RU

Последние новости

21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  36 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  11 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   7 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  8 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4

Суперлига клублари ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга янада кўпроқ аҳамият қаратишади Новости

Суперлига клублари ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга янада кўпроқ аҳамият қаратишади

Кеча ЎзПФЛ биносида Суперлига клублари бош мураббийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда қатор масалалар муҳокама этилди.

Жумладан, айни пайтда Суперлига ўйинларда аксарият ҳолатларда фаол ўйин вақти 55-60 дақиқа атрофида бўлмоқда. Ушбу вақтни янада кўпайтириш, фаол ўйин вақтини ошириш мақсадида Суперлига клублари ҳам эндиликда ҳар бир футболчи билан индивидуал тарзда ишлаш ва унинг спорт формасини мунтазам таҳлил этиб бориш тартибига ўтади.

Ҳозирда миллий терма жамоа ва олимпия терма жамоага номзод футболчилар жисмоний тайёргарлиги ва уларнинг спорт формаси барқарорлиги мунтазам равишда текшириб, таҳлил этиб борилмоқда.

Ушбу амалиётни Суперлиганинг барча клубларида татбиқ қилиш эса ҳар бир клуб ихтиёрида бўлган ўйинчиларнинг мавсум давомида бир маъромдаги спорт формасини ушлаб туриши, бу эса ўз навбатида майдонда ўйин темпининг ошишини таъминлаши тайин.

Бу борада Суперлига клублари устозларининг ҳар бири ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Аён бўлдики, мураббийлар ҳам ҳар бир шогирди жисмоний ҳолати, унинг ҳафта давомидаги машғулотларда бажарган нормалари ва бошқа кўрсатгичларидан аниқ хабардор бўлиб боришидан мамнун бўлади. Натижада қайсидир футболчида у ёки бу жиҳат оқсаётган бўлса, мураббий шундан келиб чиққан ҳолда унга юкаламалар беради.

Йиғилиш давомида мураббийлар бу борадаги ўз саволлари, таклифларини билдиришди, қолган клублар устозлари билан ўзаро фикр алмашиб, Суперлига учрашувларида кескинлик ва шиддат, жозибадорлик ва томошабопликнинг ошишида машғулотларнинг интенсивлигини ошириш ва жисмоний тайёргарлик жиҳатига янада кўпроқ урғу берилиши аҳамияти батафсил муҳокама этилди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика