RU

Последние новости

02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  1 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  3 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  13 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  3 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1

Суперлига клублари футболчиларидан жисмоний тайёргарлик бўйича норматив қабул қилиш бошланди Новости

Суперлига клублари футболчиларидан жисмоний тайёргарлик бўйича норматив қабул қилиш бошланди

Суперлига клублари футболчиларининг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилиши ҳақида аввал хабар берган эдик.

Шуни таъкидлаш керакки, бу каби тест-синовлари жорий йил аввалида ўзбек футболида илк марта амалга тадбиқ этилди. Синовларнинг дастлабкиси ўтган йилнинг декабрь ойида, сўнгра чемпионат старти олдидан февраль ойида ўтказилиб, шу орқали миллий чемпионатимиз клублари футболчиларининг жисмоний ҳолати ҳақида умумий хулоса қилинганди.

Мазкур тест-синовлари тизимини ишлаб чиқиб, футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхшиланиб боришини назорат қилаётган Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик бўлими белгиланган режа асосида ёзги нормативлар қабул қилишни ҳам бошлади.

Кеча, 24 июнь куни “Қўқон-1912” жамоаси футболчилари биринчи бўлиб нормативлар топширишди. Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик бўлими ходими педагогика фанлари номзоди, профессор Шамиль Исеев бошчилигидаги мутахассислар ҳар бир клуб футболчиларининг ойдан-ойга жисмоний жиҳатдан ўзининг оптимал спорт формасига кириб бораётганини синовдан ўтказишмоқда.  Футболчилар 30 метрга югуриш, узунликга сакраш, 7х50  метрга югуриш,  “Yо-Yо” тест синовлари бўйича нормативлар топширишмоқда. Дарвозабонлар эса қўшимча равишда тўпни белгиланган масофага қўлда ва оёқда етказиб бериш бўйича ҳам ўз кўрсаткичлари яхшиланиб бораётганини намойиш этишлари талаб этилмоқда.

“Тест-синовлари мавсум аввалида футболчиларнинг янги чемпионатга қандай тайёргарлик кўрганини аниқлаш, уларнинг жисмоний жиҳатдан тўлиқ мавсум ўтказишга тайёрлигига ишонч хосил қилиш мақсадида ташкил этилган эди. Ана энди ҳозирда клублар ёзги таътилга йўл олишди.  Улар мавсумнинг илк қисмини ўтказишди. Ҳар бир клубнинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи ўз қўл остидаги футболчиларнинг жисмоний жиҳатдан фақат ўсишга эришишларини назорат қилиб бормоқда. Уларнинг бу борада қандай иш олиб борганини энди нормативлар аниқ кўрсатиб беради. Нормативлар шартлари ўзгаришсиз қолди.  Фақатгина футболчиларнинг секин-аста формага кириб бораётганини инобатга олиб, кўрсатгичлар бироз кучайтирилдики, энди ўйинчилар қишдагидан кўра бироз тезроқ ва яхшироқ натижалар қайд этиши лозим бўлади”, - деди Шамиль Исеев.

Суперлига клубларининг норматив топшириш муддатлари жадвали:

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика