RU

Последние новости

10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  10 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  6 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  3 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  11 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  1 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  8 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  7 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  1 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1

Суперлига. "Капитан"дан дебют гол Новости

Суперлига. "Капитан"дан дебют гол

Суперлиганинг 22-турида Қаршида меҳмон бўлган "Металлург" минимал ҳисобда мағлуб бўлди.

Кўпчилик бу ўйинни қизил карточка ва голга айланмаган пенальти орқали эслаб қолса керак. Лекин "Марказий" ўйингоҳда содир бўлган энг эътиборли воқеа бу эмас. Бекободликларга қарши баҳсда "Насаф" сардори жамоа либосидаги илк голини урди. Сезганингиздек, гап Шерзод Аъзамов 2017 йилнинг ёзида "Пахтакор"га ўтиб кетгач, Ғузорнинг "Шўртан"идан Қаршига кўчган Умар Эшмуродов ҳақида кетяпти.

28 ёшли ҳимоячи Мақсуд Каримов жамоани тарк этганидан кейин (2019 йил) "Насаф" сардорига айланган эди. Унинг "аждарлар" таркибида Суперлигада гол уриши учун 104 ўйин керак бўлди.

Бевосита учрашувга тўхаталадиган бўлсак, Қарши шаҳри жамоаси мавсумдаги 12-ғалабасини тантана қилди. Бу ўз-ўзидан "Металлург"нинг жорий йилдаги 15-мағлубиятига айланди (Суперлигадаги энг ёмон кўрсаткич).

Ўзаро ўйинлар тарихи (Ўзбекистон чемпионати)

Насаф: 30 ғалаба, 6 дуранг, 12 мағлубият

Металлург: 12 ғалаба, 6 дуранг, 30 мағлубият

Тўплар нисбати — "Насаф" 79:38 "Металлург"

Мазкур ўйиндан кейин Рўзиқул Бердиев шогирдларининг ғалабали серияси 5 та ўйинга етди. "Металлург" эса қаторасига 4-ўйинда ҳам мағлубиятга учради.

Реванш олинди. Олмалиқдаги "жанг" ҳақида қизиқ маълумотлар

Автор :
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика