RU

Последние новости

21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  743 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  11 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  6 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Суперлига клублари академиялари ва болалар мактаблари мутахассислари учун Японияда семинар ўтказилди Новости

Суперлига клублари академиялари ва болалар мактаблари мутахассислари учун Японияда семинар ўтказилди

Японияда Суперлига клублари академиялари мутахассислари учун семинар бўлиб ўтди.

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 5 март куни мамлакатимизда болалар футболи бўйича фаолият олиб бораётган футбол Академиялари ва футбол мактаблари мутахассислари, малакали болалар мураббийларининг бир гуруҳи Японияга жўнаб кетишганди.

Мазкур сафар Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг Токиода Япония Футбол Ассоциацияси Президенти Ташима Кодзо билан расмий учрашув давомида имзолаган меморандуми асосида ташки этилганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.

Сафардан кўзланган асосий мақсад юртимизда болалар футболи ва оммавий футболни ривожлантириш бўйича Япония тараққиёт моделини ва тажрибасини Ўзбекистонда татбиқ қилиш, юртимиздаги болалар мусобақалари ва футбол тадбирларида селекция ишларини такомиллаштиришда Япония мамлакати тизимидан фойдаланишдан иборат.

Мазкур сафар билан боғлиқ масалалар бўйича Япония Футбол Ассоциациясида махсус ишчи гуруҳ тузилди. Ассоциациянинг халқаро алоқалар бўлими мутахассиси, ўзбекистонликлар делегациясига масъул ходим Томо Сугияма ўзбекистонликларнинг Япониядаги ташрифи дастурини ишлаб чиқди.

Унга кўра, делегациямиз аъзоларига  Япония U-19 терма жамоаси мураббийи Масанага Кагеяма семинар ўтказди. Семинар давомида япониялик мутахассис терма жамоага футболчиларни селекция қилиш, жамоа билан машғулотлар ўтказишнинг услублари ва асосий принципларини тушунтирди. Бундан ташқари, ҳамюртларимиз Жей-Лига учрашувларини томоша қилишлари ва Япония U-14, U-15 ва U-18 терма жамоалари машғулотларини кузатиб боришлари ҳам режалаштирилган.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика