RU

Последние новости

21:22Улуғбек Бакаев: "Раҳбариятнинг қарори мен ва раҳбарият ўртасидаги шахсий масала"  0 21:20"Сурхон" — "Пахтакор" 0:0 (Матнли трансляция)  35 21:07ҚПЛ. "Турон" ва "Еттисув" ўзаро дуранг ўйнади, майдонда тўрт нафар ўзбекистонлик ҳаракат қилди  2 21:00Суперлига. ОКМК – "Андижон" 2:3 (матнли транлсяция)  83 20:50"Краснодар" — "Рубин". Таркиблар маълум  0 20:47"Арсенал" — "Борнмут". Таркиблар маълум  1 20:32Бундеслига. "Бавария" "Лейпциг" билан ўйинда ғалабани қўлдан бой берди – 3:3. Чемпионлик кейинги ўйинга қолди  3 20:08"Галатасарой" — "Сивасспор". Таркиблар маълум  0 20:01Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида "Газиантеп"дан устун келди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:00Суперлига. "Машъал" Тошкентда "Бухоро"дан устун келди  25 19:52"Араз" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 19:24"Страсбур" — ПСЖ. Барколя асосий таркибда, Хвича захирада  3 19:23"Ал Аҳли" — "Кавасаки Фронтале". Бироздан сўнг бошланадиган Элит ОЧЛ финали учун таркиблар маълум  6 19:00Ла Лига. "Атлетико" "Алавес"ни енга олмади  6 17:45"Андижон"нинг сенсацион мағлубиятига ким айбдор?  22

Суперлига. "Қўқон-1912" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бунёдкор" майдонида зафар қучди Новости

Суперлига. "Қўқон-1912" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бунёдкор" майдонида зафар қучди

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Бунёдкор" — "Қўқон-1912" учрашуви якунланди.

Суперлига, 8-тур
"Бунёдкор" – "Қўқон-1912" 1:2
02 май 2025 йил. Тошкент, "Бунёдкор" стадиони. 20:30
Ҳакамлар:
Ғайрат Жўраев, Ислом Носиров, Абдухамид Абдураимов, Алишер Абдуваҳидов
Назоратчи: Зокир Қодиров
VAR: Ахрол Рисқуллаев
AVAR: Шерзод Аъзамов
Комиссар: Маъмур Султонов

Голлар: 1:0 – 16, Темурхўжа Абдухолиқов, 1:1 – 84, Жасур Холтўраев (пенальти), 1:2 – 90+7, Жавоҳир Ҳусанов

"Бунёдкор": 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Николоз Мали (18.Наримжонжон Аҳмаджонов, 62), 4.Нажмиддин Нормуродов, 6.Бобурбек Йўлдошев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 9.Имеда Ашортиа (8.Мартин Шролер, 67), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 15.Марко Бугарин, 23.Асадбек Раҳимжонов (10.Расул Йўлдошев, 57), 74.Луис Качорри (22.Азизбек Амонов, 67), 77.Музаффар Олимжонов.
Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 5.Александр Зевадинов, 30.Сардор Абдунабиев, 57.Амир Тўрақулов, 66.Азизбек Тўлқунбеков.

"Қўқон-1912": 13.Азизхон Исақов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 5.Жасурбек Ёқубов, 6.Алишер Салимов, 7.Шота Гвазава, 8.Бахтиёржон Қосимов, 11.Шаҳзод Бешимов (10.Ҳусниддин Ғофуров, 90+2), 19.Шаҳзод Акрамов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (9.Жавоҳир Ҳусанов, 72), 44.Андро Гиоргадзе, 69.Егор Кондратюк (14.Жасур Холтўраев, 60)
Захира: 1.Рустам Нортожиев, 15.Зафар Ҳакимов, 17.Алишер Хайруллаев, 18.Баҳром Абдураҳимов, 23.Бекжон Жўрабоев, 30.Иброҳимжон Мухторов.

Огоҳлантиришлар: Николоз Мали (28), Марко Бугарин (76)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+7. ГОЛ! "Бунёдкор" дарвозабонининг қўпол хатосидан унумли фойдаланган Ҳусанов жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди! 

90+2. "Қўқон-1912" таркибида ўзгариш амалга оширилди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

89. Олимжонов томонидан рақиб жарима майдонида йўлланган зарбага аниқлик етишмади.

84. ГОЛ! Холтўраев ўзи ишлаган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди!

83. "Бунёдкор" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Бобур Йўлдошев фол ишлатди деб топилди.

80. Бурчак узатмасидан сўнг Холтўраев рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттириш лозимлигини таъкидлади. Кейинчалик ҳакам ВАР монитори қаршисига йўл олди.

78. Қосимов томонидан ижро этилган жарима зарбасига аниқлик етишмади.

76. Бешимовни қоидабузарлик эвазига тўхтатиб қолган Бугаринга сариқ карточка кўрсатилди.

1270 нафар томошабин бугунги учрашувни стадиондан кузатмоқда экан.

74. Расул Йўлдошевнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

72. "Қўқон-1912"да ўзгариш содир этилди.

69. Мезбонлар томонидан йўлланган зарба Гиоргедзега тегиб қайтди, "Бунёдкор" пенальти сўради, ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини таъкидлади.

67. "Бунёдкор" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди. 

66. Абдухолиқов яқин масофадан рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллай олмади.

64. Абдухолиқовнинг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

62. "Бунёдкор"да ўзгариш содир бўлди.

60. "Қўқон"да ўзгариш: Кондратюк ўрнига Холтўраев майдонга тушди.

57. "Бунёдкор"да ўзгариш: Йўлдошев Раҳимжоновни алмаштирди. 

55. Бугарин меҳмонларнинг ҳужумини олдини олди, қарама-қарши ҳужумда Тоштемиров ишончли ҳаракат қилди.

51. Олимжоновга тиббий ёрдам кўрсатилди.

48. Зарба! Акрамовнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Абдунабиев қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+1. Ашортиа ўйиндан ташқари ҳолатда қолди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Ашортиа рақиб жарима майдонидан ўта ноаниқ зарба йўллади.

42. Гиоргадзе мезбонларнинг бурчак узатмасини қайтарди.

38. "Қўқон-1912" футболчиси Ёқубов Бугариннинг ўта қўпол хатосидан унумли фойдалана олмади. Унинг деярли бўш қолган дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

36. Ашортиа чап қанотдан жарима майдонига узатилган тўпга зарба бера олмади.

36. Майдон марказида Йўлдошевга нисбатан фол ишлатилди.

31. Кондратюк рақиб жарима майдонида бош билан ноаниқ зарба йўллади.

28. Мали Бешимовга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

23. Майдон марказида ҳаводаги тўп учун курашда Качорри ва Гиоргадзе ўртасида тўқнашув содир бўлди.

21. Мезбонлар чап қанотдан навбатдаги ҳужумни ташкиллаштиришди, жарима майдонига узатилган тўпга ҳеч ким етиб кела олмади.

16. ГОЛ! Абдухолиқов "Қўқон-1912" ҳимоячиларининг тўпни қайтаришдаги хатосидан унумли фойдаланган ҳолда дарвозани ишғол қилди! 

11. Меҳмонларнинг ўнг қанотдан бошлаган ҳужуми бесамар якунланди.

9. Качоррининг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

6. Малининг ўнг қанотдан узатмасини Абдухолиқов бош билан рақиб дарвозасига тўғрилаб қўя олмади.

3. Ашортианинг зарбасига аниқлик етишмади.

3. Нормуродов тўп учун курашда Акрамовдан устун келди ва рақиб ҳужумини зарарсизлантирди.

1. Олимжонов чап қанотдан олдинга бориб, марказ томон пас берди. Исоқов тўпни эгаллаб олди. 

1. Ўйин бошланди. Мезбонлар тўпни ўйинга киритди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Бунёдкор" тўқ бинафшаранг, "Қўқон-1912" оқ-кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +14   

Комментарии

+10   
02 мая 22:28:34
Шерзод. М
Маладес Қўқон ✊⚽⚽
+9   
02 мая 22:20:01
Real.M & Chelsi
Boss Qo'qon maladtsi
+9   
02 мая 21:16:08
Альберт Габсалямов
Коканд хорошо сейчас играет, желаю победы Коканду!
+9   
02 мая 20:25:31
Адхамжон Низамов
Бунёдкорга хурмат саклаган холда,Кукон 1912 га омад.Галаба кутиб коламиз
+8   
02 мая 22:30:54
Жахонгир-9
Насаф бир марта "А" килиб куйган булса Бунёдкор 2 марта "А" килиб куйди.
+8   
02 мая 21:33:18
Chempion_6363
Эҳ Қўқоним, Қўқоним????
Омад ва ғалабалар ёр бўлсин!
+7   
02 мая 23:01:45
Job Ir
Олдин фақат номдор жамоалар ютса хакам ёки тепадагилар айибдор бўларди. Энди куйи жамоалар ютса 1хbet айибдор. Сизларга кандай ўйин ёкади. Англияда оддий жамоалар кучли жамоаларни ютса хеч ким шубха қилмайдику
+6   
02 мая 23:05:34
Шерзод. М
Хозир Бунёдкор 7-0 га Қўқонни ютганда хеч ким ғиринг демас эди 1 х хам цўқ эди,Қўқон 1-2 га ютганига х бет эмиш))) Қўқонни ўйинларини кўрдингми бирор марта..
Бой ютса оддий хол ха ютадида эмиш камбағал ютса қумормиш)))оллаа)))
+6   
02 мая 22:53:55
Адхамжон Низамов
Канака тотал.
+6   
02 мая 22:53:35
Зинуp
Оххоо вангалар ))
+4   
02 мая 23:02:20
Шерзод. М
Хозир Бунёдкор 7-0 га Қўқонни ютганда хеч ким ғиринг демас эди 1 х хам цўқ эди,Қўқон 1-2 га ютганига х бет эмиш))) Қўқонни ўйинларини кўрдингми бирор марта..
Бой ютса оддий хол ха ютадида эмиш камбағал ютса қумормиш)))
+3   
02 мая 23:20:52
Said Yusuf
Qöqon gap yöq. Vodiy jamoalari ichida eng yuqoriga chiqdi
+3   
02 мая 22:37:28
islombek6767
Офарин! Ку́конли "баллар" Сизларни пойтахт жамоаси кийинчиликсиз ютамиз деб у́йлашган шекилли
+2   
02 мая 22:54:52
Азим Исмаилов
Ответ на комментарий пользователя barselona7
Бу фақат бизда эмас. Бутун дунё Букмекерлар қўлида. Ўйин бошида Бунёдкор ғалабаси учун 1.7 кфф берилган эди. Насафни қоқилишидан фойдаланиши мумкин бўлган ва ўз майдонида ўйнаётган бунинг устига сўнгги вақтларда анча мазмунли ўйин кўрсатаётган Бунёдкорга пул тикиш учун сабаб бордек гўё. Аммо ҳаммаси биз ўйлагандек бўлавермайди.
Уйин бошида айтганингизда биров ишонса буларди уйиндан кейин бунака эртакларни хамма айтовради
+2   
02 мая 22:50:42
barselona7
Ответ на комментарий пользователя Gosha Goshayev
Yuz foiz 1x liga bupti championat aniq))) Nasaf va mana ketidan Bunyodkor!!! Bechora qumorbozlar kuydi aniq 1xbet mazza qildiyov)))
Бу фақат бизда эмас. Бутун дунё Букмекерлар қўлида. Ўйин бошида Бунёдкор ғалабаси учун 1.7 кфф берилган эди. Насафни қоқилишидан фойдаланиши мумкин бўлган ва ўз майдонида ўйнаётган бунинг устига сўнгги вақтларда анча мазмунли ўйин кўрсатаётган Бунёдкорга пул тикиш учун сабаб бордек гўё. Аммо ҳаммаси биз ўйлагандек бўлавермайди.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика