлгани сабабли шериклари ета олмади.

9. Абдулҳаев рақибнинг хавфли ҳужумини бартараф этди.

3. Ғуломовнинг зарбаси дарвоза устуни ва тўсишган нуқтага тегиб қайтди.

1. Ўйин бошланди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика