RU

Последние новости

13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  0 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  3 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  2 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  3 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  2 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  5 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  1 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  6

Суперлига. "Бунёдкор" — "Динамо" учрашувида гол урадиган мард топилмади, мезбонлар футболчиси бир дақиқа ўйнамасдан майдондан четлатилди Новости

Суперлига. "Бунёдкор" — "Динамо" учрашувида гол урадиган мард топилмади, мезбонлар футболчиси бир дақиқа ўйнамасдан майдондан четлатилди

Суперлига 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Динамо" учрашуви якунланди.

Суперлига

5-тур

"Бунёдкор" – "Динамо" 0:0

5 апрель. "Бунёдкор" стадиони. 19:15

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

Қанот ҳакамлари: Расулжон Фозилов, Максим Нечохин   

Захира ҳаками: Умиджон Раҳимжонов

VAR: Иброҳим Исмоилов

AVAR: Андрей Цапенко

Назоратчи: Бахтиёр Намозов  

Комиссар: Шерзод Ражабов

"Бунёдкор": 71.Сарвар Каримов, 6.Самир Зелкович, 7.Суҳроб Иззатов (78.Тоҳирбек Тўхтасинов, 90+1), 10.Расул Йўлдошев (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 62), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (с), 19.Билол Туплиев (92.Тони Йович, 62), 22.Усмонали Исмоналиев, 45.Фарҳод Ўткуров (9.Умид Султонов, 43), 57.Амир Тўрақулов, 66.Азизбек Тўлқунбеков, 77.Музаффар Олимжонов.

Захира: 1.Марин Любич, 4.Нажмиддин Нормуродов, 5.Момчило Рашо, 17.Оллаберган Каримов, 18.Наримон Аҳмаджонов.

"Динамо": 1.Фарҳод Раҳматов, 3.Улуғбек Абдуллаев, 7.Францис Нарх, 8.Хислат Халилов (30.Абубакр Мўйдинов, 63 (35.Эммануэль Ягр, 90), 9.Ҳумоюнмирзо Иминов (11.Дамир Темиров, 85), 10.Жоэл Кожо, 17.Салим Мустафоев (с), 20.Журани Франсиско Феррейра, 21.Анваржон Хожимирзаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 44.Душан Мийич.

Захира: 13.Равшанбек Ягудин, 6.Артем Сокал, 24.Бобурбек Ёрбеков, 70.Хуршид Убайдуллаев, 77.Воҳиджон Оқбўтаев.

Огоҳлантириш: Амир Тўрақулов (26), Жоэл Кожо (31).

Четлатиш: Тоҳирбек Тўхтасинов (90+1).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+4. Бир дақиқа ҳам ўйнамаган Тоҳирбек Тўхтасинов бутсасини кир қилишга улгурмасдан майдондан четлатилди.

90+3. Ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда. Ҳозиргина майдонга тушган "Бунёдкор" футболчиси четлатилиши мумкин.

90. Иккинчи бўлимга барчамиз мактабда олишни орзу қиладиган баҳога тенг дақиқа қўшиб берилди.

90. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Кожо сўнгги дақиқаларда трибунада совуққотиб ўтирган юзлаб тошкентликларнинг қовоғидан ҳам ёмғир ёғдириши мумкин эди. "Бунёдкор" дарвозабони бунга йўл қўймади.

88. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Мираҳмадовнинг яқин масофадан бош билан йўллаган зарбасининг голга айланишини шамол истамади, эҳтимол.

83. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Бунёдкор" футболчисининг чап қанотдан узатган тўпига шериклари етиб кела олмади, акс ҳолда мезбонларда қулай имконият юзага келарди.

76. Кожо қарши ҳужумда бир рақибини доғда қолдирди, аммо шеригига узатма амалга оширишда видеоўйинларда фойдаланиладиган пултдаги учбурчак белгисининг ўрнига думалоқни босиб қўйди, оқибатда кескин ҳужум бесамар якунланди. 

73. Учрашувга ташриф буюрган шунча мухлислар ҳурмати жамоалардан бири гол урса (ёки ўтказиб юборса) бўларди.

67. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Абдухолиқовнинг зарбасидан сўнг "Динамо" дарвозабони жамодошлари томонидан Фарҳод Раҳматов фамилиясига монанд миннатдорчилик сўзларини қабул қилиб олди.

66. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Мираҳмадов чап оёқда рақиб жамоа мухлисларини ҳапдори ичишга мажбур қиладиган зарба йўллади.

62. "Бунёдкор"да икки, "Динамо"да битта ўзгариш рўй берди.

61. Тўлқинбековнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

57. Нарх ўзи ҳам фамилияси каби қимматбаҳо ўйинчи эканлигини ҳимоядаги хатти-ҳаракатлари орқали исботлади.

52. "Динамо" футболчилари охирги дақиқаларда кетма-кет икки маротаба рақб дарвозаси томон зарба йўллади.

49. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Исмоналиевнинг пасидан сўнг Тўрақулов биринчи таймда амалга ошириган ишини такрорлади.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Танаффусда телефоним зарядланиб олди. Футболчилар ҳам зарядланиб олишгандир. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. "Бунёдкор"да дастлабки ўзгариш рўй берди: Фарҳод Ўткиров  ўрнига Умид Султонов майдонга туширилди. Майдонни тарк этган футболчи тахминан икки дақиқа мураббий Анвар Ғофуров билан баҳслашди.

40. Тўрақулов узоқ масофадан Ғафур Ғулом боғи томон салом йўллади.

40. Ҳожимирзаев узоқ масофадан дарвоза ортидаги электрон баннерни аниқ нишонга олди.

34. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Олимжоновннг зарбасини "Динамо" дарвозабони ўткир нигоҳи билан бартараф этди.

31. Кожо Йўлдошевнинг оёғини тўп деб ўйлаб юборгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

26. Амир Тўрақуловнинг тўп учун курашда рақибга нисбатан хатти-ҳаракатидан ҳакам ҳам ҳайратга тушди ва чўнтагидаги қоғозга ушбу безорининг фамилиясини ёзиб қўйди.

23. "Динамо"нинг хавфли ҳужумини пойтахтлик ҳимоячилар бузишди. Умуман олганда, Тошкент учун бузиш одатий ҳолга айланган.

18. Об-ҳаво маълумотларига кўра, яқин кунларда осмондан ёмғир билан бирга Исмоналиевнинг бош билан йўллаган тўпи ёғиши кутилмоқда.

10. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Қанотдан оширилган узатмадан сўнг "Динамо" ҳужумчиси Кожо яна рақиб жамоанинг севимли қаҳрамонига айланди.

7. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Кожо қарши ҳужумда рақиб посбонини ҳам алдаб ўтди ва бўш дарвозани ишғол қилишга виждони йўл қўймаслигини зарбаси билан исботлади.

5. Футболчилар дастлабки дақиқаларда оч қолган арслондай югуришмоқда.

1. Жадвални тескари ўгирганда, етакчилар сафида бораётган жамоалар ўртасидаги учрашув бошланди.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика