RU

Последние новости

01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  4 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  3 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  15 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  23 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  235 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  7 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0

Суперлига. "Металлург" 10 киши бўлиб "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади Новости

Суперлига. "Металлург" 10 киши бўлиб "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтди.


Coca-Cola Суперлига. 8-тур
БУНЁДКОР – МЕТАЛЛУРГ - 1:1
10 май 2022 йил. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Фирдавс Норсафаров, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Достон Раҳмонов
Назоратчи: Марат Исмоилов
VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев
VAR ассистенти: Жаҳонгир Саидов
VAR назоратчиси: Владислав Цейтлин
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Голлар: Умарали Раҳмоналиев 18, - 1:0. Дамир Темиров 67, - 1:1 (Жасур Холтўраев).

"Бунёдкор": 32.Суҳроб Султонов, 4.Даврон Эргашев, 5.Дилшод Жўраев, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 8.Франсис Нарх, 21.Ғайрат Азизхўжаев (10.Расул Йўлдошев, 46), 22.Усмонали Исмоналиев, 33.Умарали Раҳмоналиев, 34.Суҳроб Иззатов, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов (3.Маҳмуджон Маҳамаджонов, 46) (7.Одилжон Абдураҳмонов, 80), 49.Иброҳим Томива.
Захира: 71.Сарвар Каримов, 2.Сардор Хурсандов, 14.Ҳусайн Эргашбоев, 17.Фарҳод Мираҳматов, 19.Билол Туплиев, 88.Жаҳонгир Ўрозов.

"Металлург": 12.Александр Лобанов, 5.Аббосжон Отахонов, 7.Исломбек Исоқжонов (6.Худойшукур Сатторов, 23), 8.Саламат Қутибоев (9.Забиҳилло Ўринбоев, 57), 10.Шохназар Норбеков, 11.Дамир Темиров, 14.Аброр Тошқўзиев (19.Эргаш Исмоилов, 80), 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 30.Иброҳим Ибрагимов (16.Жасур Холтўраев, 57), 94.Фарҳод Бекмуротов (80.Фарруҳ Иброҳимов, 80), 97.Муҳаммадали Алиқулов.
Захира: 87.Акмал Ортиқов, 99.Владимир Вагин, 26.Ҳакимхон Аламхонов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, .

Огоҳлантиришлар: Суҳроб Иззатов 15, Дамир Темиров 55, Аббос Отахонов 83, Жасур Холтўраев 90, Авазбек Ўлмасалиев 90.

Четлатиш: Шоҳназар Норбеков 49.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+5. Ўйин тугади, 1:1.

90+3. Бир киши кўп бўлиб ўйнаётган "Бунёдкор" катта куч билан ҳужумга ўтмоқда, аммо натижа йўқ

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди

90. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Авазбек Ўлмасалиев

90. Огоҳлантириш. "Металлург". Жасур Холтўраев

83. Огоҳлантириш. "Металлург". Аббос Отахонов

80. Ўзгариш. "Бунёдкор". Маҳмуд Маҳамаджонов ўрнига Одилжон Абдураҳмонов тушди

80. Ўзгаришлар. "Металлург". Тошқўзиев ва Бекмуротов ўрнига Исмоилов ва Фарруҳ Иброҳимов тушди

75. ЗАРБАААА! Бурчак тўпидан кейин Холтўраевнинг бош билан зарбасидан кейин Султонов тўпни қайтарди.

68. ГОЛ ИНОБАТГА ОЛИНДИ, ҳисоб тенглашди - 1:1.

67. ГООООООООООООООООООООЛ! Дамир Темиров гол урди, қанот ҳаками яна офсайдни кўрсатмоқда





63. ЗАРБА! Аброр Тошқўзиевнинг кучли зарбаси, Султонов тўпни қайтаришга эришди.

62. ЗАРБА! Дамир Темировнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

57. Ўзгаришлар. "Металлург". Қутибоев ва Ибрагимов ўрнига Ўринбоев ва Холтўраев тушди

55. Огоҳлантириш. "Металлург". Дамир Темиров

49. ВАР ЧЕТЛАТИШ! Шоҳназар Норбеков майдондан четлатилди. Умарали Раҳмоналиевга нисбатан қўпол ўйнагани учун 

46.Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгаришлар. "Бунёдкор". Ғайрат Азизхўжаев - Расул Йўлдошев, Муҳаммадодил Қаҳрамонов - Маҳмуд Маҳамаджонов.


45+4. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:0

45+2. ЗАРБААААААА! Бурчак тўпидан кейин Нарх боши билан зарба берди, Отахонов дарвоза чизиғи устидан тўпни қайтарди ва жамоасини муқаррар голдан қутқарди! 

45+1. "Металлург"дан ҳужум, Норбеков рақиб жарима майдони ичида йиқилди, ҳакамлар қоида бузилмаган деб ҳисоблашди

45+1. ЗАРБА! Умарали Раҳмоналиевнинг зарбасидан кейин Лобанов тўпни ушлаб олди!

45. Биринчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

42. Гол инобатга олинмади, офсайд қайд этилди, ҳисоб 1:0 

41. ГОООООООООООООООООООООЛ! Шаҳзодбек Ғофурбеков киритган гол ҳам ВАР орқали текшириляпти. Қанот ҳаками офсайд кўрсатди



38. Зарба! Фарҳод Бекмуродовнинг олис масофадан зарбаси ноаниқ

34. Зарба! Иброҳим Ибрагимовдан зарба... Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

33. Толибжон Қосимовдан қайноққина суратлар


23. Ўзгариш. "Металлург". Исоқжонов ўрнига Сатторов тушди

20. ГОЛ ИНОБАТГА ОЛИНДИ, Такрорий лавҳада офсайд йўқлиги ойдинлашди, ҳисоб 1:0





18. ГОООООООООООООООЛ! Умарали Раҳмоналиев гол урди, аммо қанот ҳаками офсайдни кўрсатмоқда

15. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Суҳроб Иззатов

10. УХХХХ! Хавфли вазият, Тошқўзиев бурчак тўпини амалга оширди, Отахонов тўпга улгурмай қолди


5. Ғофурбеков - Норбеков комбинацияси, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 19:00да бошланади

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика