RU

Последние новости

16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  0 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  2 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  16 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  3 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0

Суперлига. "Динамо" 6 йиллик танаффусдан сўнг ўз уйида "Локомотив"ни мағлуб этди Новости

Суперлига. "Динамо" 6 йиллик танаффусдан сўнг ўз уйида "Локомотив"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Динамо" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.
 

Ўйиннинг 2-дақиқасида мезбонлар бурчак тўпига эга бўлишди, ҳаводан узатиб берилган тўпни Шоҳруҳ Абдураҳмонов дарвоза томон ноаниқ тарзда йўллади. 

Кейинги дақиқада Арсланмират Амановнинг кучли зарбасини Ботирали Эргашев катта қийинчилик билан қайтарди.

14-дақиқада Сардор Эминовнинг кучли зарбасини Жавоҳир Илёсов қайтариб қолди. 

17-дақиқада мезбонлар вакили Дамир Темиров тўп учун курашда қўлини синдириб олди ва тез ёрдам машинасида стадионни тарк этди. Унга соғлик тилаймиз. 

27-дақиқада "Локомотив" футболчилари жарима тўпига эга бўлишди, Искандеровнинг узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди. 

Кейинги ҳужумда Ҳайдаров боши билан дарвозага аниқ зарба йўллади, Ботирали Эргашев ажойиб сейв намойиш этди, ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этишди. 

33-дақиқада "Динамо" вакили Шоҳруҳ Абдураҳмоновнинг кучли зарбасини Илёсов ушлаб олди. 

34-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқовнинг зарбасини Ботирали Эргашев қайтарди. 

36-дақиқада яна Абдураҳмоновнинг кучли зарбасини Илёсов бир амаллаб қайтаришга эришди. 

42-дақиқада Сардорбек Эминовнинг йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

43-дақиқада Йован Жокич жарима майдони чизиғи ёнидан кучли зарба берди, ноаниқ. 

Кейинги ҳужумда Олег Зотеев жарима майдони ичидан дарвозага зарба берди, Ботирали Эргашев оёқлари билан тўпни қайтарди.

 

49-дақиқада Искандеров узатган тўпни Тўхтахўжаев боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ. 

59-дақиқада Миркомил Лоқаев бирга бир вазиятга чиқиб борди, Илёсов тўпни қайтаришга эришди. 

61-дақиқада Абдураҳмоновнинг тўп узатишидан кейин Қадамбой Нурметов жарима майдони ичидан ҳисобни очди - 1:0. 

64-дақиқада Арсланмират Амановнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Темурхўжа Абдухолиқов боши билан дарвозага йўллади - 1:1. 

72-дақиқада чап қанотдан Бобур Қосимов тўпни дарвоза ёнига ташлаб берди, Қадамбой Нурметов бўш дарвозани ишғол қилиб дублга эришди - 2:1.

77-дақиқада Олег Зотеев чап томондан дарвоза томон зарба берди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

90-дақиқада Шоҳруҳ Абдураҳмоновнинг кучли зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан тегди. 

Учрашувда "Динамо" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Сўнгги бор "Динамо" 2013 йилда ўз майдонида "Локомотив"ни мағлуб этган эди. Шу тариқа 6 йиллик нохуш анъана якунига етди. 


Динамо

Кадамбой Нурметов - 61', Кадамбой Нурметов - 72'

Суперлига. Тур 12

21/06/2019, 18:00

1
:
2
Завершен

Локомотив

Темурходжа Абдухаликов - 64'

45'
90'
19'  Дамир Темиров (Обид Хакимов)
61'  Кадамбой Нурметов
61'  Шохрух Абдурахмонов
72'  Кадамбой Нурметов
72'  Бобур Касымов
79'  Жасур Азимов (Акмаль Холмурадов)
85'  Кадамбой Нурметов (Сирож Хамраев)
46'  Йован Жокич (Азизбек Амонов)
59'  Ислом Тухтаходжаев (Диер Турапов)
64'  Темурходжа Абдухаликов
64'  Арсланмират Аманов
83'  Азизбек Хайдаров (Владислав Фомин)


Суперлига, 12-тур
"ДИНАМО" (Самарқанд) – "ЛОКОМОТИВ" (Тошкент) - 2:1
21 июнь 2019 йил. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Олим Тўйчибоев, Равшан Копадзе, Шохруҳ Аъзамов, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Голлар: Қадамбой Нурметов 61, - 1:0 (Шоҳруҳ Абдураҳмонов). Темурхўжа Абдухолиқов 64, - 1:1 (Арсланмират Аманов). Қадамбой Нурметов 72, - 2:1 (Бобур Қосимов).

"Динамо": 1.Ботирали Эргашев, 2.Миркомил Лоқаев, 4.Ҳакимжон Аъламхонов, 7.Жасур Азимов (6.Акмал Холмуродов, 80), 11.Қадамбой Нурметов (20.Сирож Ҳамроев, 85), 16.Бобур Қосимов, 21.Дамир Темиров (28.Обиджон Ҳакимов, 19), 23.Сардор Эминов, 24.Жасурбек Ўринов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 34.Шоҳруҳ Абдураҳмонов.
Захира: 12.Шоҳруҳ Эшбўтаев, 9.Низомжон Норов, 10.Амиржон Сафаров, 14.Воҳид Шодиев, 19.Санжар Баратов, 44.Дилмурод Каримов.

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Азизбек Ҳайдаров (75.Владислав Фомин, 83), 8.Жамшид Искандеров, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 20.Ислом Тўхтахўжаев (77.Диёржон Туропов, 59), 23.Йован Жокич (14.Азизбек Амонов, 46), 24.Давронбек Ҳошимов, 33.Олег Зотеев, 71.Арсланмират Аманов, 88.Игорь Йелич.
Захира: 12.Маъмур Икромов, 25.Жавоҳир Алижонов, 52.Жалолиддин Жумабоев, 72.Бобурбек Эргашев, 78.Умар Адҳамзода.

Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика