RU

Последние новости

10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  0 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  3 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  3 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  17 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  7 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  18 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  8 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8

Coca Cola Суперлигаси. "Насаф" "Металлург"ни ишончли ҳисобда енгди. Қаршиликлар кетма-кет иккинчи ўйинда пенальтидан гол ура олмади Новости

Coca Cola Суперлигаси. "Насаф" "Металлург"ни ишончли ҳисобда енгди. Қаршиликлар кетма-кет иккинчи ўйинда пенальтидан гол ура олмади

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 23-тур баҳслари давом эттирилди.

Coca Cola Суперлигаси. 23-тур

НАСАФ – МЕТАЛЛУРГ 2:0

Қарши. "Марказий" стадиони. 18:30
Ҳакамлар
: Аҳрол Рисқуллаев, Расулжон Фозилов, Максим Нечохин, Умиджон Нутфуллоев
VAR ҳаками: Рустам Лутфуллин
AVAR
: Обид Жумаев
Назоратчи
: Зокир Қодиров
Комиссар
: Даврон Иброҳимов

Гол: 1:0 — 35, Ойбек Бозоров, 2:0 — 70, Суҳроб Нуруллоев.

"Насаф" — 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Акмал Мозговой (19. Матэус Лима Круз, 86), 8. Зафармурод Абдираҳматов (21. Дониёр Нарзуллаев, 86), 9. Жавоҳир Сидиқов (88. Марко Станоевич, 71), 17. Суҳроб Нуруллоев, 34. Шерзод Насруллаев, 70. Жамбули Жигаури (18. Баҳром Абдураҳмонов, 71), 77. Ойбек Бозоров, 92. Умарбек Эшмуродов (с), 99. Азизбек Омонов (10. Андрес Чавес, 71)

Захира: 54. Адҳам Мусулмонов, 25. Бекжон Раҳматов, 32. Зафар Ҳакимов, 36. Азиз Аҳроров

"Металлург" — 87. Акмал Ортиқов, 3. Даниал Маҳини (20. Далер Шарипов, 63), 4. Керим Палич, 6. Худойшукур Сатторов, 9. Забиҳилло Ўринбоев (11. Дамир Темиров, 9 (21. Муҳаммадазиз Иброҳимов, 69), 14. Аброрбек Тошқўзиев, 15. Сардор Абдураимов, 17. Реза Яздан Дўст, 22. Шахзодбек Ғофурбеков, 23. Бехруз Шодмонов, 77. Шаҳзодбек Убайдуллаев.

Захира: 12. Александр Лобанов, 19. Эргаш Исмоилов, 24. Рўзибой Файзуллаев, 32. Зафар Раҳмонжонов, 70. Алишер Хайруллаев, 97. Муҳаммадали Алиқулов

Огоҳлантириш: Дамир Темиров (18), Суҳроб Нуруллоев (45), Муҳаммадазиз Иброҳимов (88)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!


90+3. Пенальти ижро этиш пайти тўпни Станоевичга бермаган Чавес 11 метрли нуқтадан гол ура олмади.

90. Пенальти! Чавес ва Станоевич иккита тўп олиб келиб, нуқтани талашиб қолди. Марко таслим бўлди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. "Металлург" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин. Ҳакам ВАРга мурожаат қилди. "Металлург" футболчиси Сатторов ўз жарима майдонида қўл билан ўйнаган бўлиши мумкин.

88. Муҳаммадазиз Иброҳимов огоҳлантирилди.

86. "Насаф" таркибида икки ўзгариш содир бўлди.

85. Хавфли вазият! Чавес рақиб посбони билан бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.

79. Зарба! Шариповда қулай имконият юзага келганди, аммо унинг чап оёқд йўллаган кучли зарбаси юқорилаб кетди.

77. 77-дақиқада 77-рақамли футболчининг уринишига бироз аниқлик етишмади.

73. Бозоровнинг яна бир зарбасини Ортиқов қайтарди.

71. "Насаф"да биратўла уч ўзгариш юз берди. 

70 ГОЛ! Бозоровнинг ажойиб узатмасидан сўнг Нуруллоев бош билан аниқ зарба йўллаб, ҳисобдаги фарқни оширди!

67. Сиддиқовнинг яна бир зарбаси жудан ноаниқ кўриниш олди.

63. "Металлург"да ўзгариш: Шарипов Маҳинини алмаштирди.

61. Зарба! Бу сафар Сиддиқовда яхши имконият юзага келди, аммо унга бироз омад етишмади.

60. Зарба! Убайдуллаевнинг уриниши муваффақиятсиз чиқди.

59. Зарба! Бозоров кўнгилдагидек зарба йўллай олмади, аниқроғи, унинг зарбаси шеригига тегиб майдонни тарк этди.

58. Зарба! Насруллаевнинг олис масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

56. Хавфли вазият! Омонов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятдан унумли фойдалана олмади. Ғайбуллаевдан супер пас.

53. Омонов ҳужумда фоль ишлатди.

49. Мезбонларда яхши имконият юзага келиши мумкин эди, аммо якуний паллада тўп Бозоровга етиб келмади. 

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Нуруллоев рақиб ҳужумини тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди. 

42. Мозговой яна қўполлик ишлатди. Темиров жабрдийда ролида.

40. Мозговой ҳужумда рақибини туртиб юборди.

38. Жигаурига нисбатан қоида бузилди. Мезбонларда стандарт вазият юазага келди.

35. ГОЛ! Қаршиликларнинг бурчакдан узатмаси рақиб ҳимоячилари томонидан бартараф этилди. Қайтган тўпни эса Ойбек Бозоров кучли зарба билан рақиб дарвозасининг юқори бурчагига жойлаб қўйди!


33. Сиддиқовнинг бурчакдан узатмаси қайтарилди.

33. Зарба! Ғайбуллаевнинг кучли зарбаси рақиб "жонли девор"ига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

31. Жигаури жарима зарбаси ишлаб олди. Абдураимов қоида бузди. Мезбонларда қулай имконият юзага келди.

30. Омонов рақиб футболчисига нисбатан қоидабузарлик содир этди.

29. Нуруллоевнинг узатмаси тўғри "Металлург" посбонининг қўлларига бориб тушди.

27. Зарба! Абдураҳматовнинг кучли зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

26. Зарба! Олис масофадан Омонов ўз омадини синаб кўрди, Ортиқов яна тўпни эгаллаб олди.

23. Зарба! Темировнинг олисдан йўллаган зарбаси "Насаф" дарвозасининг ёнидан ўтиб кетди.

20. Хавфли вазият! Амоновнинг жаримадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

19. Зарба! Стандарт вазият Ғайбуллаевнинг зарбаси билан якунланди. Ортиқов яна қаҳрамонга айланди.

18. Бироз аввал майдонга тушган Темиров Мозговойга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

16. Зарба! Абдураҳматовнинг узатмасидан сўнг Жигаури бош билан зарба йўллади, Ортиқов эса тўпни эгаллаб олди.

15. Хавфли вазият! Тошқўзиевнинг чап қанотдан узатгани тўпни Ғофурбеков рақиб дарвозасига аниқ йўллай олмади.

12. Бозоров бошлаган ҳужумни Насруллаев давом эттирди, бироқ унинг узатмаси яна ноаниқ кўриниш олди.

10. "Металлург"нинг бурчак узатмаси рақибнинг қарши ҳужумига айланиб кетди, бироқ қаршиликлар ҳужум темпини пасайтириб юборди.

9. Мажбурий ўзгариш: Жароҳат олган Ўринбоев ўрнини Дамир Темиров тўлдирди. 

8. Абдураҳматов–Нуруллоев тандеми натижасидаги узатма рақиб ҳимоячиси томонидан қайтарилди.

6. Насруллаевнинг қанотдан узатмаси ҳеч кимга тегмасдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

5. Омонов бурчак зарбаси ишлаб олди. Стандарт вазиятни рақиб футболчиси бартараф этди.

2. Забиҳилло Ўринбоев илк дақиқалардан тиббий ёрдамга муҳтож. Бекоболиклар ҳужумчиси Эшмуродов ва Ғайбуллаев билан тўқнашиб кетди.

1. Учрашув бошланди.

Бугун "Насаф" футболчилари кўк, "Металлург" ўйинчилари оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика