RU

Последние новости

12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  0 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  2 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  0 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  1 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  7 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  3 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  3 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5

Суперлига. Дербида "Локомотив" "Бунёдкор"дан устун келди Новости

Суперлига. Дербида "Локомотив" "Бунёдкор"дан устун келди

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

Учрашув бошланди. 3-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқовнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини Зуҳуров ушлаб олди. 27-дақиқада ўнг қанотдан узатилган тўпни Сардор Мирзаев дарвозага йўллади, Зуҳуров тўпни қайтарди, қайтган тўпни Тошматов сал қолса ўз дарвозасига киртиб қўяй деди.

31-дақиқада Азизбек Ҳайдаровнинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

33-дақиқада Райевацнинг пасидан сўнг Хуршид Ғиёсов бирга-бир вазиятда Нестеровни ожиз қолдирди - 0:1. Учрашувнинг 39-дақиқасида Зуҳуров дастлаб Абдуллаев, кейин Махарадзенинг зарбаларини қайтаришга эришди. 45-дақиқада Сардор Мирзаевнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.

45+1-дақиқа Сардор Мирзаевнинг боши билан гол урди, бу вазиятда ҳакамлар Зуҳуров тўпни дарвоза чизиғи ичидан қайтарди деб топишди.

Биринчи тайм тугади. 

70-дақиқада бурчакдан узатилган тўпни Тўхтахўжаев шеригига узатди, Анзур Исмоилов тўпни дарвозага йўллади - 2:1. 

90+1-дақиқада Мирзаевнинг ажойиб тўп узатишидан кейин Рашидов Зуҳуровни алдаб ўтиб бўш дарвозани ишғол қилди - 3:1. 

Ўйинда "Локомотив" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.


Локомотив

Сардор Мирзаев - 45', Анзур Исмоилов - 70', Сардор Рашидов - 90'

Суперлига. Тур 19

29/07/2018, 21:00

1
:
3
Завершен

Бунедкор

Хуршид Гиясов - 33'

45'
90'
38'  Садриддин Абдуллаев
45'  Сардор Мирзаев
66'  Темурходжа Абдухаликов (Сардор Рашидов)
70'  Анзур Исмоилов
70'  Ислом Тухтаходжаев
75'  Шухрат Мухамадиев (Икрам Алибаев)
88'  Марат Бикмаев (Азизбек Амонов)
90'  Сардор Рашидов
90'  Сардор Мирзаев
23'  Миргиез Сулейманов
33'  Хуршид Гиясов
33'  Филип Райевац
59'  Филип Райевац (Шахзодбек Нурматов)
70'  Миржамол Касымов (Мирджахон Мирахмадов)
77'  Азизбек Хайдаров (Абдулла Абдуллаев)
83'  Рустам Ашурматов

Суперлига 19-тур
29 июль, якшанба
21:00   “Локомотив” — “Бунёдкор” 3:1
Ҳакамлар: 
Шерзод Қосимов, Руслан Серазетдинов, Андрей Цапенко, Шавкат Насибуллаев.
Назоратчи: Рашид Айтеков.  
Комиссар: Бахтиёр Маметов

Голлар: Хуршид Ғиёсов 33, - 0:1 (Филип Райевац). Сардор Мирзаев 45+1, - 1:1. Анзур Исмоилов 70, - 2:1 (Ислом Тўхтахўжаев). Сардор Рашидов 90+1, - 3:1 (Сардор Мирзаев)

"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе, 7. Садриддин Абдуллаев, 10. Марат Бикмаев (14. Азизбек Амонов, 88), 11. Тимурхўжа Абдуҳолиқов (27. Сардор Рашидов, 66), 15. Сардор Мирзаев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Санжар Шоаҳмедов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (9. Икром Алибоев, 75), 33. Олег Зотеев, 55. Анзур Исмоилов.
Захира: 12. Маъмур Икромов, 21. Николай Погребняк, 23. Идрис Бикмайкин, 80. Фарруҳ Ибрагимов, 86. Бобур Эргашев, 88. Игорь Йелич.

"Бунёдкор": 25. Муроджон Зуҳуров, 2. Рустамжон Ашурматов, 4. Акрамжон Комилов, 5. Дилшод Жўраев, 11. Муроджон Тошматов, 18. Сардор Собирхўжаев, 20. Мирғиёс Сулаймонов, 30. Хуршид Ғиёсов, 44. Миржамол Қосимов (14. Миржаҳон Мираҳмадов, 70), 77. Азизбек Ҳайдаров (10. Абдулла Абдуллаев, 77), 99. Филипп Райевац (9. Шаҳзодбек Нурматов, 59).
Захира: 32. Суҳробжон Султонов, 3. Исломжон Қобилов, 13. Санжар Қодирқулов, 16. Жасурбек Жалолиддинов, 21. Расул Юлдашев, 62. Жаҳонгирбек Абдусаломов.

Огоҳлантиришлар: Мирғиёс Сулаймонов 23, Садриддин Абдуллаев 38, Рустам Ашурматов 83,


Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика