Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди
25 сен 22:11
Новости


Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди
"Насаф" – "Хоразм" 2:1
25.09.2025
Бош ҳакам: Рустам Чориев
Ёрдамчи ҳакамлар: Сардор Ҳакимов, Акмал Гиясов
Захира ҳаками: Маъмур Илҳомов
Назоратчи: Виктор Серазитдинов
VAR: Абдурашид Худайберганов
AVAR: Эдита Миробидова
Комиссар: Феруз Ғаниев
Голлар: 0:1 – 45, Шаҳром Самиев (Рустам Абдуҳамидов), 1:1 – 45+1, Шароф Муҳиддинов (Драган Черан), 2:1 – 80, Шерзод Насруллаев (Ойбек Бозоров)
"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов (92.Умар Эшмуродов, 76), 8.Зафармурод Абдираҳматов (28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 63), 9.Жавоҳир Сидиқов (24.Сардор Баҳромов, 63), 10.Драган Черан, 14.Шароф Муҳиддинов, 19.Стефан Чолович (17.Суҳроб Нуруллоев, 63), 20.Юсуф Отубанжо (18.Ҳусайн Норчаев, 46), 22.Игорь Голбан, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров
Захира: 1.Олександр Воробей, 33.Баҳодир Халилов, 55.Диёр Абдуназаров, 71.Жавоҳир Убайдуллаев
"Хоразм": 1.Машҳур Муҳаммаджонов, 2.Диёр Ортиқбоев, 6.Аббос Отахонов, 8.Ҳазрат Турсунқулов, 11.Ҳумоюнмирзо Иминов (9.Жасур Азимов, 81), 15.Владимир Бубаня, 18.Искандар Шайқулов (4.Фарруҳ Иброҳимов, 46), 22.Асадбек Саитхонов (7.Темур Исмоилов, 59), 88.Аброр Хўсинов, 94.Рустам Абдуҳамидов (79.Азиз Ахроров, 81), 99.Шаҳром Самиев (77.Суннатулла Абдуллажонов, 89)
Захира: 12.Сардор Қобулжонов, 5.Дилшод Жўраев, 20.Данила Ежов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов
Огоҳлантиришлар: Диёр Ортиқбоев (19), Жасур Азимов (89), Абдувоҳид Неъматов (90+6)
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
Ўйин якунланди.
90+5. "Хоразм" жарима зарбаси ишлаб олди. Хўсиновнинг узатмасини Черан бартараф этди. Кейинги ҳужумдаги зарбани эса – Ночаев.
90+2. Бозоровнинг зарбасига аниқлик етишмади.
90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди.
89. "Хоразм" таркибида ўзгариш ва огоҳлантириш.
88. Норчаев рақиб жарима майдонида аниқ зарба йўллай олмади.
85. Муҳаммадиевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
81. "Хоразм" таркибида икки ўзгариш.
80. ГОЛ! Насруллаев "Насаф"ни ҳисобни олдинга олиб чиқди! Мезбонларнинг ҳимоячиси Бозоровнинг пас
79. "Хоразм" расмийларидан бири эътироз учун огоҳлантирилди.
76. "Насаф" таркибида ўзгариш.
74. Хавфли вазият! Чераннинг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбаси йўлига Отахонов тўғаноқ бўлди.
71. Норчаев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
70. Зарба! Норчаевнинг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбасини Муҳаммаджонов қайтарди, иккинчи уринишда эса тўпни эгаллади.
69. Зарба! "Хоразм"нинг тезкор қарши ҳужуми Исмоиловнинг зарбаси билан якунланди, аммо "Насаф" ҳимоячиси тўпга "блок" қўйди.
68. Давроновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
63. "Насаф" таркибида биратўла уч ўзгариш амалга оширилди.
61. Хавфли вазият! Абдуҳамидовнинг узатмасидан сўнг Самиев ноаниқ зарба йўллади.
59. "Хоразм" таркибида ўзгариш.
57. Зарба! Турсунқулов "Насаф" жарима майдонида дриблинг эвазига бир рақибини ортда қолдириб, зарба йўллади, Неъматов қийинчилик билан тўпни қайтарди.
56. "Хоразм"нинг бурчак узатмаси бартараф этилди.
54. Хавфли вазият! "Насаф" ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади. Жарима узатмасидан сўнг Норчаевнинг зарбасини Муҳаммаджонов қийинчилик билан қайтарди, кейинги уринишда мезбонлар зарба йўллай олмади.
51. "Насаф"нинг қанотдан ташкил этилган хавфли ҳужумини ёрдамга келган Абдуҳамидов бартараф этди.
49. Черан ҳужумда қоидабузарлик содир этди.
46. Иккинчи бўлим бошланди. Икки жамоа таркибида биттадан ўзгариш амалга оширилди.
Тайм якунланди.
45+1. ГОЛ! "Насаф" тезкор жавоб қайтарди! Голдан кейинги илк ҳужумдаёқ Чераннинг иккинчи қаватдаги устунлиги сабаб ундан тўпни қабул қилиб олган Муҳиддинов кучли зарба билан "Хоразм" дарвозасига йўл топди.
45. ГОЛ! "Хоразм" ҳисобни очди! Тезкор қарши ҳужум натижасида Абдуҳамидовнинг узатмасини Самиев бош билан "Насаф" дарвозасига тўғрилаб қўйди!
45. Зарба! Черан "Хоразм" дарвозабони билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо унинг зарбасини Муҳаммаджонов қайтарди.
Гол инобатга олинмади. Ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.
38. ГОЛ! ГОЛбан "Насаф"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди! Мезбонлар ҳимоячиси Насруллевнинг узатмасини бўш дарвозага киритишда муаммога дуч келмади. Ҳакам ВАР билан эҳтимолий офсайдни муҳокама қилмади.
37. Чолович ўнг қанотдан олға бориб, жарима майдонига пас берди, бироқ тўп Бубанядан ўтмади.
33. Зарба! Бозоровнинг рақиб жарима майдонида йўллаган зарбаси хавфли кўриниш олди, аммо бирозгина аниқлик етишмади.
32. Зарба! Чоловичнинг олисдан йўллаган зарбаси хавфли, аммо ноаниқ.
31. Хавфли вазият! Абдуҳамидов чап қанотдан "Насаф" жарима майдонига кириб бориб, марказга пас берди, аммо Турсунқулов бўш қолган дарвозага аниқ зарба йўллай олмади. Унга рақиб ҳимоячиси халал берди.
28. Майдон ҳолати яхши эмасга ўхшайди, сабаби икки жамоа футболчилари ҳам тўпни бўйсундиришда бир неча маротаба хатога йўл қўйишди.
26. "Хоразм" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
25. Хўсиновнинг бурчак узатмасини Неъматов мушти билан уриб юборди.
24. Зарба! Турсунқуловнинг олис масофадан йўллаган зарбасини Неъматов қайтарди. "Хоразм" бурчак зарбаси ишлаб олди.
23. Муҳиддиновнинг чап қанотдан узатмаси ноаниқ кўриниш олди.
21. Зарба! "Хоразм"нинг навбатдаги ҳужуми ҳам хавфли кўриниш олди ва Самиевнинг зарбаси билан якунланди. Тожикистонлик футболчи уриниш чоғида қулай ҳолатда бўлмагани сабабли кучли зарба йўллай олмади, Неъматов тўпни қийинчиликсиз эгаллади.
19. Сидиқов бир нечта рақиби орасидан ёриб ўтаётган пайтда Ортиқбоев томонидан қўполлик билан тўхтатилди. Оқибатда "Хоразм" ҳимоячиси огоҳлантирилди.
17. Зарба! Иминов чап қанотдан "Насаф" жарима майдонига кирди ва марказга пас берди, натижа Турсунқуловнинг зарбаси билан якунланди, аммо унга омад кулиб боқмади.
15. Хавфли вазият! "Хоразм" футболчисининг ўнг қанотдан узатмаси Самиевнинг оёғига тегар-тегмас зарбага айланиб кетди, Неъматов тўпни қийинчилик билан қайтарди.
14. Чолович ўнг қанотдан "Хоразм" жарима майдонига кирди, аммо у узатган тўп дарвозабонга насиб этди.
12. Насруллаевнинг чап қанотдан узатган тўпи ноаниқ йўналиш олиб, майдонни тарк этди.
6. Абдираҳматовнинг ўнг қанотдан узатмасини Муҳаммаджонов эгаллаб олди.
5. Дастлабки дақиқалар мезбонлар назорати остида ўтмоқда, аммо хавфли ҳужум содир этилгани йўқ.
1. Ўйин бошланди.
Айни дақиқаларда Спорт ва Футбол телеканалларида Ўзбекистон кубоги ўйинлари трансляция қилинмоқда. "Насаф" – "Хоразм" учрашувидаги ҳодисаларни Championat.asia сайти орқали кузатиб боришингиз мумкин. Биз овозсиз шарҳлашни кафолатлаймиз.
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Насаф" қизил, "Хоразм" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.
Похожие новости

Комментарии
Насаф эса чемпионликни ҳимоя қилиш учун ҳар юир ўйинни финал сифатида қабул қилишга мажбур. Ғалаба муборак. Омад Насаф кейинги ўйинларда ҳам.