RU

Последние новости

09:18Англия терма жамоасини бошқариш учун асосий номзод номи маълум  0 08:50ОКМК сафида албаниялик легионер кўрикдан ўтмоқда  1 08:21Мессига гапирган гапи учун Аргентина вазир ўринбосари ишдан олинди  12 07:57Қорақалпоғистонда жойлашган «Турон» стадиони халқаро стандартларга мос реконструкция қилинади  5 07:28Бугун Ўзбекистон ОТЖ олимпиададан олдин сўнгги назорат учрашувида майдонга тушади  8 01:35Ташкилотни кескин танқид қилган Марсело Бьелсага КОНМЕБОЛ томонидан иш очилди  6 01:15Расман: Моуринью бошқарувидаги "Фенербахче" Сен-Максименни ижарага олди  2 00:55Вагиз Галиулин: “Ўзбекистон Суперлигаси савияси Россия биринчи дивизионидан анча юқорилаб кетди”  6 00:33Расман: Австралия терма жамоаси дарвозабони "Рома"га ўтди  2 00:10"Ордабаси" ЕЧЛ саралашидаги юришини биринчи босқичдаёқ тугатди   8 23:35Килиан Мбаппе: "Перес – дунёдаги энг зўр президент"  17 23:05Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоасини мағлуб қилди  2 22:39Ўртоқлик ўйини. ОКМК Тожикистон грандини ўта йирик ҳисобда таслим этди  12 21:44Обамеянг "Марсел"дан кетишини эълон қилди. Ҳужумчи Саудия Арабистонига йўл олади  1 21:21Ламин Ямаль янги мавсумни янги рақамда бошлайди  228

Суперлига. "Андижон" сафарда "Локомотив"ни енгиб, пешқадам бўлиб олди Новости

Суперлига. "Андижон" сафарда "Локомотив"ни енгиб, пешқадам бўлиб олди

Суперлига 5-тури доирасидаги "Локомотив" – "Андижон" учрашуви якунига етди.

Суперлига

5-тур

Локомотив

Сардор Абдунабиев - 85'

Суперлига. Тур 5

04/04/2024, 19:15

2
:
1
Завершен

Андижан

Ислом Маматказин - 55', Шахром Самиев - 70'

45'
90'
54'  Иван Рогач
66'  Джасур Ҳакимов (Сардор Абдунабиев)
75'  Анзур Исмоилов (Иззат Абдуллаев)
85'  Сардор Абдунабиев
85'  Иван Булатович (Собит Синдаров)
32'  Лука Згурский
38'  Ислом Маматказин
55'  Ислом Маматказин
55'  Бектемир Абдуманнонов
61'  Лука Згурский (Шахром Самиев)
70'  Шахром Самиев
79'  Фарход Сохибжонов (Демир Имери)
79'  Шерзод Эсанов (Фарход Бекмурадов )
90'  Бектемир Абдуманнонов (Армин Бошняк)

"Локомотив" – "Андижон" 1:2  

4 апрель. "Локомотив" стадиони. 19:15

Гол: Сардор Абдунабиев 85' – Ислом Маматказин (Бектемир Абдуманнонов) 55', Шаҳром Самиев 70'

Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов

Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов   

Захира ҳаками: Турғун Жумабоев

VAR: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR: Никита Афиногенов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров  

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

"Локомотив": 32.Суҳроб Султонов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 4.Иван Рогач, 8.Дамьян Крайишник, 10.Иван Булатович (27.Собит Синдаров, 85), 14.Дилшод Комилов, 15.Жасур Ҳакимов (7.Сардор Абдунабиев, 66), 17.Санжар Турсунов (с), 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 26.Абдуллоҳ Йўлдошев, 55.Анзур Исмоилов (11.Иззатилла Абдуллаев, 75).

Захира: 1.Абдумавлон Абдулжалилов, 6.Шерзод Комилов, 23.Жаҳонгир Ҳошимбоев, 70.Абубакрризо Турдиалиев, 77.Лазиз Мирзаев.

"Андижон": 72.Игорь Литовка, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 7.Шерзод Эсанов (8.Фарҳодбек Бекмуродов, 79), 9.Леван Арвеладзе, 13.Сардорбек Азимов, 15.Владимир Бубаня (с), 17.Фарҳод Соҳибжонов (31.Демир Имери, 79), 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 28.Ислом Маматказин, 51.Лука Згурский (99.Шаҳром Самиев, 61), 71.Бектемир Абдуманнонов (94.Армин Бошняк, 90+5).

Захира: 12.Моҳирбек Комилов, 4.Марлен Чобанов, 10.Илҳом Абдиғаниев, 14.Абдураҳмон Комилов, 66.Илҳом Алижонов.

Огоҳлантиришлар: Лука Згурский (32), Ислом Маматказин (38), Иван Рогач (54).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+5. "Андижон"да ўзгариш: Абдуманнонов ўрнига Бошняк майдонга тушди. 

90+2. Уууух! Дилшод Комилов жарима майдончаси ичига ёриб кирди, сал қолса автогол кузатиларди. Ўйин қизигандан қизиди. 

90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшилди.

90. Зарбааа! Йўлдошевнинг кучли зарбасидан сўнг Литовка супер сейв намойиш этди! 

88. Ууууух! Турсуновнинг узатмасидан кейин Комилов бош билан зарба берди, сал ноаниқ.

85. "Локомотив"да алмаштириш: Булатович ўрнига Синдаров учрашувни тугатиб қўяди. 

85. ГОЛ! Дилшод Комиловнинг зарбаси рикошет орқали Сардор Абдунабиевга етиб борди ва у собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди – 1:2!

84. Тиниб-тинчимас Абдуманнонов жарима майдончаси ичига ёриб кириб, дарвоза томон зарба беришнинг ҳам уддасидан чиқди. 

79. "Андижон"да 2 та ўзгариш: Соҳибжонов ўрнига Имери, Эсанов ўрнига Бекмуродов тушди.

78. Зарбаа! Самиевнинг чап оёқда йўллаган зарбасини Султонов қийинчилик билан бўлса-да қайтара олди. 

75. "Локомотив"да алмаштириш: Исмоилов ўрнига Абдуллаев ўйинга қўшилди.

74. Зарбаааа! Йўлдошевнинг акробатик зарбасига аниқлик етишмади. 

73. "Локомотив" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Ҳасановнинг ўнг қанотга оширган паси сал кучлироқ чиқиб қолди, акс ҳолда вазият жиддий тус оларди. 

70. ГОЛ! Ҳимоячи Рогач ва дарвозабон Султоновнинг қўпол хатосидан сўнг Самиев ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди! 

66. "Локомотив"да алмаштириш: Ҳакимов ўрнига Абдунабиев баҳсни давом эттиради.

61. "Андижон"да ўзгариш: Згурский ўрнига Самиев туширилди. 

57. Ууух! "Локо" футболчиси Крайишникнинг кучли зарбасидан сўнг Литовка жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. 

55. ГОЛ! Бектемир Абдуманноновнинг жаримадан ошириб берган тўпини Ислом Маматказин дарвоза тўрига жойлаб қўйди – 0:1!  

54. Иван Рогач Бектемир Абдуманноновни очиқчасига йиқитди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

52. Ҳакимов Арвеладзега нисбатан қўполлик ишлатди. 

49. Абдуманноновнинг бурчак зарбасидан амалга оширган узатмасидан кейин ҳимоячилар хавфни бартараф қилишди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус! 

45+1. Зарбааа! Шерзод Эсанов жарима майдончаси ичига ёриб кириб, зарба йўллади, Султонов жамоасини қутқарди. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

42. Сардор Азимов ўнг қанотдан олдинга бориб, йиқилиб тушди, бироқ ҳакам у симуляция қилди деб топди ва дарвозабон тўпни ўйинга киритишини билдирди.

38. Маматказин жарима майдончаси чизиғи олдида Абдулазизхон Абдурашидовни йиқитди ва сариқ карточка олди. "Локо" стандартга эга бўлди, бироқ бундан самара чиқмади. 

32. Лука Згурский Иван Рогачги нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди. 

31. Фарҳод Соҳибжонов ўнг қанотдан ёриб кирмоқчи бўлаётиб ҳимоячилар қаршилигига учради ва йиқилиб тушди, аммо қоида бузиш қайд этилмади.  

28. Ўйин темпи у қадар юқориэмас. Айтарли вазиятлар ҳам йўқ.

23. Дамьян Крайишник майдон марказида Леван Арвеладзега нисбатан қоидани бузди. 

19. Иван Рогач қанотдан олдинга бораётган Азимовни қоидага монанд тўхтатиб қолишга эришди. 

15. Бош ҳакам VAR томон отланди ва вазиятни кўриб, пенальтини бекор қилди. 

14. "Локо" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Суҳроб Султонов бирга-бир ҳолатга чиқиб борган Бектемир Абдуманноновни йиқитди...  

11. Зарбааа! Иван Булатовичнинг чап оёқдаги зарбаси анча хавфли, аммо ноаниқ чиқди. 

7. Абдуманнонов жарима зарбасидан узатмани амалга оширмоқчи бўлди, бироқ тўп "темирйўлчилар" ҳимоячилари орқали майдонни тарк этди, бурчак зарбаси.  

4. Дастлабки дақиқаларда меҳмонлар ўйиндаги устунликни қўлга олишга ҳаракат қилишмоқда. 

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув 19:15 да бошланади.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика