RU

Последние новости

22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  0 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  0 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  57 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  0 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  46 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  2 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  13 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  11 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  5 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  11

Суперлига битта шаҳарда давом этадими, ўйинларга ОАВ киритиладими, ПРО-лига қандай бўлади? Диёр Имомхўжаев билан эксклюзив суҳбат Новости

Суперлига битта шаҳарда давом этадими, ўйинларга ОАВ киритиладими, ПРО-лига қандай бўлади? Диёр Имомхўжаев билан эксклюзив суҳбат

Хабарингиз бор, Республика махсус комиссияси 2020 йил 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатларини томошабинлар иштирокисиз давом эттиришга рухсат берилганини эълон қилди.

Шу муносабат билан ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаевга ўзимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдик.

- Суперлига уй сафар тизимида давом этадими?

- Биз ишлаб чиққан режага кўра Суперлига учрашувлари уй-сафар тизимида давом эттирилади.

- Суперлига ўййинларини ёритишни истаган ОАВ ўинларга киритиладими?

- ОАВ ҳақида ҳам ўйлаганмиз. Уларга ҳам карантин қоидалари тақдим этилади, протоколга тўлиқ амал қилинади. Қайси жойдан кирилади, қайси жойдан чиқишади барчаси тартибли бўлади. Шу талабларга амал қиладиган ОАВ вакиллари ўйинларга киритилади.

- Бешта ўзгаришга рухсат бериладими?

- Бешта ўзгаришга рухсат берилади, лекин 3та имкониятда. Яъни бир жамоа ўйин давомида 3 марта ўзгариш учун пауза олади. Таймлар орасида ҳам футболчини алмаштириш мумкин. Шуни таъкидлаш лозимки, 5 футболчини ўзгартириш имконияти биринчи давра якуни, 13-турга қадар рухсат берилади.

- Суперлига баҳслари бошлангач, худо кўрсатмасин қайсидир футболчи ёки мураббийдан вирус чиқса бутун жамоа карантинга олинадими?

- Бу саволга жавобни аниқ билмайман. Лекин катта эҳтимол билан шундай бўлади. Бу нарсани Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан биргаликда ҳал қилишимиз керак. Айни пайтда Навоийда хизмат сафаридамиз, Тошкентга қайтганимиздан кейин улар билан учрашиб, барчасини келишиб оламиз.

- Тўрт даврадан иборат ПРО-лига тақдири нима бўлади?

- Хабарингиз бор, 2020 йилги ПРО-лига ҳали бошланмаган. Шу боис ушбу лига клублари бош мураббийлари билан гаплашиб, форматини ўзгартирамиз ва чемпионат баҳслари қачон старт олишини алоҳида эълон қиламиз.



Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика