RU

Последние новости

17:10Родри дисквалификация қилиниши мумкин  0 16:42Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм” Чехия клуби билан, “Бухоро” Россия клуби билан дуранг ўйнади, ОКМК эса Грузия жамоасидан устун келди  0 15:28"Динамо" назорат ўйинида Россиянинг 3 карра чемпионига йирик ҳисобда ютқазди  3 15:01"Астон Вилла" таркиб учун харажатлар лимитини бузгани учун яна УEФА томонидан жаримага тортилиши мумкин. Клуб ўтган йили 6 млн евро тўлаган  1 14:31АПЛ форварди Англиянинг 8 та клубида қизиқиш уйғотди  4 14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  8 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  12 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  3 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  7 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  106 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  1

Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди Новости

Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди

Суперлига 28-туридан ўрин олган баҳс якунига етди.

Суперлига

28-тур

"Бухоро" – "Нефтчи" 1:1  

Бухоро. "Бухоро" футбол академияси. 18:00

Голлар: Доминик Бегич (Фране Икич) 82' – Владимир Йовович (Икром Алибоев) 51'

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев

Ёрдамчи ҳакамлар: Александр Сидоров, Аваз Абдуллаев

Захира ҳаками: Муҳаммадали Бахтиёров

Назоратчи: Виктор Серазитдинов

VAR: Абдурашид Худойберганов

AVAR: Алишер Раҳимқулов

Комиссар: Шерзод Ражабов

"Бухоро": 21.Отабек Боймуродов, 2.Иззатилло Пўлатов, 6.Равшан Хайруллаев (8.Анваржон Жўраев, 81), 10.Азизбек Амонов, 25.Фране Чирьяк, 27.Муҳаммад Йўлдошев (9.Амирбек Саидов, 66), 33.Йосип Томашевич, 88.Доминик Бегич, 93.Марко Колакович, 94.Фране Икич, 97.Шаҳбоз Жўрабеков (19.Билол Туплиев, 46).

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 4.Жавоҳир Ўтамуродов, 11.Иброҳим Нўъмонов, 14.Алишер Хайруллаев, 92.Никита Карпенко, 95.Нодир Аҳмаджонов.

"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 5.Икром Алибоев, 7.Аброр Исмоилов (77.Билолхон Тошмирзаев, 90+2), 8.Владимир Йовович (11.Қувондиқ Рўзиев, 77), 10.Жамшид Искандеров (24.Ғуломҳайдар Гулямов, 90+2), 20.Анвар Ғофуров, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 23.Йован Жокич, 32.Зоран Марушич (70.Сильванус Нимели, 86), 34.Фарруҳ Сайфиев.

Захира: 45.Акбар Тўраев, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 15.Шаҳзод Неъматжонов, 22.Алишер Одилов, 33.Шоҳруҳ Ёқубжонов.

Огоҳлантиришлар: Зоран Марушич (31), Йосим Томашевич (50).

Четлатиш: Икром Алибоев (58).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90+4. Зарбааа! Амоновнинг олисдан йўллаган зарбасини Эргашев қайтаришги эришди. 

90+2. "Нефтчи"да 2 та алмаштириш: Искандеров ўрнига Гулямов, Исмоилов ўрнига Тошмирзаев ўйинга қўшилди. 

90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Саидов тўп учун астойдил кураш олиб бориб, Ғофуровга нисбатан қоидани бузди. 

86. "Нефтчи"да ўзгариш: Марушич ўрнига Нимели туширилди. 

82. ГОЛ! Икичнинг узун пасидан сўнг Бегич тўпни тўхтатмасдан чап оёқдаги зарбаси орқали дарвозага жойлаб қўйди — 1:1!

81. "Бухоро"да алмаштириш: Хайруллаев ўрнига Жўраев тушди. 

77. "Нефтчи"да ўзгариш: Йовович ўрнига Рўзиев баҳсни давом эттиради. 

73. Зарбааа! Искандеровнинг қулай нуқтадан берган кучли зарбасига аниқлик етишмади. 

71. Жокичдан яхши узатма, аммо тўпни рақиб эгаллаб олди, шундан сўнг Марушич тўпни қайтариб олишга эришди.  

69. Фарруҳ Сайфиев рақибдан кимгадир сариқ карточка кўрсатишни сўради, ҳакам уни тинчлантирди.

66. "Бухоро"да алмаштириш: Йўлдошев ўрнига Саидов туширилди. 

63. Йўлдошев нима қилиб бўлса ҳам қанотда Искандеровни тўхтатиб қолди, жарима. 

58. Майдонда тўполон бошланиб кетди. Дастлаб Йовович ва Колакович тортишиб кетди, сўнг Алибоев Амоновни йиқитди. "Нефтчи" ярим ҳимоячисига қизил карточка кўрсатилди.

53. VAR голни ўрганиб чиқди ва уни инобатга олди. 

51. ГОЛ! Йововичнинг зарбасидан кейин тўп Икичга тегиб бироз йўналишини ўзгартирди ва дарвозадан жой олди — 0:1! 

50. Томашевич қўполлик эвазига Йововични тўхтатиб қолди ва сариқ карточка олди.  

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. "Бухоро"да ўзгариш: Жўрабеков ўрнига Туплиев тушди. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади — 0:0. Танаффус! 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

40. Зарбааа! Исмоилов Икични чиройли усулда ортда қолдириб, ўнг қанотдан ичкарига ёриб кирди ва зарба берди, Боймуродовдан сэйв!  

35. Исмоиловнинг узун пасидан сўнг тўп бухоролик ҳимоячиларга етиб келди ва улар тўпни дарвозабон Боймуродовга топширишди.  

31. Яна Чирьяк йиқитилди, бу сафар Марушич айбдор ва унга сариқ карточка берилди. 

30. Исмоилов ҳужумда тўпни тўхтатаман дея Чирьякка нисбатан қоидани бузди. 

26. Зарбаа! Алибоевнинг чамаси 15 метрдан йўллаган айланма зарбасига сал аниқлик етишмади.

26. Исмоилов - Искандеров - Марушич комбинацияси ҳужумчининг ўхшамаган паси орқали якун топди, нариги қанотда Йовович бир ўзи очилиб бораётганди.  

22. Ууух! Жўрабековнинг зарбасидан сўнг тўп рикошет орқали Бегичга етиб келди, унинг зарбаси устунга тегиб қайтди, бироқ шу вақтда офсайд борлиги эълон қилинди. 

20. Цигер эҳтиётсизлик оқибатида Бегични йиқитди, жарима зарбаси. 

19. Бу гал Цигер майдон марказига яқин ҳудудда Амонов билан тўқнашиб кетди, ҳакам давом этаётган ўйинни бироз тўхтатиб турди. 

17. Пўлатов қанотда Сайфиев билан тўқнашди ва шифокорлар ёрдамига муҳтожлик сезди. 

13. Ууух! Жўрабековнинг қулай пасидан сўнг Амонов қулай нуқтадан ерлатиб зарба йўллади, ноаниқ. 

11. Тажрибали Йовович ҳужум вақтида Томашевични туртиб йиқитди. 

8. Искандеровнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини бухоролик ҳимоячилар узоқлаштиришди. 

6. Йўлдошев қанотдан тўпни ичкарига ошириш истагида эди, аммо тўпни Исмоиловга олдириб қўйди. 

2. Зарбаа! "Бухоро" учрашувни анча фаол бошлади. Ҳозирги вазиятда Пўлатов олисдан дарвозани пойлашга уринди, ноаниқ. 

1. Баҳс бошланди! 

- Учрашув 18:00 да старт олади. 

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика