RU

Последние новости

02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  1 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  1 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  7 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  28 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  24 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  237 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5

Суперлига. "Андижон" тарихда илк бор "Навбаҳор" майдонида ғалаба қозонди Новости

Суперлига. "Андижон" тарихда илк бор "Навбаҳор" майдонида ғалаба қозонди

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.

3 июль, шанба
НАВБАҲОР – АНДИЖОН 0:1 LIVE
Ҳакамлар:
Зокиржон Қодиров, Руслан Серазитдинов, Александр Сидоров, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Бекзод Арипов

Гол: Усмонали Исмоналиев 90+4


"Навбаҳор":
1.Ўткир Юсупов, 7.Азимжон Аҳмедов, 8.Сардор Теляков, 9.Иван Соловьёв, 10.Қувондиқ Рўзиев, 17.Эҳсони Паншанбе, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 24.Давронбек Ҳошимов, 70.Аббосжон Ғуломов, 88.Славиша Стоянович.
Захира: 35.Раҳимжон Давронов, 4.Фарҳод Мираҳматов, 6.Шерзод Ғуломжонов, 21.Комилжон Тожиддинов, 25.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 33.Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, 38.Достонбек Абдулҳаев, 77.Ҳусайн Эргашбоев, 95.Забиҳилло Ўринбоев.

"Андижон": 1. Низомиддин Зиёвуддинов, 4. Усмонали Исмоналиев, 5. Абдувохид Ғуломов, 6. Иброҳим Отахонов, 7. Мартин Боаке, 8. Бахтиёр Қосимов, 10. Жасур Жалолиддинов, 18. Абдуғани Камолов, 33. Дониёр Абдуманнопов, 49. Пламен Димов, 70. Диёр Рахимқулов.
Захира: 32. Жавоҳир Қиличев, 9. Камрон Саидазимов, 11. Абдулхай Исмоилов, 14. Дониёр Исмаилов, 17. Фарход Сохибжонов, 20. Иззатилло Абдулхақов, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 28. Суннатилла Ҳамиджонов, 77. Муҳаммад Исаев.

Огохлантириш: Дониёр Абдуманнопов ("Андижон") 1, Иброҳим Отахонов, 8 Даврон Ҳошимов, 36 Жасур Жалолиддинов, 39, Усмонали Исмоналиев, Низомиддин Зиёвутдинов, Азим Аҳмедов, 44, Қувондиқ Рўзиев, 43 Аббос Ғуломов 54, Абдувоҳид Ғуломов, 57 Сардор Теляков, 70 Пламен Димов, 84



ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. "Андижон" Наманганда илк бор ғалаба қозонди. Ажойиб ўйин учун икки жамоага ҳам миннатдорчилик билдирамиз. 




90+4. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ. "Андижон" сўнгги дақиқаларда гол уриб кетмоқда. Жасур Жалолиддиновнинг ажойиб узатмасини Усмонали Исмоналиев рақиб жарима майдончаси ичида қабул қилиб гол урмоқда. Нималар бўляпти?

90. Иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берилди. 

84. ОГОХЛАНТИРИШ. "Андижон" ҳимоячиси Пламен Димовга сариқ карточка кўрсатилди.

82. ЗАРБАААААА. Даврон Ҳошимовнинг ўнг оёқда йўллаган зарбаси хавфли кўриниш олди. 

76. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор"да Эҳсони Паншанбе ўрнига Шоҳруҳ Маҳмудхожиев майдонга тушди. 

74. Эҳсони Паншанбенинг зарбасини Низомиддин Зиёвутдиннов ушлаб олди. 

70. ОГОХЛАНТИРИШ. "Навбаҳор" футболчиси Сардор Теляков сариқ карточка билан жазоланди. 

66. Ўйин юқори темпда давом этмоқда. Ҳозирча дарвозаларга тўп киритилгани йўқ. 

65. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор" таркибида Славиша Стоянович ўрнига Забихилло Ўринбоев майдонга тушди. 

62. ЗАРБААААААААААААААААААААААААА. УХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ. Жасур Жалолиддиновдан хавфли зарба. Унинг зарбаси дарвозас тўсинига тегиб қайтди. 

57. ОГОХЛАНТИРИШ. "Андижон" футболчиси Абдувоҳид Ғуломовга сариқ карточка кўрсатилди. 

56. ЎЗГАРИШ. Аббос Ғуломов ўрнига Фарҳод Мираҳматов майдонга тушди.

54. ОГОХЛАНТИРИШ. "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Аббос Ғуломовга сариқ карточка кўрсатилди. 

53. ЗАРБААААААААААААААААА. Дониёр Абдуманнопов жарим майдончаси ичида кучли зарба йўллади. 

51. ЗАРБААААААААА. Дониёр Абдуманнопов рақиб жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олиб дарвоза томон зарба йўллади, аммо тўп дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди.

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. 

45. Биринчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берилди. 

45. ОГОХЛАНТИРИШ. "Навбаҳор" футболчиси Қувондиқ Рўзиевга сариқ карточка кўрсатилди

44. ОГОХЛАНТИРИШ. Усмонали Исмоналиев, Низомиддин Зиёвутдинов, Азим Аҳмедовга сариқ карточка кўрсатилди.

43. Майдонда даханаки жанг бошланди. Икки жамоа аъзолари бир бири билан жанжаллашмоқда. Буни дерби дейдилар. 

43. ОГОХЛАНТИРИШ. "Навбаҳор" бош мураббийи Виктор Жалиловга сариқ карточка кўрсатилди. 

42. Майдонда ҳақиқий кураш ва шиддат кечмоқда. 

39. ОГОХЛАНТИРИШ. Жасур Жалолиддинов ҳам сариқ карточкага лойиқ, деб топилди. 

36. ОГОХЛАНТИРИШ. "Навбаҳор"дан Даврон Ҳошимовга сариқ карточка кўрсатилди. У жорий мавсумдаги бешинчи сариқ карточкасини олди. 

29. "Андижон" ҳужумчиси Мартин Боакедан ажойиб ҳаракатлар. У бирин кетин рақиб футболчиларини алдади. Бироқ якунда тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди. 

25. УХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ. Эҳсони Паншанбенинг жарима майдончаси ичига йўллаган узатмасини "Андижон" дарвозабони Низомиддин Зиёвутдинов қайтарди. 

19. ЗАРБААААААААААААААААААААААААААААААА. Қувондиқ Рўзиевнинг жаримадан йўллаган зарбасини рақиб посбони қийинчилик билан қайтарди, сўнг тўп дарвоза тўсинига тегди. 

12. "Навбаҳор" чиройли комбинация ташкил қилди. Аббос Ғуломовнинг якуний зарбаси кучсиз чиқди. 

10. Иброҳим Отахонов ҳакам томонидан оғзаки огохлантирилди. 

9. ОГОХЛАНТИРИШ. "Андижон" футболчиси Иброҳим Отахоновга сариқ карточка кўрсатилди. 

8. ЗАРБАААААААААААААААААААААААААА. Бахтиёр Қосимовнинг 16 метрлардан йўллаган зарбасини мезбонлар посбони Ўткир Юсупов қайтарди. 

5. ЗАРБААААА. Абдуғани Камоловнинг зарбаси хавфли чиқди. 

2. ЗАРБААА. Эҳсони Паншанбенинг кучли зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди. 

1. ОГОХЛАНТИРИШ. Дониёр Абдуманнопов Сардор Теляковга нисбатан қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан жазоланди. 

Ўйинга старт берилди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика