RU

Последние новости

21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  507 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  9 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  6 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  15 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди Новости

Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Бухоро" учрашуви якунланди.

"Бунёдкор" – "Бухоро" 2:1

17.08.2025

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

Ёрдамчи ҳакамлар: Максим Нехочин, Ислом Носиров

Захира ҳаками: Анвар Исмоилов

Назоратчи: Валентин Коваленко

ВАР: Рустам Лутфуллин

АВАР: Эдита Миробидова

Комиссар: Абдулбосит Валихонов

Голлар: 1:0 – 49, Матия Кривокапич (Носир Абдусаломов), 1:1 – 70, Нажмиддин Нормуродов (автогол), 2:1 – 90+4, Амир Тўрақулов (Матия Кривокапич) 

"Бунёдкор": 1. Абдумавлон Абдужалилов, 2. Николоз Мали, 4. Нажмиддин Нормуродов, 8. Мартин Шролер (10. Расул Йўлдошев, 76), 9. Имеда Ашортиа (17. Оллоберган Каримов, 83), 15. Марко Бугарин, 21. Носир Абдусаломов (11. Темурхўжа Абдухолиқов, 71), 23. Асадбек Раҳимжонов (57. Амир Тўрақулов, 83), 25. Ицуки Урата, 28. Матия Кривокапич, 30. Сардор Абдунабиев (77. Музаффар Олимжонов, 71)

Захира: 22. Валижон Раҳимов, 5. Александр Зевадинов, 18. Наримон Аҳмаджонов, 66. Азизбек Тўлқинбеков

"Бухоро": 1. Ширинбой Абдуллаев, 5. Сардор Қулматов, 17. Жавоҳир Рўзиев (9. Амирбек Саидов, 90+1), 22. Тома Табатадзе (19. Билол Тўплиев, 60), 25. Франье Чирьяк (6. Равшан Хайруллаев, 60), 27. Муҳаммад Йўлдошев, 77. Асилбек Қаюмов (11. Иброҳим Нўъмонов, 74), 88. Доминик Бегич (10. Азизбек Амонов, 60), 93. Марко Колакович, 94. Фране Икич, 97. Шаҳбоз Жўрабеков

Захира: 21. Отабек Боймуродов, 2. Иззатилло Пўлатов, 8. Анвар Жўраев, 33. Йосип Томашович

Огоҳлантириш: Нажмиддин Нормуродов (40), Марко Бугарин (66)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+4. ГОЛ! Жаримадан узатилган тўпни Кривокапич шеригига оширди, дарвоза ёнгинасида турган Тўрақулов чап оёқда қийинчиликсиз дарвозани ишғол қилди!

90+1. "Бухоро"да ўзгариш.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди.

84. Малининг узатмасидан сўнг Кривокапич бош билан ноаниқ зарба йўллади.

83. "Бунёдкор"да икки ўзгариш.

80. Тўплиев тепган тўпни Абдужалилов эгаллади.

76. "Бунёдкор"да ўзгариш.

74. "Бухоро"да ўзгариш.

71. "Бунёдкор"да икки ўзгариш.

70. ГОЛ! "Бухоро"нинг ўнг қанотдан бошлаган ҳужуми автогол билан якунланди. Нормуродов тўпни қайтаришда хатога йўл қўйиб, ўз дарвозасига киритиб юборди.

67. Рўзиевнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ.

66. Марказда қўполлик содир этган Бугарин огоҳлантирилди.

62. Зарба! Жўрабековнинг жаримадан йўллаган зарбасини Абдужалилов қайтарди.

60. "Бухоро" таркибида уч ўзгариш.

57. Зарба! Абдунабиевнинг пасидан кейин рақиб посбони билан ёлғиз қолган Кривокапич зарба йўллади, Абдуллаев тўпни қайтарди. 

49. ГОЛ! Абдусаломовнинг ажойиб пасидан сўнг "Бухоро" дарвозабони билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борган Матия Кривокапич чап оёқда аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди!

46. Иккинчи бўлим бошланди. 

Тайм якунланди.

45+3. Рўзиевнинг зарбаси ноаниқ.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.

44. Қаюмов тепган тўпни Абдужалилов эгаллади.

43. Ашортианинг зарбасини Абдуллаев қайтарди.

43. Жўрабеков рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттиришга кўрсатма берди.

40. Табатадзени тўхтатиб қолган Нормуродов огоҳлантирилди.

38. Нормуродовнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ.

36. Малининг ўнг қанотдан узатмаси ноаниқ.

33. Шролернинг жаримадан тепган тўпини Абдуллаев ушлаб олди.

29. Икич жарима майдонига кириб бораётган Кривокапични ўтказмади.

26. Раҳимжоновнинг зарбаси ноаниқ.

23. Бугарин Бегичнинг пасини йўққа чиқарди.

19. Зарба! Жўрабековнинг ўнг қанотдан берган пасини Қаюмов чиройли услубда дарвозага тўғриламоқчи эди, Абдужалилов ўз ўрнида.

17. Шролер тепган тўпни Абдуллаев эгаллади.

16. Урата йиқитилди. Жарима зарбаси.

13. Рўзиевнинг олисдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

10. Малининг ишончли ҳаракати сабаб Табатадзе зарарсизлантирилди.

9. Шролернинг ўнг қанотга кросс узатмаси ноаниқ, ҳужум бесамар якунланди.

5. Икки жамоа футболчилари иштирокида тўқнашув содир бўлди.

5. "Бухоро"нинг бурчак узатмаси рақиб томонидан қайтарилди.

1. Ўйинни меҳмонлар бошлади.

Жамоалар майдонга чиқишди. "Бунёдкор" тўқ бинафшаранг, "Бухоро" оқ либосларда ўйнайди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

+2   
17 авг 20:35:04
barselona7
Шўртандан бошқа барча жамоалар қизил ҳудуддан қочишга ҳаракат қиляпти (манимча Шўртан Про Лигага қайтишга руҳан тайёрга ўхшайди) Бухоро бугун очко ишламаса Шўртанга шерик бўлишга асосий даъвогарлардан бирига айланади.
+1   
17 авг 21:32:37
Ихтиёр
Бухоро лигеонерлар йукотиш керак улани ойлигига стадион куриш керак Бухоро ёшларни уйнатиш керак
+1   
17 авг 20:20:48
Davronbek Abduvaliev
Эээхх хайронманда, ўйин қайси стадионда бўлиши ёзилмаган.
+1   
17 авг 20:20:40
Davronbek Abduvaliev
Эээхх хайронманда, ўйин қайси стадионда бўлиши ёзилмаган.
+1   
17 авг 20:20:34
Davronbek Abduvaliev
Эээхх хайронманда, ўйин қайси стадионда бўлиши ёзилмаган.
   
18 авг 09:29:36
1994 Nurafshon
Вардаги хакамлар итдан хам баттар єкан
   
17 авг 23:48:06
Аваз Худойқулов
Бир ярим минут чидолмади, легионерларни ҳаммаси бир тйинга қиммат, ҳаммасини йўқотиш керак, икич, бегич, франич яна алламбалоларни, ҳаммасини тили осилиб қолди, тезлиги йўқ, ўзимизни ёш ўйинчиларни ташлаш керак, бу жўрабеков ҳам футболчига ўхшамайди, вазн орттирганми нима бало, қисқаси физика билан ишламаса бўлмайди, табатадзе ҳам дабдала экан, қария ич ич ларни легионерларни йўқотиш керак биринчи навбатда
   
17 авг 22:40:42
Ихтиёр
Илтимос рахбариятга етказинглар бухоро командаси бу кетишда кимни ютади без стадион кукон 100% кейинги турда бухоро ни аник ютади жон куйдираётган одам борми узи бир яхши тренер олиб келингла 2метрлик защитник фране икич енидан ёш бола гол уриб кетобди
   
17 авг 22:33:37
Аббосхужа
Охирги дақиқада қандай қилиб жарима белгиланди ҳайронман? Бирорта такрор ҳам кўрсатилмади? Шундай бўлмасинда деб хавотир олиб тургандим. Нима бўлганда хам, Бухоро бугун шу кунгача кузатганимдан яхши ўйнади. Бакаев Бухорони дабдаласини чиқариб кетди. Энди камандани супер лигада олиб қолиш анча қийин бўладию, аммо олдинда 10-11 та ўйин борлигини инобатга олсак уддаласа бўлади.
   
17 авг 22:07:37
Ихтиёр
Бухоро лигеонерлар йукотиш керак улани ойлигига стадион куриш керак Бухоро ёшларни уйнатиш керак
   
17 авг 22:05:37
Abdullajon Sultonbekov
Уйин осмонда булябтими
   
17 авг 21:36:13
"Булунгур"
Бузорони Бакаев,Бакоев,Бокоев,кандай ещишни хам ьилмайсан,хуллас уша тупикка тмкди,биринчи марта эмас
-1   
17 авг 21:58:51
barselona7
Бу ўзбек Гвардиоласига (Зейтуллаев) нима бўлди экан? Шўртан билан дуранг ўйнади Сурхонга ютқазди бугун нима қиларкан Бунёдкор? Ҳозирча Бухоро гол ура олмаётганди ўзлари ёрдамлашиб юборишди. Энди шу ҳисобни сақлашга ўйнармикан ёки ўзига ўзи яна битта уриб ҳисобни ошириб қўйишармикан?
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика