RU

Последние новости

22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  36 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  12 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  5 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  34 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

"Суперлига мослашиш қийин кечяпти, тақвим бизга ноқулай тушиб қолди". "Турон" сафида фаоллик кўрсатаётган Билолхон Тошмирзаев билан интервью Новости

"Суперлига мослашиш қийин кечяпти, тақвим бизга ноқулай тушиб қолди". "Турон" сафида фаоллик кўрсатаётган Билолхон Тошмирзаев билан интервью

Куни кеча Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг 3-тури доирасида "Турон" - "Андижон" (1:0) учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув якунида сайтимиз мухбири ўйиндаги ягона голга ассисентлик қилган иқтидорли ярим ҳимоячи Билолхон Тошмирзаев билан интервью ташкил этди.

- Билолхон, "Турон" жорий мавсумдан Суперлигада иштирок этмоқда. Бу чемпионатга жамоанинг мослашиш жараёни қандай кечмоқда?

- Суперлигага мослашиш жараёни бизда бир оз қийин кечмоқда. Тақвимнинг биз учун ноқулай тушиб қолгани ҳам адаптация жараёнига ўз таъсирини ўтказаяпти. Дастлабки турларданоқ кучли ва номдор жамоалар билан тўқнаш келаётганимиз бизга бир оз қийинчиликни юзага келтирди.

- Суперлига ва Про-лига ўртасида фарқни қандай изохлайсиз?

- Бу икки лигалар ўртасидаги фарқ ҳозирга келиб жуда сезиларли даражада деб ўйламайман. Боиси Про-лигада ҳам бир қатор номдор жамоалар иштирок этаяпти. Шахсан ўзимга у қадар ҳам катта фарқ сезилмади.

- Ўйин давомида кўп дриблинг ишлатасиз. Жаҳон футболидаги идеал сифатида кўрадиган футболчингиз борми? Масалан кимнинг ҳаракатларидан илҳомланасиз?


- Жаҳон футболида Месси, Неймар ва Эден Азарларнинг ўйинларини кузатиб бораман. Уларнинг майдондагиҳаракатларидан илҳомланаман. Шунингдек уларнинг услубларини ҳам ўзлаштиришга ҳаракат қиламан.

- "Турон" мухлислари сизни жуда қадрлашади. Уларга қандай тилакларни билдирган ҳамда ваъдалар берган бўлардингиз?


- "Турон" жамоаси мухлисларини жуда яхши кўраман. Улар стадион трибуналарида жуда фаол ва тартибли мухлислик қилишади. Биз улар учун ғалабаларни тақдим этишга интиламиз. Насиб бўлса мавсумни юқори ўринларда якунлашни мақсад қилганмиз.

- Бугунги ўйинда киритилган ягона голга ҳаммуаллифлик қилдингиз. Айтингчи, Жасур Хакимовни қулай вазиятда эканини қандай ҳис қилдингиз?


- Жасурни бош билан яхши ўйнашини билардим. Тўп билан ҳаракатланиб келаётган вақтимда ҳужум чизиғи томон бир лаҳза қараб олдим. Ўшанда Жасур Хакимовни қулай вазиятга чиқиб келаётганини кўрдим ва дарҳол узатмани амалга оширдим. Гувоҳи бўлганингиздек вазият гол билан якунланди.

- Жамоани олдинда кутиб турган муҳим ўйинлар, яъни "Пахтакор" ва АГМК билан бўлиб ўтадиган ўйинлар ҳақида фикрларингиз қандай?


- "Пахтакор" ва АГМК кучли жамоалар. Бу жамоаларга қарши бўлиб ўтадиган ўйинларда муносиб ҳаракат қилиб ғалабаларга эришмоқчимиз.


Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика