RU

Последние новости

15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  0 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  0 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  0 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  5 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  6 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  9 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  5 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  7 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12

Суперлига. Турнинг марказий тўқнашувида "Насаф" ғалаба қозонди! Новости

Суперлига. Турнинг марказий тўқнашувида "Насаф" ғалаба қозонди!

Бугун Суперлиганинг 19-тур марказий учрашуви бўлиб ўтди.

"Насаф" – ОКМК 2:0
Голлар: Жавоҳир Сидиқов (9; 42) 
23 сентябрь. Қарши. "Марказий" стадиони. 19:00
Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев
Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов
Захира ҳаками: Маъмур Илҳомов
VAR: Иброҳим Исмоилов
AVAR: Тимур Гайнуллин
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Даврон Иброҳимов

"Насаф" - 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 9.Жавоҳир Сидиқов (14.Шароф Мухитдинов 66), 19.Стефан Чолович (8.Зафармурод Абдираҳматов 79), 22.Игорь Голбан, 28.Шухрат Муҳаммадиев, 32.Зоран Марушич, 34.Шерзод Насруллаев (4.Дилшоджон Комилов 88), 70.Жамбули Жигаури (23.Куач Юэль 79), 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич (10.Бобир Абдихолиқов 65)
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 3.Шохжаҳон Сутонмуродов, 6.Муродбек Раҳматов, 21.Дониёржон Нарзуллаев.

ОКМК - 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов (30.Аброр Саримсоқов 85), 5.Гиорги Папава, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 9.Рубен Санчез (99.Иракли Рухадзе 59), 10.Хуршид Ғиёсов (21.Саидафзалхон Ахроров 71), 11.Клейди Даци, 15.Ойбек Рустамов, 19.Михаэль Клепач (18.Азиз Холмуродов 59), 22.Шоҳруҳ Гадоев (77.Нодирбек Абдураззоқов 71)
Захира: 1.Валижон Раҳимов, 13.Элдорбек Бегимов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Искандар Бўсинов.


Огоҳлантиришлар: Сардор Раҳмонов (86)


Насаф

Жавохир Сидиков - 9', Жавохир Сидиков - 42'

Суперлига. Тур 19

23/09/2024, 19:00

0
:
2
Завершен

OKMK

45'
90'
9'  Жавохир Сидиков
9'  Стефан Чолович
42'  Жавохир Сидиков



Турни якунлаб берувчи учрашувда мусобақа етакчилари "Насаф" ва ОКМК ўзаро баҳс олиб борди.

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин.

ЯНГИЛАШ


90+6-дақиқа. Бўлди Ғайрат Жўраевнинг финал ҳуштаги чалинди! Турнинг марказий тўқнашувида "Насаф" ғалаба қозонди! 

90+3-дақиқа. ОКМК ҳужум бу сафар ҳам самарасиз чиқди.

90+2-дақиқа. "Насаф"нинг қарши ҳужуми Дилшоджон Комиловнинг узатмадаги сусткашлиги туфайли охирига етмай қолди

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди! 

90-дақиқа. Абдураззоқовнинг узатмалари қовушмади ва ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди!

89-дақиқа. Куач Юэль Аҳмадалиевга нисбатан фол ишлатди. Стандарт вазият!

88-дақиқа. Ўзгариш! Шерзод Насруллаев ўрнига Дилшоджон Комилов майдонга тушди. 

86-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳакамга эътирозлари туфайли Сардор Раҳмонов сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

86-дақиқа. Бобир Абдихолиқов боши билан зарба йўллашга муваффақ бўлди, лекин унинг уринишига аниқлик етишмади. 

85-дақиқа. Ўзгариш! Миржамол Қосимов ўрнига Аброр Саримсоқов ўйинга қўшилди.

82-дақиқа. "Насаф" олдинга ўтди. Бироқ Гиорги Папава тўпни майдон ташқарисига йўллади.

79-дақиқа. Ўзгаришлар! Стефан Чолович ва Жамбули Жигаури ўрнига Зафармурод Абдираҳматов ҳамда Куач Юэль майдонга туширилди.

78-дақиқа. ОКМК тўпни назорат қилишда давом этмоқда.

76-дақиқа. Неъматов дарвозаси олдида яна бир хавфли вазият. Иракли Руҳадзе ҳисобни ўзгартириши, орадаги фарқни қисқартириши мумкин эди. 

75-дақиқа. Чап қанотдан ташкиллаштирилган ҳужум ва жарима майдончасига узатмадан кейин Холмуродов яқин масофадан тўпни дарвозага йўллашига рақиблар имкон беришмади.

70-дақиқа. Ўзгаришлар! Шоҳруҳ Гадоев ва Хуршид Ғиёсов ўрнига Нодирбек Абдураззоқов ҳамда Саидафзалхон Ахроров ўйинга қўшилди. 

66-дақиқа. ОКМК рақиб ҳимоясига босимни оширмоқда.

66-дақиқа. Ўзгариш! Жавоҳир Сидиқов ўрнига Шароф Муҳитдинов майдонга тушди. 

65-дақиқа. Ўзгариш! Зоран Марушчи ўрнига Бобир Абдихолиқов майдонга тушди. 

64-дақиқа. ОКМКнинг навбатдаги уриниши охирига етмай қолди. 

59-дақиқа. Ўзгаришлар! Рубен Санчез ва Михаэль Клепач ўрнига Иракли Рухадзе ва Азиз Холмуродов майдонга тушди.

55-дақиқа. "Насаф" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. 

48-дақиқа. Голбан ва Насруллаев рақиб ҳужумини бузиб, тўпни қайтариб юборишди.

47-дақиқа. Марушичнинг узатмасидан кейин Жигаурининг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

45+7-дақиқа. Бўлди, бош ҳакам биринчи бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Танаффус! 

45+5-дақиқа. ОКМК тўпни назорат қилмоқда, лекин олдинга ўтишга, чинакамига хавфли вазият яратишга имкон топилмаяпти.

45+1-дақиқа. Марказда Сидиқов Қосимовга нисбатан фол ишлатди. Жарима зарбаси белгиланди.

45-дақиқа. Биринчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди!

45-дақиқа. Чолович яна биринчи планда. У қанотдан олдинга ўтди ва зарба йўллади, Илёсов сейв амалга оширди.


42-дақиқа. ГООООООЛ! Жавоҳир Сидиқовдан "паненка" ва дубль!

40-дақиқа. Бизга кўрсатилаётган кадрлардан ишонч билан пенальти дейиш мушкул. Дарвоза ортидан сьемка қилаётган камера кадрлари қани ўртоқлар?

37-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ? Бош ҳакам тўп ОКМК ҳимоячиси қўлига теккан деб ҳисоблади ва нуқтага ишора қилди. Меҳмонлардан ҳеч ким бу қарорга рози эмас.

Бурчак зарбалари бўйича ҳолат 4:2 ОКМК фойдасига.

36-дақиқа. Тезлигини ишга солган Чолович жамоасига бурчак зарбаси ишлаб берди. 

34-дақиқа. ОКМК яна бир бурчак зарбаси ишлаб олди. Гадоев ва Рубен Санчезнинг фаоллиги стандарт вазиятни юзага келтирди.

33-дақиқа. Оддий хатолар туфайли ҳар икки жамоа аъзолари бир неча бор тўпни рақибга совға қилишди.

29-дақиқа. ОКМКнинг яна бир уриниши бесамар кетди.

Ҳаводан узатилган тўпга Ойбек Рустамов бош билан зарба бера олди, аммо ноаниқ.

26-дақиқа. Хуршид Ғиёсов жарима майдончасига кираверишдан зарба берди, лекин Нарсуллаев тўп йўлига тўғаноқ бўлди. Яна бир бурчак зарбаси.

25-дақиқа. Гадоев тўпни Чоловичдан олиб қўйиб, жамоаси ҳужумини бошламоқчи бўлди, аммо Ғолиб Ғайбуллаев ҳам бўш келмади. 

21-дақиқа. "Насаф"нинг тезкор қарши ҳужуми ҳам муваффақиятли якунланмади.

Узатмадан кейин эса иш зарбагача етиб бормади.

20-дақиқа. 2 дақиқада бир амаллаб вазиятни кўриб, ойдинлик киритиб олишди. 

18-дақиқа. "VAR"хонадагилар бош ҳакамдан ўйинни тўхтатиб туришни сўрашди. Кутяпмиз. Агар тўп мабодо Голбаннинг қўлига тегиб кетган бўлса, пенальти белгиланиши мумкин.

17-дақиқа. Миржамол Қосимовнинг узатмасидан кейин Неъматов ҳамда Голбан бироз келишолмай қолди ва тўп майдон ташқарисига йўл олди - бурчак зарбаси. 

16-дақиқа. ОКМК ҳужум уюштириш учун қулай йўналиш изламоқда.

14-дақиқа. Зоран Марушич ўйиндан ташқари ҳолатдалиги қайд этилди.

12-дақиқа. Ўтказиб юборилган тезкор голга ОКМК қандай муносабат билдираркин? Ҳозир меҳмонлар тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.

9-дақиқа. ГООООООООЛ! Жавоҳир Сидиқов "Насаф"ни олдинга олиб чиқди! Стефан Чоловичдан ажойиб ҳаракатлар ва аниқ узатма!


7-дақиқа. Мезбонлар бурчак зарбаси ишлаб олди. Узатмадан кейин ва бир футболчи тўп йўналишини бироз ўзгартирганига қарамай, Илёсов уни ишонч билан эгаллаб олди. 

5-дақиқа. "Насаф" футболчилари тўпни назорат қилишмоқда.

3-дақиқа. Колович фаоллик кўрсатиб тўп "Насаф" футболчисига етиб боришига йўл қўймади, лекин уни майдонда сақлаб қолишни уддалай олмади. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Ҳар икки жамоа асосий таркиб футболчилари майдонга тушиб келишди. 

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика