RU

Последние новости

13:23Марказий Осиё. Аркадағ очко йўқотмасдан, "Абдиш Ата" ўзбекистонлик мураббий билан чемпион бўлди. Бонус – Афғонистон  2 13:22Суперлиганинг 5 та, Про лиганинг 1 та клубига трансфер тақиқи қўйилди  2 13:00"Барселона" ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларини ўрганмоқда  1 12:41"Валенсия" Рубен Барахани истеъфога чиқарди  0 12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  3 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  6 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  24 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  8 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3

Суперлига. "Насаф" марказий ўйинда пенальтидан урилган гол эвазига "Пахтакор"ни мағлуб этди Новости

Суперлига. "Насаф" марказий ўйинда пенальтидан урилган гол эвазига "Пахтакор"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Насаф" — "Пахтакор" учрашуви якунланди.

"Насаф" — "Пахтакор" 1:0
10 август 2024 йил. Қарши, "Марказий" стадиони. 20:00
Ҳакамлар:
Султонмурод Абдураҳмонов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Маъруф Тиллоев
ВАР: Даврон Акмалов
АВАР: Александр Буров
Назоратчи: Жаҳонгир Саидов
Комиссар: Бекзод Арипов. 

Гол: 1:0 — 63, Жавоҳир Сидиқов (пенальти).

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдираҳматов, 9.Жавоҳир Сидиқов (88.Марко Станоевич, 65), 10.Бобир Абдихолиқов (32.Зоран Марушич, 86), 19.Стефан Колович (21.Дониёр Нарзуллаев, 86), 22.Игор Голбан, 34.Шерзод Насруллаев, 70.Жамбули Жигаури (4.Дилшод Комилов, 77), 77.Ойбек Бозоров (23.Куач Юэл, 77).

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 3.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 6.Муродбек Раҳматов, 44.Шаҳзод Акрамов.

"Пахтакор": 35.Павел Павлюченко, 4.Абдулла Абдуллаев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Хожиакбар Алижонов, 9.Иброҳим Ибрагимов (8.Диёр Холматов, 70), 17.Достонбек Ҳамдамов (99.Улуғбек Ҳошимов, 46), 22.Умар Адҳамзода, 27.Сардор Собирхўжаев, 30.Отабек Жўрақўзиев (10.Драган Черан, 70), 44.Маҳмуджон Маҳаммаджонов (33.Дониёр Абдуманнопов, 46), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.

Захира: 12.Владимир Назаров, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 31.Муҳаммадали Усмонов, 40.Кими Мерк, 77.Дилшод Саитов.

Огоҳлантириш: Жавоҳир Сидиқов (40), Зафармурод Абдираҳматов (58), Муҳаммадқодир Ҳамралиев (61).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+5. Мезбонларнинг ҳужумини Павлюченко қайтарди.

Павлюченко жамоанинг Суперлигадаги сўнгги икки ўйинида захирада қолганди, бироқ муҳим ўйинда у яна асосий таркибга қайтди.  Беларуслик посбон июнь ойида терма жамоага чақирилди ва Россияга қарши ўртоқлик ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

90. Неъматов кетма-кет иккита ҳужумда сейв амалга оширди. 

Абдувоҳид Неъматов яқинда Париж Олимпиадасида иккита учрашувда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси дарвозасини қўриқлаб, Испанияга қарши ўйинда пенальтини қайтарди ҳамда икки ўйинда рақибларининг жами 20 та хавфли ҳужумини бартараф этди. Неъматов нафақат пенальтилар қайтаришга уста, балки пенальтидан гол уришда ҳам моҳир саналади. Жумладан, у Ўзбекистон Суперкубоги доирасида жамоасининг ҳал қилувчи зарбасини айнан Павлюченко дарвозаси томон аниқ амалга оширганди.

86. "Насаф" таркибида икки ўзгариш содир бўлди.

83. Абдихолиқов ўнг қанотдан узатилган тўпга зарба йўллай олмади.

Бобир Абдихолиқов жорий мавсум Суперлигада ўз ҳисобига тўртта гол ёздириб қўйди. Уларнинг учтаси "Локомотив" дарвозасидан ўрин олган. Ҳужумчи "Пахтакор"га қарши сўнгги икки ўйинда захирадан майдонга туширилганди, бугун эса бошланғич таркибдан ўрин олди.

78. Насруллаев Алижоновга нисбатан қўполлик ишлатди.

Шерзод Насруллаев ҳимоячи бўлишига қарамай, сўнгги вақтларда голеадорлар қобилиятини ишга солмоқда. Жумладан, давралар оралиғида "Динамо"га қарши учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолганди. Шунингдек, у ўтган ойда Суперлига доирасида "Навбаҳор" дарвозасига йўл топганди. Футболчига Эроннинг "Тракторсози" клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар ҳам бонг урди.

77. "Насаф" таркибида икки ўзгариш: Бозоров ва Жигаури ўз ўрнини жамоанинг янги аъзолари Юэл ва Комиловга бўшатиб берди.

70. "Пахтакор" таркибида яна икки ўзгариш: Жўрақўзиев ва Ибрагимов ўрнига Черан ва Холматов учрашувни давом эттиради.

65. "Насаф" таркибида ўзгариш: ҳозиргина ҳисобни очган Сидиқов ўрнига Станоевич майдонга туширилди.

Марко Станоевич ёзда 36 ёшни қарши олди, шунга қарамай, кўп йиллардан бери ҳамон "Насаф"нинг ишончли легионерларидан бири бўлиб турибди.

63. ГОЛ! Жавоҳир Сидиқов пенальтидан ҳисобни очди. "Насаф" ярим ҳимоячиси дарвозанинг чап қуйи бурчагини аниқ нишонга олди. Павел Павлюченко тўп йўналишини топди, бироқ зарбани қайтара олмади.


61. Пенальти белгиланди. Ҳамралиевга сариқ карточка кўрсатилди. Сиддиқов тўп ёнида. 

Муҳаммадқодир Ҳамралиев ҳам Ўзбекистон ОТЖ сафида Париж Олимпиадасида иштирок этди ва жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди. Тўғри, у Мисрга қарши ўйиндаги хатоси сабабли танқидларга учради, бироқ майдондаги хатти-ҳаракатлари жиҳатидан ёмон таассурот қолдирмаганди, назаримда. Бироқ бугункўп хатога йўл қўймоқда.

58. Зафармурод Абдираҳматов ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

57. Бобир Абдихолиқов рақиб жарима майдони йиқилди, бироқ ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади. ВАР алоқага чиқди. Ҳакам монитор ёнига келди. Баҳсли ҳолат.

55. Мезбонлар хавфли ҳужум ташкил этишди, бироқ ҳужумда қўполлик содир этилди дея баҳоланди. 

Шацких иккинчи бўлим аввалидаёқ икки ўзгаришни амалга оширди. 2022 йил ёзида "Пахтакор" бош мураббийи сифатида тайинланган Максим Шацких шу кунга қадар "Насаф"га қарши 6 баҳсда иштирок этди. Қизиғи шундаки, у ҳали бирор маротаба "аждарлар"ни мағлуб эта олмаяпти, 6та баҳсда 4 та дуранг ва 2 та мағлубият.

47. Алижоновнинг узоқдан йўллаган зарбасини Неъматов эгаллаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Пахтакор" таркибида икки ўзгариш рўй берди: Маҳаммаджонов ва Ҳамдамов ўрнига Абдуманнопов ва Ҳошимов майдонга тушди.

Тайм якунланди. Танаффус.

45+1. Коловичнинг олис масофадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди.

Стефан Колович Сербиянинг "Раднички Ниш" клубидан "Насаф" таркибига келиб қўшилди. У Transfermarkt порталида 600 минг еврога баҳоланган.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Жўрақўзиевнинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

Отабек Жўрақўзиев ҳам "Пахтакор"га келиб қўшилди. Олимпия терма жамоасининг бир неча йиллик футболчиси Париждаги якуний рўйхатдан тушиб қолганди.

40. Жавоҳир Сидиқов Умар Адҳамзодага нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

39. Хавфли вазият! Мезбонларнинг бурчакдан узатмаси Голбаннинг хавфли, аммо ноаниқ зарбаси билан якунланди.

Голбан "Насаф" сафидаги охирги голини 2018 йил урганди.

37. Хавфли вазият! Абдираҳматовнинг яқин масофадан йўллаган кучли зарбасини Павел Павлюченко эгаллаб олди.

Зафармурод Абдираҳматов Париж Олимпиадаси иштирок этиб, Иброҳимхалил Йўлдошевнинг йўқлигини билинтирмаслик мақсадида ўзига ноқулай қанотда ўйнашга мажбур бўлганди.

34. Хавфли вазият! Маҳаммаджоновнинг хавфли узатмасини Неъматов катта қийинчилик билан бартараф этди, акс ҳолда  Жўрақўзиев зарба йўллашга чоғланиб турганди.

Қаршидаги "Марказий стадион" трибунасида учрашув бошланишидан аввалги ҳолат.

31. Мезбонларнинг бурчакдан узатмаси Абдихолиқовнинг зарбаси билан якунланди. "Насаф" ҳужумчисининг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

28. Меҳмонларнинг бурчак узатмаси Абдумажидовнинг зарбаси билан якунланди.

Бурчак зарбалари бўйича кўрсаткич: 1-5

25. Ҳамдамов "Насаф" дарвозабонининг олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб, узоқ масофадан бўш қолган дарвозани нишонга олди, бироқ унинг уриниши муваффақиятсиз якунланди.

Достон Ҳамдамов "Пахтакор"нинг биринчи даврадаги энг яхши ассистенти бўлиб турибди. Унинг ҳисобида Суперлига доирасида 4 та голли узатма мавжуд. Шунингдек, Ҳамдамов клубнинг иккинчи тўпурари бўлиб турибди.

23. Футболчилар сув ичиб олиши учун кичик танаффус юзага келди.

"Пахтакор"дан ажойиб ҳаракат! Жамоа ўйинчилари 1979 йилги фожиа қурбонларининг хотираси шарафига уларнинг номлари ёзилган либосларда майдонга чиқишди.

22. Мезбонлар томонидан амалга оширилган бурчак зарбаси ниҳоятда юқорилаб кетди.

19. "Насаф"нинг биратўла тўрт нафар футболчиси майдонда ётибди. Улар тўқнашувда иштирок этишди. Бири эса рақиб зарбасига тўғаноқ бўлгани учун оғриқ сезди.

15. Зарба! Собирхўжаев олис масофадан ўз омадини синаб кўрди, бироқ унинг уриниши ноаниқ кўриниш олди.

Сардор Собирхўжаев дисквалификация сабабли "Насаф"га қарши Ўзбекистон Суперкубогини ўтказиб юборганди. Қашқадарёликлар сафида эса Ғолиб Ғайбуллаев худди шундай ҳолатга йўлиққанди. Бугун иккала футболчи ҳам асосий таркибда майдонга тушди.

11. Хавфли вазият! Меҳмонларнинг ён чизиқдан узатмасини Ғайбуллаев қайтаришда сусткашликка йўл қўйди, натижада Ҳамдамов яқин масофадан хавфли зарба йўллади, бироқ унга аниқлик етишмади.

9. "Пахтакор"нинг хавфли ҳужумини Голбан бартараф этди. Бурчак узатмасидан сўнг икки жамоа футболчилари ўртасида тўқнашув юзага келди.

Дарвоқе, Игор Голбан "Пахтакор"га қарши Суперкубокда майдонга туширилмаганди.

8. Офсайд! Мезбонлар футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

7. "Насаф" футболчиларининг стандарти меҳмонлар томонидан бартараф этилди. Қарши ҳужумда эса Собирхўжаев тўхтатиб қолинди.

5. Хавфли вазият! Маҳмуджон Маҳаммаджоновнинг чап қанотдан узатмаси зарбага айланиб кетди ва Неъматовни бироз саросимага солди.

Маҳмуд Маҳаммаджонов ёзги трансферлар ойнасида "Бунёдкор"дан "шерлар" сафига келиб қўшилди.

2. Стефан Коловичга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.

Бугун "Насаф" қизил, "Пахтакор" оқ либосларда ҳаракат қилади.

1. Учрашув бошланди.

Учрашув 1979 йил 11 августда ҳалокатга учраган "Пахтакор" афсоналари хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Турнинг марказий учрашувини "Пахтакор"нинг икки нафар футболчиси Абдурауф Бўриев ва Шаҳзод Азмиддиновлар ўтказиб юборади.

Жамоаларнинг сўнгги тўқнашув уч ой аввал Ўзбекистон Суперкубоги финали баҳсига тўғри келган эди. 29 май куни "Бунёдкор" ўтказилган учрашувда "Насаф" пенальтилар сериясида 3:4 ҳисобида "аждарлар"нинг қўли баланд келган.

Беллашувлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, чемпионатларда жамоалар жами 52 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Уларнинг 30 тасида "Пахтакор" зафар қучган бўлса, 11 беллашувда дуранг натижа қайд этилган. Қаршиликлар эса 11 ўйинда ғалаба қозонишган. Рақиб дарвозасини 79 бор ишғол қилган "шерлар" дарвозасидан 48 гол ўтказиб юборган.

Қаршидаги 27 тўқнашувда эса "Пахтакор" 9 ғалаба, 8 дуранг ва 9 мағлубият қайд этган. 26 гол урган пойтахт клуби ўз дарвозасидан 33 тўп ўтказиб юборган. Қаршидаги ўйинлардаги ғалабаларда тарози палласи тенг келиб турибди. Бугун эса икки жамоадан бири устунликни ўз томонига оғдириши мумкин.

Жамоалар Қарши шаҳридаги "Марказий" ўйингоҳига етиб келишди.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун 15-турнинг марказий учрашувини биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика