RU

Последние новости

01:25Дилшод Раҳматов: "Гватемала бизга сўнгги сониягача курашиш кераклигини ўргатди. Мураббийларимиз яхши маънода жуда қаттиққўл"  0 00:53Париж-2024. Япония ва Ироқ ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  4 00:50Хосе Венансио Лопес: "Бизга барқарорлик етишмаяпти. Ушбу муаммога имкон қадар тезроқ ечим топишимиз керак"  0 00:26Расман: Саидазамат Мирсаидов - “Навбаҳор” футболчиси!  3 23:53Тимур Кападзе: "Жамоа ўйинидан қониқдим. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди"  24 23:34Расман: Санжар Қувватов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  3 23:17"Ҳаётим давомида бунақа циркни кўрмаганман" – Хавьер Маскерано  19 23:10Париж-2024. Аргентина - Марокаш 1:2, Аргентинанинг сўнги дақиқада урган голи ҳисобга олинмади  1 23:03Расман: Сардор Рашидов – "Навбаҳор" футболчиси!  18 22:50Париж-2024. Ўзбекистон - Испания 1:2, Шомуродов тарихий гол урди, Нематов пенальтини қайтарди  5 22:40Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди!  19 22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  9 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  8 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  54

Суперлига. "Бунёдкор" — "Қўқон-1912" учрашувида кучлар тенг келди Новости

Суперлига. "Бунёдкор" — "Қўқон-1912" учрашувида кучлар тенг келди

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Қўқон-1912" учрашуви якунланди.


"Бунёдкор" – "Қўқон-1912" 1:1

21 июнь 2022 йил. Тошкент, "Бунёдкор" стадиони. 20.00

Бош ҳакам: Раҳимбек Каримов

Қанот ҳакамлари: Бахтиёрхўжа Шавкатов, Ойбек Калахўжаев

Захира ҳаками: Абдурашид Худойберганов

ВАР ҳаками: Фирдавс Норсафаров

ВАР ҳаками ёрдамчиси: Алесандр Сидоров

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Зохиржон Акрамхонов

Голлар: Йосович, 90+1 (0:1), Эргашев, 90+5 (1:1)

"Бунёдкор": 32.Суҳроб Султонов, 4.Давронжон Эргашев, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Одилжон Абдураҳмонов (34.Суҳроб Иззатов, 55), 8.Францис Нарх (14.Ҳусайн Эргашбоев, 79), 17.Фарҳод Мираҳматов, 25.Муҳаммадсафо Фозилов, 29.Музаффар Олимжонов, 33.Умарали Раҳмоналиев (19.Билол Туплиев, 79), 49.Иброҳим Томива, 99.Умид Султонов (15.Жасур Ҳакимов, 68)

Захира: 1.Жасурбек Умрзоқов, 5.Дилшод Жўраев, 10.Расул Йўлдошев, 21.Ғайрат Азизхўжаев, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов

"Қўқон-1912": 1.Музаффар Абдуллаев, 6.Дилшод Раҳматуллаев, 8.Санъат Шихов, 10.Жавоҳир Сидиқов, 11.Мўминжон Мелиев (27.Анваржон Ҳожимирзаев, 82), 13.Сардорбек Азимов (4.Илҳомжон Ваҳобов, 90+3), 14.Авазхон Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 17.Қувондиқ Рўзиев, 33.Иван Йосович, 70.Билолхон Тошмирзаев (7.Жамшид Ҳасанов, 61)

Захира: 12.Нодиржон Ашурматов, 21.Исломжон Абдуллаев, 5.Славко Лукич, 18.Шаҳзодбек Нурматов, 19.Диёрбек Жалолиддинов, 22.Сардоржон Етовқўзиев

Огоҳлантиришлар: Азимов (27), Эргешв (76).


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди! Ҳисоб ўйинга мос бўлди!

90+5. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Эргашев хатосини тўғрилади! Бурчак зарбасидан йўлланган тўпни боши билан дарвоза тўрига жойлади.

90+3. Ўзгариш: Сардорбек Азимов ўрнига Илҳомжон Ваҳобов ўйинга қўшилди.

90+1. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Йосович пенальтидан унумли фойдаланди. Дарвозабон тўп йўналишини топа олмади.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

89. Пенальти! Ҳакам 11 метрли нуқтани кўрсатди.

85. "Қўқон-1912"да яхши имконият юзага келди, Сиддиқовнинг узатмасидан сўнг Хожимирзаев йиқилди, ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда, пенальти белгиланиши мумкин.

82. Ўзгариш: Мўминжон Мелиев ўрнини Анваржон Ҳожимирзаев тўлдирди.

81. Эргашевнинг жаримадан йўллаган зарбасига дарвоза кичиклик қилди.

79. "Бунёдкор" таркибида икки ўзгариш: Францис Нарх ўрнига Ҳусайн Эргашбоев, Умарали Раҳмоналиев ўрнига Билол Туплиев майдонга туширилди.

76. Давронжон Эргашев мендан қочиб, ҳеч қаёққа кетолмайсан дея рақибини тўхтатиб қолди ва огоҳлантирилди.

73. "Бунёдкор" футболчисининг қўполлигидан кейин Шиховнинг "вооой" дегани бизгача эшитилди.

69. Сардор Азимов зарба беришда шошқалоқлик қилди, оқибатда яхши ҳужум ҳавога совурилди.

68. Мезбонларда ўзгариш: Жасур Ҳакимов Умид Султонов ўрнига майдонга туширилди.

66. Кучлар тенглигидан жамоалар бир-бирига вазият яратишга имкон бермаяпти.

61. Тошмирзаев жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Жамшид Ҳасанов туширилди.

58. Мелиевнинг бош билан йўлланган зарбасига ҳам бундан аввалги таърифим лоппа-лойиқ тушади.

56. Раҳматуллаев тўпни ўнг оёғига тўғрилаб олиб, зарба йўллади... Бугунги зарбалар дарвозадан камида 2 метр юқорига йўлланмоқда.

55. "Бунёдкор"да ўзгариш: Одилжон Абдураҳмонов кетди, Суҳроб Иззатов майдонга туширилди.

52. Азимовнинг қанотдаги узатмасидан сўнг Олимжонов математик ҳисоб-китоблар қилиб ўтирмасдан осонгина тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбора қолди. 

49. Рўзиевнинг жаримадан узатмасини "қалдирғочлар" посбони волейбол услубида уриб юборди.

48. Рўзиев қанотда йиқитилди. Жарима зарбаси.

46. Мираҳмадов биринчи таймда рақиб жамоа аъзоси Шиховнинг зарба нусхасини ижро этди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. 

"Бунёдкор"нинг чинакам мухлисларидан бири, сиз қаёқдасиз?

Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

42. "Бунёдкор"да стандарт вазият юзага келди. Нархнинг узатмаси бартараф этилди. Орада Нарх рақиб жарима майдонида йиқилишгаям улгурди, пенальтига асос топилмади.

40. Нарх-Томива комбинациясидан сўнг Иброҳимнинг зарбаси юқорилаб кетди.

37. Шихов чап қанотдан ўз омадини синаб кўрди, омад ҳали унинг қаршисида эмас экан. 

33. Зарба! Раҳмоналиев рақамига мос дақиқада дарвозани титратадиган зарба йўллади!

31. Нархнинг бурчак зарбасидан сўнг рақиб посбони бокс услабида тўпни қайтариб юборди.

27. Азимов рақибини "чопди" ва ҳакамдан сариқ қоғозли туҳфани қабул қилиб олди. 

24. Майдон марказига яқин нуқтада икки рақиб автомобиллар сингари қаттиқ тўқнашди. Иккала футболчи медосмотрдан ўтмоқда.

23. Султонов икки рақибини кўрдим демасдан алдаб ўтди, учинчисига келганда, "аттанг" деб қолди.

20. Азимов ҳужум чоғида ўзи билмаган ҳолда Мираҳмадов бошининг орқа қисмига "шапати" қўйиб юборди. Ваҳимага ўрин йўқ, ҳаммаси жойида.

17. Азимовнинг зарбаси ўзи кутганидан ҳам ноаниқ чиқди. Унинг оқ либосининг ярми аллақачон қора тусга беланган.

14. Рўзиевнинг жарима зарбаси регби услабида йўлланди.

13. Ўлмасалиев яқин дақиқалар ичида иккинчи бор рақибларидан узр сўрайдиган ҳаракат амалга оширди. Ў ҳарфидаги белги "л"нинг ортига беркиниб олибди.

10. Мираҳматов қанотда шеригинининг узатмасидан сўнг умри давомидаги энг баланд сакрашлардан бирини ижро этди, барибир тўпга бўйи етмади. 

8. Томива шеригидан нолиди. "Олдинга бермайсанми" деган ишорани қилди. 

6. Мелиев қанотдан марказга амалга ошириб, шундоқ қараса, рақиб посбонидан бошқа кимса кўринмади.

5. Рўзиев ҳужум чоғида йиқилди. Ҳакам унга қараб "Тур, йигитча" ишорасини қилди.

3. Султонов шериги узатган тўпга етаман дегунча майдон тугаб қолди.

2. Фозилов майдон марказида рақибини ўтказиб юборгиси келмади.

1. Учрашув бошланди.

"Бунёдкор" айни дамда 12 очко билан Суперлигада 9-ўринни эгаллаб турибди, қўқонликлар эса 10 очко билан 11-поғонадан жой олган.

Бугун мезбонлар кўк, меҳмон жамоа эса оқ рангли либосда ҳаракат қилади.

Жамоалар яшил майдонга қадам қўйишмоқда.

- Учрашув соат 20:00да бошланади. 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика