RU

Последние новости

13:57Англия топ-клублари "Golden Boy"га даъвогар футболчи учун курашмоқда  0 13:29ЕЧЛ плей-оффида қўшимча таймлардан воз кечилади, дастлабки 8 ўринни эгаллаганлар жавоб учрашувларини уйида қабул қилади  6 12:58Хуммельс "Боруссия"га қайтади ва клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этади  0 12:30"Реал" Анчелотти ўрнига 10 йилда 11 та соврин ютган мураббийни олиб келмоқчи  9 12:06Ўзбекистон U-15 терма жамоаси УЕФА Ривожланиш Кубогида қатнашади  7 11:43Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   23 11:26"Аввал ҳам Жаҳон чемпионатида қатнашганмиз, машиналар берилган. Самолёт олсангиз ҳам оёқ ердан узилмасин" — Равшан Эрматов чемпионларга яна нималар деди?  11 11:19"Криштиану – бутун дунёга ибрат" — Фигу  5 10:54Анчелотти ёзда сотиб олиш керак бўлган тўрт нафар футболчи номини айтди  12 10:25АПЛ тарихидаги энг яхши ҳужумчилар рўйхати эълон қилинди  12 09:56Мората яна А Серияга қайтиши мумкин  0 09:27Sofascore. «Ал Фaйҳа» дуранг ўйнаган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  1 08:58Маркус Рэшфорд қайси жамоага ўтиш нияти борлиги айтилди  2 08:29«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  9 08:00Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган илк клуб аниқ  2

Суперлига. "Нефтчи" ушбу мавсумдаги биринчи дурангини Самарқандда расмийлаштирди Новости

Суперлига. "Нефтчи" ушбу мавсумдаги биринчи дурангини Самарқандда расмийлаштирди

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Динамо" – "Нефтчи" учрашуви якунига етди.



ДИНАМО – НЕФТЧИ 1:1 
30 апрель 2022 йил. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 18:40
Ҳакамлар:
Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Илья Ильин
Назоратчи: Бахтиёр Тагаев
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Гол: Жасур Умаров 36' – Аброр Исмоилов 10'

"Динамо": 12.Милое Прекович, 5.Михайло Йованович, 6.Иброҳим Йўлдошев, 9.Тўлқин Эргашев (7.Темур Исмоилов, 46), 10.Шоҳмалик Комилов (20.Жасур Жумаев, 90+4), 11.Саҳоб Рашидов (97.Фаҳриддин Алимов, 75), 15.Жўрабек Маннонов, 17.Музаффар Музаффаров, 22.Абдужамол Исроилов, 30.Жасур Умаров, 70.Ойбек Нурматов (14.Шокир Йўлдошев, 75).
Захира: 35.Аслонбек Аҳроров, 4.Достон Фотеев, 21.Ойбек Жўраев, 23.Акмал Козимов, 77.Воҳиджон Оқбўтаев.

"Нефтчи": 45.Акбар Тўраев, 9.Суннатулла Абдуллажонов, 17.Абдуллоҳ Олимов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Анваржон Ғофуров, 28.Даниэль Стойкович, 46.Шаҳзод Убайдуллаев (31.Марко Шарич, 74), 70.Аббос Ғуломов (7.Ойбек Қиличев, 80), 77.Аброр Исмоилов, 80.Александр Ешич, 99.Улуғбек Ҳошимов.
Захира: 1.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 2.Исмоил Акрамов, 24.Раҳмонжон Рўзиев, 76.Фаҳриддин Муҳаммадов.

Огоҳлантиришлар: Музаффар Музаффаров (50), Аббос Ғуломов (68), Михайло Йованович (86), Ойбек Қиличев (88), Акбар Тўраев (90+3), Фаҳриддин Алимов (90+3).


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Баҳс якунланди! 

90+4. "Динамо"да алмаштириш: Комилов ўрнига Жумаев тушди. 

90+3. Алимов ва "Нефтчи" аъзолари ўртасида тортишув юзага келди. Акбар Тўраев ва Фаҳриддин Алимов огоҳлантирилди. 

90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Алимов катта тезликда олдинга борди, аммо якунда Ешичнинг қаршилигига учради. 

88. Қиличев Умаровни ортдан тепгани учун огоҳлантириш олди. 

86. Йованович огоҳлантирилди.

85. Зарбааа!  Қандай имконият! Шокир Йўлдошевнинг зарбасини Акбар Тўраев қайтаришга эришди. 

83. Ҳар икки жамоа ғалаб қозониш йўлида ҳужумга отланмоқда, аммо бу ҳеч қандай самара келтирмаяпти. 

80. "Нефтчи"да ўзгариш: Аббос Ғуломов ўрнига Ойбек Қиличев туширилди. 

78. Ҳакам Фаҳриддин Алимовни тўпни қўли билан ўйнади, деб топди. 

75. "Динамо"да 2 та ўзгариш: Нурматов ўрнига Йўлдошев, Рашидов ўрнига Алимов майдонга тушди.

74. "Нефтчи"да алмаштириш: Убайдуллаев ўрнига Шарич ўйинга қўшилди.  

72. Зарба! Саҳоб Рашидовнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

68. Ойбек Нурматовга нисбатан қоидани бузган Аббос Ғуломов сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

62. Зарба!  Умаровнинг узоқ масофадан берган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди. 

60. Тўп жарима майдони ичида Аброр Исмоиловнинг қўлига тегди, аммо ҳакам бунга бефарқ қаради. Самарқандлик ишқибозлар норозиликларини яшириб ўтиришмаяпти. 

56. Зарбааа!  Комиловнинг зарбаси Тўраев томонидан қайтарилди, мезбонлар бурчак тўпига эга чиқишди. 

54. Ғуломов яқин масофадан Йовановични нишонга олди, унга тиббий ёрдам кўрсатилди.  

52. Зарбааа!  Абдуллоҳ Олимов узоқ масофадан жарима зарбаси орқали дарвозага йўл топмоқчи бўлди, ноаниқ.

50. Музаффаров Ғуломовга нисбатан жуда қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди. 

46. "Динамо"да ўзгариш: Эргашев ўрнига Исмоилов баҳсни давом эттиради. 

46. Иккинчи тайм старт олди! 

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди. 

36. ГОООООООООООООООООООООЛ!  Ҳисоб тенглашди! Жасур Умаровнинг чап оёқда ерлатиб йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвоза тўридан ўрин олди – 1:1! 


34. Мезбонлар кетма-кет ҳужум уюштиришмоқда, ҳозирча бу самара клетирмаяпти. 

28 . Ууух! Нурматовнинг узатмасидан кейин Саҳоб Рашидов бош билан зарба йўллаб, хавфли ҳолатни ҳосил қилишига оз қолди. 

26. Баҳс тенг курашлар остида давом этяпти. 

23. Уууух!  Анвар Ғофуровнинг бош билан йўллаган зарбасини "Динамо" посбони қайтарди! Қойилмақос сэйв! 

22. Маннонов Суннатулла Абдуллажоновга нисбатан қўполлик ишлатди, жарима. 

16. Шоҳмалик Комилов Мирзоҳид Ғофуров билан тўқнашиб кетди. 

14. Манноновнинг ичкарига ошириб берган тўпини ҳимоячилар бартараф қилишди. 

10. ГООООООООООЛ!  Аброр Исмоилов узоқ масофадан зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилди – 0:1!  


7. Фарғоналиклар дастлабки дақиқаларда жуда фаол ўйин кўрсатишмоқда. 

5. Зарба! Аброр Исмоиловнинг айланма зарбасидан сўнг тўпни Прекович эгаллаб олди. 

4. Ўйин тўхтаб қолди. Йовановичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

2. "Нефтчи" дастлабки бурчак тўпига эга бўлди, ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди. 

1. Ўйин бошланди! 

- Учрашув соат 18:40да бошланади. 

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика