RU

Последние новости

16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 16:31Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум” (матнли трансляция)  0 16:30"Олмипик Мобиуз" - "Зомин" (онлайн натижа)  0 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  2 15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  0 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  3 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  25 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  3 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  3 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  14 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  5 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  23 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  4 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   13

Суперлига. "Капитан"дан дебют гол Новости

Суперлига. "Капитан"дан дебют гол

Суперлиганинг 22-турида Қаршида меҳмон бўлган "Металлург" минимал ҳисобда мағлуб бўлди.

Кўпчилик бу ўйинни қизил карточка ва голга айланмаган пенальти орқали эслаб қолса керак. Лекин "Марказий" ўйингоҳда содир бўлган энг эътиборли воқеа бу эмас. Бекободликларга қарши баҳсда "Насаф" сардори жамоа либосидаги илк голини урди. Сезганингиздек, гап Шерзод Аъзамов 2017 йилнинг ёзида "Пахтакор"га ўтиб кетгач, Ғузорнинг "Шўртан"идан Қаршига кўчган Умар Эшмуродов ҳақида кетяпти.

28 ёшли ҳимоячи Мақсуд Каримов жамоани тарк этганидан кейин (2019 йил) "Насаф" сардорига айланган эди. Унинг "аждарлар" таркибида Суперлигада гол уриши учун 104 ўйин керак бўлди.

Бевосита учрашувга тўхаталадиган бўлсак, Қарши шаҳри жамоаси мавсумдаги 12-ғалабасини тантана қилди. Бу ўз-ўзидан "Металлург"нинг жорий йилдаги 15-мағлубиятига айланди (Суперлигадаги энг ёмон кўрсаткич).

Ўзаро ўйинлар тарихи (Ўзбекистон чемпионати)

Насаф: 30 ғалаба, 6 дуранг, 12 мағлубият

Металлург: 12 ғалаба, 6 дуранг, 30 мағлубият

Тўплар нисбати — "Насаф" 79:38 "Металлург"

Мазкур ўйиндан кейин Рўзиқул Бердиев шогирдларининг ғалабали серияси 5 та ўйинга етди. "Металлург" эса қаторасига 4-ўйинда ҳам мағлубиятга учради.

Реванш олинди. Олмалиқдаги "жанг" ҳақида қизиқ маълумотлар

Автор :
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика