RU

Последние новости

22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  0 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  1 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  3 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  21 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0

Суперлига. "Олимпик" Қаршида "аждарлар"нинг кечки "таоми"га айланди Новости

Суперлига. "Олимпик" Қаршида "аждарлар"нинг кечки "таоми"га айланди

Қаршида Ўзбекистон чемпионати доирасида "Насаф" - "Олимпик" учрашуви бўлиб ўтди.


Суперлига-2023, 7-тур
24.04.2023, 19:00
Қарши, "Марказий" стадиони
"Насаф" - "Олимпик" 3:0 (ТУГАДИ)

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев.
Қанот ҳакамлари: Александр Буров, Акмал Ғиёсов.
Захира ҳаками: Жаҳонгир Норалиев.
VAR ҳаками: Иля Илин.
AVAR ҳаками: Тимур Гайнуллин.
Назоратчи: Олег Дачев.
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

Гол: Ҳусниддин Алиқулов (Шерзод Насруллаев 2та ассист ) 45+2, 70 2:0, Алибек Давронов (Жавоҳир Сидиқов) 90+5, 3:0

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Акмал Мозговой, 9. Жавоҳир Сиддиқов, 15. Жўрабек Маннонов (28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 90), 18. Баҳром Абдураҳимов (99. Азизбек Амонов, 84) 19. Матеус Лима Круз (17. Суҳроб Нуруллоев, 90), 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров.
Захира: 1. Умиджон Эргашев, 13. Азамат Сойибов,  22. Шоҳмалик Комилов, 23. Сардор Садуллаев,  25. Бекжон Рахматов,  29. Муҳаммаджон Раҳимов, 


"Олимпик": 1.Шукрон Юлдашев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Одилбек Абдумажидов, 5.Шаҳзод Тоиров, 6.Беҳзод Шамсиев, 23.Абдурауф Бўриев, 10.Фарруҳбек Мухторов (44.Асадбек Раҳимжонов, 90 +6), 30.Жасур Жалолиддинов (21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 46), 17.Темур Мамасидиқов (77.Рустамхон Азимов, 89), 11.Отабек Жўрақўзиев (7.Русланбек Жиянов, 46) 37.Алишер Одилов.
Захира: 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 8.Нодирбек Абдихолиқов,  19.Аҳмадулло Муқумжонов, 29.Искандар Бўсинов,  88.Азамат Абдурашидов.

Огоҳлантириш: Баҳром Абдураҳимов ("Насаф") 19, Шаҳзод Тоиров ("Олимпик"), Лима Круз ("Насаф") 66, Беҳзод Шамсиев ("Олимпик") 66, Жавоҳир Сидиқов ("Насаф") 74, Абдурауф Бўриев ("Олимпик") 80

Четлатиш: Шаҳзол Тоиров 90+3

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. 

90+6. ЎЗГАРИШ. "Олимпик", Фарруҳбек Муҳторов ўрнига Асадбек Раҳимжонов тушди. 

90+5. ГООООООООООЛ. "Насаф" ҳимоячилари бугун ҳужумчи ролида. Алибек Давронов жамоасининг учинчи голини урди. 

90+3. ЧЕТЛАТИШ. "Олимпик" футболчиси Шаҳзод Тоиров четлатилди, у иккинчи сариқни олди. 

90. ЎЗГАРИШ. "Насаф",Лима Круз ўрнига Суҳроб Нуруллоев тушди. 

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди. 

89. ЎЗГАРИШ. "Олимпик", Тимур Мамасидиқов ўрнига Рустамхон Азимов тушди. 

84. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Баҳром Абдураҳимов ўрнига Азизбек Амонов, "Насаф"

80. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Олимпик", Абдурауф Бўриев 

74. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Насаф", Жавоҳир Сидиқов

72. Насибуллаев ВАРни тинглади ва голни ҳисобга олди, 

70. ГОООООООООООООЛ. Ҳусниддино Алиқуловски. Яна ўша ҳолат, Насруллаевдан узатма, Алиқуловдан бош билан гол. 

68. ЗАРБААААААА. Бурчакдан ошириб берилган тўпни Жиянов дарвозага буриб юборди. Неъматов вазият қаҳрамони. 

66. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Олимпик"дан Беҳзод Шамсиев, "Насаф"дан Лима Круз огоҳлантирилди

59. ЗАРБАААААААА. "Насаф"дан кетма кет ҳужумлар. Бозоровдан зарба, Насруллаевдан зарба. Ҳа, "аждарлар" оловларини пуркамоқда. Бирида Шукрон Йўлдошев, иккинчисида тўсин "Олимпик"нинг жонига орооо кирди. 

51. ЗАРБААААААААААА. Одилбек Абдумажидов чиройлиии гол уриши мумкин эди. Чамаси 30 метрдан йўлланган зарбаси тўсинга тегди. 

47. ОГОҲЛАНТИРИШ. Шаҳзод Тоиров, "Олимпик"

46. ЎЗГАРИШ. "Олимпик", Отабек Жўрақўзиев ўрнига Руслан Жиянов тушди, Жасур Жалолиддинов ўрнига Муҳаммадазиз Иброҳимов тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим тугади

45+2. ГОООООООООООООЛ. АЛИҚУЛООООВ. "Насаф" учрашувда ҳисобни очди. Танаффусга гол уриб кириб кетмоқда. Насруллаевнинг юқорилатиб берган узатмасини Ҳусниддин Алиқулов боши билан дарвозага йўллади. У позициясини ўзгартирса ҳам бўлаверади. Ҳар ҳолда айрим ҳужумчилардан кўп гол уряпти.

38. ЗАРБАА. Акмал Мозговойнинг зарбаси кучсиз чиқди. Рақиб посбонига ортиқча хавф туғдирмади. 

35. Мамасидиқов ҳужумга ўтди. Баҳром Абдураҳимов ёрдамга етиб келиб хавфни бартараф этди. 

33. Хавфли вазиятлар кам. Тўп назорати биринчи планга чиқди. 

24. Устунлик майдон эгалари томонида. Қанотлар фаол, лекин ҳужумчилар яхши қўриқланмоқда. 

19. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Насаф", Баҳром Абдураҳимов огоҳлантирилди. 

17. Учрашув давом этмоқда. Темп бироз пасайди. Меҳмонлар позицион ҳужумни бошлади. 

14. ЙЎҚ. Жарима зарбаси белгиланди. ВАР қарорни ўзгартирди. 

13. ВАР эшитилмоқда. Насибуллаев ВАРдаги ҳамкасбининг фикрларини тинглаяпти. 

12. ПЕНАЛЬТИИИИ,. Шавкат Насибуллаев "Насаф" дарвозаси томон пенальти белгилади. Жасур Жалолиддинов жарима майдончасига кириши билан тўхтатиб қолинди, деб топилди.

8. Мезбонлар яна олдинга ўтишди. Насруллаевнинг узатмаси рақиб ҳимоячиларига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси самарасиз кетди.

6. "Насаф" бўш худудлардан фойдаланиш пайида. Рақиб ҳам бўш келмаяпти. Давом этамиз. 

5. ЗАРБАААААА. "Насаф" футболчиси Баҳром Абдураҳимов марказдан ажойиб рейд қилиб зарба йўллади. Зарба кучли аммо гол уриш учун бу етарли бўлмади. Шукурон Йўлдошев хотиржам ўз ўрнида.

 

Учрашув бошланди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика