RU

Последние новости

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  4 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  14 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор"ни неча йилдан бери ютолмаяпти? Новости

Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор"ни неча йилдан бери ютолмаяпти?

Ўзбекистон чемпионати 14-турининг марказий учрашуви ортда қолди.

Самвел Бабаян бошчилигидаги "лочинлар" сафарда Бердиевнинг "аждарлар"ини кичик ҳисобда мағлуб қилди. Ўйин давомида наманганликлар жисмоний жиҳатдан кучлироқ экани кўриниб қолди. "Насаф" яна бир бор танаффусдан ёмон кайфиятда қайтди...

Сиз учун ғалати эшитилиши мумкин. Аммо "Насаф" сўнгги 5 йилда "Навбаҳор" қаршисига фаворит жамоа сифатида чиқа олмаяпти. Бу статистикада ҳам яққол кўринади. 

Факт: "Насаф" "Навбаҳор"ни Суперлига доирасидаги қаторасига 11-ўйинда ҳам мағлуб қила олмади. Бу учрашувларнинг 7 тасида кучлар тенг келган бўлса, 4 тасида наманганликлар зафар қучган.

3 очкони қўйиб туринг. "Насаф" 5 ўйиндан бери "Навбаҳор" дарвозасига гол ура олмаяпти.

"Аждарлар" сўнгги бор Наманган клубини 2017 йилнинг ёзида мағлуб қилган эди.


Ўшандан кейин анча вақт ўтиб қўйганини ҳис қилишингиз учун баъзи фактларни келтирамиз:

У пайтлар Тимур Кападзе бутсаларини михга илмаган эди.

Шота Тошкентга келмаган, "Пахтакор"ни Жасур Абдураимов бошқарар эди.

Миржалол Қосимов, Мурод Алиев ва Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Бунёдкор"да эди.

Элдорнинг 4 йилдан кейин "Рома"га ўтишини ҳеч ким тасаввур қила олмасди.

Абрамов "Нефтчи"ни бошқарар эди.

Самвел Бабаян терма жамоада ишларди.

Гейнрих, Жепаров ҳамда Лобанов миллий жамоа вакиллари эди.

Олий лигада "Обод" деган жамоа бор эди.

ЎФА биринчи вице-президенти Россиядаги мундиалга тайёрланаётганди.

Диёр Имомхўжаев ҳали журналист эди.

Ўзбекистонда "Локомотив" гегемон эди...

Oбуна бўлинг → ФА| футбол АНАЛИЗИ 

Автор :
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика