RU

Последние новости

22:59Африка Миллатлар кубоги. Нигерия Жазоирни мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди  0 22:44"Фенербаҳче" - Туркия Суперкубоги соҳиби!  2 22:15Англия Кубогида бундай ҳолат 117 йил деганда такрорланди  0 21:55Англия Кубоги. "Манчестер Сити" "Эксетер" дарвозасига 10та гол урди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  13 21:30Алдаётган Рафинья, ўйлаётган Берналь ва бошқалар - "Барселона" машғулотидан фотомақола  4 20:55U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди  117 20:31Абдуҳолиқов, Зотеев, Нуруллоев ва бошқалар: "Локомотив" машғулотидан суратлар  4 19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0 19:21Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба  0 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  2 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   2 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  5 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  13 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  5

Суперлига. “Насаф” - “Сўғдиёна”. Превью Новости

Суперлига. “Насаф” - “Сўғдиёна”. Превью

“Насаф” бу йилги Суперлигасининг 2-тур учрашувини ўз майдонида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказади.

Мазкур учрашув бу йилги чемпионатдаги “Насаф”нинг илк уй учрашуви бўлади.

Учрашув 31 март якшанба куни “Марказий” стадионда соат 19:15да бошланади. Бир кун аввал, яъни 30 март куни эса клубларнинг U-21 жамоалари ўртасидаги баҳс бўлади. Учрашув “Геолог” стадионида соат 16:30да бошланади.

Ўзаро учрашувларга оид фактлар

Ушбу жамоалар миллий чемпионат доирасида бунгача ўзаро 38 маротаба куч синашган. Шулардан 30та ўйинда “аждарлар”нинг қўли баланд келган. 1та ўйинда ўзаро дуранг қайд этилган. Ушбу тарихий дуранг 1998 йил Қаршида қайд этилган. 7 учрашувда “Сўғдиёна” жамоаси ғалаба қозонган. Ўзаро учрашувларда 113 марта дарвозаларга гол киритилган. Тўплар нисбати бўйича устунлик "Насаф" томонида – 82:31.

Мазкур жамоалар ўртасидаги сўнгги марта, ўтган йили Жиззахда бўлган учрашувда, “аждарлар” 1:0 ҳисобида зафар қучган.



Қаршида бўлган ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар бунгача Қаршида ўзаро 19та учрашувда майдонга тушишган. Бу учрашувларда 16 марта “Насаф”нинг қўли баланд келган бўлса, 2 марта “Сўғдиёна” жамоаси ғалабага эришган. Қаршида ўтказилган ўзаро учрашувларнинг фақат биттасида, яъни 1998 йилги мавсумда голсиз дуранг қайд этилган. Қаршидаги учрашувларда дарвозаларга жами 66та гол киритилган. Голлар нисбати бўйича устунлик "Насаф" томонида - 49:17.

Қаршидаги сўнгги ўзаро беш учрашув натижаси
31.05.2015. “Насаф” - “Сўғдиёна” 3:1
26.06.2016. “Насаф” - “Сўғдиёна” 2:1
30.03.2017. “Насаф” - “Сўғдиёна” 4:0
30.04.2018. “Насаф” - “Сўғдиёна” 1:2
23.10.2018. “Насаф” – “Сўғдиёна” 3:0



Ўзаро қайд этилган йирик ҳисоблар

"Насаф" жиззахликларни энг йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этган. “Сўғдиёна” эса 3:2 йирик ҳисобидаги ғалабага эришган.

Ўзаро ўйинларда “аждарлар” етти марта йирик ҳисобда ғалаба қозонган (3:0 – 2000, 2009, 2016, 2018 йил, 4:1 – 2004, 2009, 4:0 - 2017).

Мураббийлардан иқтибослар

Ўзингизга маълум, ўтган йили чемпионатнинг сўнгги учрашувини “Насаф” Жиззахда “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказган эди. Учрашувда "Насаф" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Ўйиндан сўнг мураббийлар қандай фикр билдиришган эди? Қуйида иқтибослар келтирамиз.



Рўзиқул Бердиев: - Биз бугун фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиққан эдик. Биринчи бўлимдаги ўйинимиз мени умуман қониқтирмади. Шунинг учун танаффус пайтида футболчиларимиз билан жиддий гаплашиб олдик. Натижада иккинчи бўлимни анча мазмунли ўтказдик. Гол киритдик ва якунда ғалабани сақлаб қола олдик. Бугун рақиб жамоа ҳам ёмон ўйин кўрсатмади. Очко биздан кўра уларга кўпроқ керак эди. Лекин ҳимоячиларимиз уларга асло имкон беришмади.

Сергей Лушан: -Бугун мағлуб бўлдик. “Машъал” билан ўйин ҳал қилувчи бўлгани боис сариқ карточкаси бор футболчиларни “Насаф” билан ўйинга қўйиб таваккал қилмадик. Шу сабабли таркибда ўзгариш қилдик. Баҳс давомидаимкониятларимиздан фойдалана олмадик. Рақиблар биргина хатодан фойдалана олди. Футболда шунақа тушунча бор сен урмасанг сенга уришади. Шогирдларимнинг ўйиндан қониқдим.



Жамоалар бу йилги чемпионатни қандай бошлашди?

“Насаф” ўтган 1-тур учрашувини сафарда “Динамо” жамоасига қарши ўтказди ва 1:1 ҳисобида дурангга эришди. “Сўғдиёна” жамоаси эса ўз майдонида “Бунёдкор” жамоасини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида зафар қучди.Шундай қилиб, ўтган 1-турда қайд этилган икки ғалабанинг бирини айнан “Сўғдиёна” жамоаси қўлга киритган.

“Насаф”га битта нарса куч бағишлайди. Бу ҳам бўлса мухлисларнинг стадионда қўллаб-қувватлашидир. Шундай экан “Марказий” стадионга ташриф буюринг ва севимли жамоангизга далда бўлинг. “Марказий”га сизга мунтазир, азиз футбол ишқибозлари!


Насаф

Дилшод Саитов - 6', Бобурбек Давлатов - 53', Ислом Кенжабоев - 79'

Суперлига. Тур 2

31/03/2019, 19:15

1
:
3
Завершен

Согдиана

Никола Милинкович - 33'

45'
90'
6'  Дилшод Саитов
24'  Хумоюн Муртозаев
53'  Бобурбек Давлатов
66'  Ойбек Бозоров (Ислом Кенжабоев)
79'  Ислом Кенжабоев
83'  Сардор Абдураимов
86'  Ислом Рашидханов (Дониер Нарзуллаев)
89'  Бобурбек Давлатов (Джурабек Маннонов)
24'  Элер Орифов
33'  Никола Милинкович
33'  Нуриддин Хасанов
58'  Иззат Абдуллаев (Шохруз Норхонов)
66'  Нуриддин Хасанов (Сирож Мелиев)
68'  Достон Ташматов (Ойбек Нурматов)

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика