RU

Последние новости

02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  0 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  5 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  3 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  18 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  23 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  236 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5

Суперлига. Барча голларни "Навбаҳор" вакиллари урган ўйинда "Андижон" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди Новости

Суперлига. Барча голларни "Навбаҳор" вакиллари урган ўйинда "Андижон" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди

Суперлига 3-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Андижон" тўқнашуви якунига етди.

Суперлига 

3-тур

"Навбаҳор" – "Андижон" 2:2

Наманган. "Марказий" стадиони. 19:30

Голлар: Забиҳилло Ўринбоев (Саидазамат Мирсаидов) 2', Аббос Ғуломов (Шоҳмалик Комилов) 51' – Гильерме Гедеш автогол 6', Бенжамин Тейди автогол 90+7'

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев

Ёрдамчи ҳакамлар: Тимур Гайнуллин, Андрей Цапенко

Захира ҳаками: Шаҳбоз Азимов

Назоратчи: Владислав Цейтлин

VAR: Никита Мустафин

AVAR: Бахтиёрхўжа Шавкатов

Комиссар: Диёр Хотамқулов

"Навбаҳор": 1.Умид Эргашев, 7.Азим Аҳмедов (15.Жавоҳир Абдужабборов, 62), 8.Шоҳмалик Комилов (4.Шаҳзод Тоиров, 75), 9.Забиҳилло Ўринбоев (29.Педро Аугусто, 75), 10.Шаҳзод Убайдуллаев (37.Алишер Одилов, 62), 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Бенжамин Тейди, 33.Сергей Карпович, 36.Гильерме Гедеш, 70.Аббос Ғуломов (17.Руслан Жиянов, 80), 99.Игор Габриэль.

Захира: 16.Шукрон Йўлдошев, 11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 71.Наврўз Иминжонов.

"Андижон": 1.Элдор Адҳамов, 4.Ислом Маматказин, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 8.Искандар Шайқулов ( 6.Алтин Крезиу, 68), 9.Мирзад Меҳанович, 11.Ислам Машуков, 14.Абдураҳмон Комилов (23.Дониёр Абдуманнопов, 68), 22.Усмонали Исмоналиев, 26.Муҳаммадкарим Тоиров (7.Рустам Турдимуродов, 85), 32.Лука Ускокович, 71.Бектемир Абдуманнонов.

Захира: 25.Валижон Раҳимов, 2.Абубакир Ашуров, 10.Илҳом Абдуғаниев, 13.Сардор Азимов, 17.Фарҳод Соҳибжонов, 66.Миомир Журичкович.

Огоҳлантиришлар: Шоҳмалик Комилов (45+4), Саидазамат Мирсаидов (90+3).

Четлатишлар: Мирзад Меҳанович (72), Саидазамат Мирсаидов (иккинчи сариқ, 90+6)


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+7. ГОЛ! Ислом Маматказиннинг зарбасидан кейин тўп Тейдига тегиб дарвоза тўридан жой олди. Мувозанат тикланди! Қандай ўйин! Қандай дерби! 

90+6. Саидазамат Мирсаидовга иккинчи сариқ берилиб, қизил карточка билан жазоланди. Захира ўриндиғидан яна кимдир сариқ карточка олди. Ҳозирча бу бизга ҳам мавҳум.

90+3. Саидазамат Мирсаидов қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди. 

90. Иккинчи таймга 10 дақиқа қўшилди.

85. "Андижон"да алмаштириш: Тоиров ўрнига Турдимуродов туширилди.

84. Зарбааа! Одиловнинг ерлатиб йўллаган зарбасини Адҳамов ушлаб олди. 

82. "Андижон"да ўзгариш: Абдуманнонов ўрнига Соҳибжонов майдонга тушди.

80. "Навбаҳор"да алмаштириш: Ғуломов ўрнига Жиянов учрашувни давом эттирадиган бўлди. 

75. "Навбаҳор"да 2 та ўзгариш: Комилов ўрнига Тоиров, Ўринбоев ўрнига Педро баҳсга қўшилди.

72. Ууух! Ильгиз Танташев VAR монитори орқали Меҳанович Комиловга нисбатан қоидабузарлик қилган деб топди ва қизил карточка кўрсатди.

70. Зарбааа! Шоҳмалик Комилов майдон марказидан дарвозани ишғол қилишга ҳаракат қилиб кўрди, сал ноаниқ. 

68. "Андижон"да 2 та алмаштириш: Комилов ўрнига Абдуманнопов, Шайқулов ўрнига Крезиу тушди.

66. Шоҳмалик Комиловнинг жаримадан йўллаган зарбасидан сўнг тўп ҳимоячининг қўлига теккан бўлиши мумкин. "Навбаҳор" томони эътирох билдирмоқда. VAR ҳам вазиятни кўриб чиқди, давом этамиз. 

62. "Навбаҳор"да 2 та ўзгариш: Аҳмедов ўрнига Абдужабборов, Убайдуллаев ўрнига Одилов баҳсни давом эттиради. 

59. "Навбаҳор"дан кескин ҳужум. Тўп учун кураш чоғида Тейди жабрланди. Ундан олдин эса легионер футболчи ўз зарбаси орқали Элдор Адҳамовни синовдан ўтказиб олди. 

56. "Навбаҳор" мухлислари: "Андижон"ни ютамиз" деган ҳайқириқ билан стадионни жунбушга келтирмоқда. 

51. ГОЛ! Шоҳмалик Комиловнинг бош билан берган пасидан сўнг Аббос Ғуломов пастки бурчакни аниқ нишонга олди – 2:1!

48. Зарбааа! "Андижон"дан яхши ҳужум. Якунда Машуков трибуна томон зарба берди, тўп дарвоза тўсинининг анча тепасидан ўтиб кетди. 

46. Зарбаа! Комиловнинг чап оёқда йўллаган зарбаси сал ноаниқ кетди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус! 

45+4. Майдонда бироз тортишув юзага келди. Ҳакам Комиловга сариқ берди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

44. Тиббий ёрдамга муҳтожлик навбати Аҳмедовда. У шифокорлар билан майдонни тарк этган бўлса-да, ҳозир майдонга қайтади. 

42. Азим Аҳмедов ўзига хос финт ва ажойиб узатма муаллифига айланди, шериги сўнгги паллада ҳимоячи қаршилигига учради. 

39. "Андижон" аъзоси Абдулвоҳид Ғуломовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Футболчида ҳаммаси жойида ва у майдонга қайтади. 

37. Жамоалар навбати билан ҳужумга ўтишмоқда. Муҳими, ўйин темпи юқори, бу эса ишқибозларга хуш келади. 

35. Уууух! Гедешнинг финт орқали товони билан берган зарбаси сал ноаниқ кетди. Автоголни "юварди" лекин.

35. Тейдининг ҳаволатиб амалга оширган узатмаси ҳимоячига тегиб қолди, навбатдаги корнер.

34. Зарбаа! Карповичнинг зарбаси йўлига Ислом Маматказин тўғаноқ бўлди, бурчак зарбаси. 

32. Аббос Ғуломов қўполлик ишлатгани учун ҳакам томонидан оғзаки огоҳлантирилди. 

29. "Андижон" асосан чап қанотни – Бектемир Абдуманноновни ишга солиб, ҳужумга ўтмоқда. 

24. Ислам Машуковга тиббий ёрдам зарурлиги учун ҳакам ўйинни тўхтатди. 

19. Майдонда дербига хос бўлган хатти-ҳаракатлар бошланиб кетди. 

15. Ҳар икки жамоа мухлислари авжида! Стадионда ажойиб перформанс ҳукмрон. 

10. Ўйин анча-мунча қизғин тус олди... Ҳатто клавиатураларимиз ҳам улгурмаяпти.

6. Автогол! Ҳисоб тенглашди! Ислам Машуковнинг узатмасидан кейин Гедеш тўпни дарвозага киритиб қўйди...

4. "Андижон" ҳужум қила бошлади ва ўз имкониятини қидирмоқда. 

2. ГОЛ! "Навбаҳор"дан тезкор гол! Катта саҳнада Забиҳилло Ўринбоев! Мирсаидовнинг узатмасидан сўнг бош билан тўп киритиб, ҳужумчи ҳисобни очди! 

1. Учрашув бошланди!

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика